Нимагадир бухгалтерия ишида ҳужжатларни қалбакилаштириш мавзусини бўрттириб кўрсатмасликка ҳаракат қиладилар. Зеро, баъзан бухгалтерия хизмати олдиндан тайёрланган, муҳр ва имзо қўйилган ҳужжатларнинг бланкаларидан фойдаланиши ҳеч кимга сир эмас. Ёки ходим ишдан бўшаган бўлса ҳам ҳужжатларда унинг имзоси пайдо бўлишда давом этади. Буйруқлар орасида каср рақамли ёки рақамларга ҳарф қўшилган буйруқ бирдан пайдо бўлиб қолади. Бухгалтер қўли билан қўйилган директор имзоси ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади, ҳатто: «Ўз директори ўрнига имзо қўя олмайдиган бухгалтер бухгалтер эмас» дея ҳазил ҳам қиладилар. Ҳужжатни имзолаётган мансабдор шахснинг исми олдига эгри чизиқ қўйилиши алоҳида эътиборга лойиқ. Ўринбосарлар шундай кўрсатилади, деган фикр мавжуд. Бироқ ҳеч бир НҲҲда бундай қоида белгиланмаган. Ҳар қандай ҳужжатда лавозими ва фамилияси кўрсатилган шахснинг имзоси қўйилган бўлиши керак. У ерда директор қайд этилган бўлса, директорнинг имзоси қўйилиши керак. Ҳужжатни ўринбосар имзоласа, демак, айнан у ўз лавозими ва фамилияси билан кўрсатилиши керак. Чизиқча, уни «слеш» ҳам дейдилар, қонунчиликда белгиланмаган белги бошқа шахсга ҳужжатни имзолаш ҳуқуқини бермайди.
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти туризмни ривожлантиради
- Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар билан янги лойиҳа офиси шуғулланади
- Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси ташкил этилади
- Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институти ташкил этилди
- «Тарбия шахс маданий-маънавий камолотининг мезони» мавзусида халқаро форум ўтказилади
- Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари учун кредитларни қайтариш муддати бир йилга узайтирилди
- Расмий ҳужжатлар
- Юридик ёрдам
- Меҳнат муносабатлари
- Кадрлар бўлими
Ҳужжатларни қалбакилаштириш нимаси билан хавфли
Вы отправляете ссылку на текущую статью | ||
Кому(e-mail)*: | ||
От (имя)*: | ||
Комментарий: | ||