19.10.2020
Тиббий хулоса бўйича ишдан бўшатилди
Ходима уйда бўлганида оёғи синиб қолди. Уч ой касаллик варақаси бўйича уйда бўлди. Ҳозир унга 1 йилга II гуруҳ ногиронлиги белгиланганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этди, у ногиронлик бўйича пенсияни расмийлаштираётган экан. У иши дазмол машинаси олдида кун давомида тик оёқда туришдан иборат эканлиги сабабли ўз мажбуриятларини бажара олмайди. Корхона ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари туфайли имтиёзли иш шароитларини тақдим эта олмайди. Корхона бундай ходимани ишдан бўшатиши мумкинми ёки ногиронлик даврида унинг иш ўрнини сақлаб туриши шартми? далее...»» |
19.10.2020
ФҲШ ўрнига – ички ўриндошлик
Компания ўз ходими – техник кўмак муҳандисини ФҲШ билан сотувлар бўйича хизматларни кўрсатишга ишга қабул қилмоқчи. Ташкилотда асосий ходим ФҲШ бўйича ишлаши ҳам мумкинми? далее...»» |
19.10.2020
Ходим учун синов муддатини узайтириш мумкинми
Ходим билан 1 ойлик дастлабки синов муддати белгиланган ҳолда меҳнат шартномаси тузилган. Муддат тугашига 2 кун қолганда раҳбар янги ходим ишга қабул қилинган пайтдан буён «ўзини кўрсата олмаганлиги» сабабли синов муддатини яна 2 ҳафтага узайтирмоқчи. Иш берувчи келишилган синов муддатини узайтиришга ҳақлими? далее...»» |
06.10.2020
Штатдан ташқари ходим билан меҳнат шартномасини тузиш мумкинми
Штатдан ташқари ходимни меҳнат шартномаси бўйича қабул қилиш мумкинми ёки у фақат ФҲХ шартнома бўйича ишлаши керакми? «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара Хикматова штатда бўлмаган шахсларни расмийлаштиришнинг ўзига хос жиҳатларини тушунтирди. далее...»» |
29.09.2020
«Икки баравар» таътил пули
Ходим ярим ставкада ишлайдиган иккита иш жойидан бирйўла таътил олиши мумкинми? далее...»» |
29.09.2020
Иш ҳақи бўйича қарзни қайтариш
Иш ҳақи тўланиши кечикканлиги сабабли ходим аввалги иш жойида 2020 йилнинг бошида бўшаган эди. Ҳозирга қадар иш ҳақи бўйича қарзи сўндирилмаган. Аввалги иш жойидан иш ҳақи бўйича қарзни қандай ундириш керак? далее...»» |
29.09.2020
Доимий муассаса учун ходимлар
Қозоғистондаги корхона (МЧШ) Ўзбекистондаги норезидент компания билан тоғ-кон ишларини бажаришга 5 йил муддатга шартнома тузишни режалаштиряпти. Хизматлар Ўзбекистон ҳудудида тақдим этилади, бунинг натижасида доимий муассаса ташкил этилади. Ўзбекистонда маҳаллий ходимларни доимий муассасага ишга қабул қилиш мумкинми? далее...»» |
29.09.2020
«Бола» пулининг миқдори
Корхонада янги туғилган чақалоғи бор ходима ишлайди. Болани 2 ёшгача парваришлаш нафақаси қандай ҳисобланади? далее...»» |
29.09.2020
Патентга бўлган ҳуқуқ
Корхонанинг собиқ ходими илмий ходим лавозимида ишлаб, ўз лавозим мажбуриятларини бажаришда хом ашё ва материаллар, ускуналар, коммунал хизматлардан фойдаланган ҳолда янги маҳсулот яратди. Корхона раҳбариятини хабардор қилмасдан ва рухсат олмасдан ихтиро учун патентни ўзига расмийлаштирди. Кейинчалик ушбу маҳсулот реализация қилинган. Бироқ реализация қилишда зарар кўрилди. Ҳозирги пайтда ходим ФКнинг 1090-моддасини ҳавола қилган ҳолда унга даромад суммасини (ушбу маҳсулотни реализация қилишдан тушумни) тўлашни талаб қиляпти. Ходимнинг ҳаракатлари қонунийми? далее...»» |
29.09.2020
Ходима декретга кетмасдан ишламоқчи бўлганда нима қилиш керак
Хусусий ташкилот ходимаси ҳомиладорлик ва туғиш бўйича касаллик варақасини келтирди, бироқ туққунига қадар ишлашни давом эттирмоқчи эканлигини маълум қилди. У туққанидан кейин икки ой ўтгач ишга чиқишни режалаштираётган экан, бунда болани парваришлаш нафақасини ҳам олиш нияти бор. Иш берувчи ходиманинг бу илтимосини қаноатлантиришга ҳақлими? «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара Хикматова ушбу вазиятни тушунтириб берди. далее...»» |
22.09.2020
Фойдаланилмаган таътил учун компенсация ҳисоб-китоби
Ходим 20.06.2019 йилдан ишга қабул қилинган, 10.08.2020 йилдан ишдан бўшатилган. Ушбу давр учун у жами 229 соат ишлаган (ҳар бир ойда тўлиқ ишланмаган кунлар бўлган). 1.06.2020 йилдан 27.06.2020 йилгача ходим меҳнат таътилида (24 иш куни) бўлган. Ходим ишдан бўшатилганда фойдаланилмаган таътил учун қанча компенсация тўланади? 2 иш куни учун тўғри ҳисоб-китоб қилинганми? далее...»» |
22.09.2020
«Covid» ташҳиси қўйилган касаллик варақаси учун ҳақ тўлаш
Ходимлардан «Covid» ва «Covid билан алоқада бўлиш» ташхислари қўйилган касаллик варақалари келиб тушмоқда. Бундай диагнозли касаллик варақаларига қандай ҳақ тўланади? далее...»» |
22.09.2020
Ўриндошлик бўйича УМШ директори
УМШга директорни ташқи ўриндошлик бўйича ишга қабул қилиш мумкинми? далее...»» |
22.09.2020
Ўриндошлик бўйича УМШ директори
УМШга директорни ташқи ўриндошлик бўйича ишга қабул қилиш мумкинми? далее...»» |
22.09.2020
Ёки ишлаш, ёки дам олиш керак
ННТнинг вилоятларда бир нечта филиаллари мавжуд, уларда биттадан ходим ишлайди. Таътил даврида филиаллар ходимлари ҳужжатларда меҳнат таътили расмийлаштирилган бўлса ҳам ишлашда давом этадилар. Ташкилот юкларни халқаро йўналишда ташиш билан шуғулланганлиги боис ишни тўхтатиб туришнинг имкони бўлмайди. Ходим ҳужжатда таътилда бўлган, бироқ амалда ишлаётган бўлса, бундай вазиятда қандай йўл тутиш лозим? далее...»» |
22.09.2020
ЯММТ: ишдан бўшатиш билан ¬таътилга чиқишга буйруқ
Ходим 2020 йил 14 августда кейинчалик меҳнат муносабатларини тугатиш билан таътилга (12 иш кунига) ариза ёзди. Демак, 29.08.2020 йил меҳнат таътилининг тугаш санаси, ва тегишинча, меҳнат муносабатлари тугайдиган кун ҳисобланади. Ходим кейинчалик ишдан бўшаш шарти билан таътилга чиқадиган бўлса, меҳнат муносабатларини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни ЯММТда қандай тўғри рўйхатдан ўтказиш мумкин? далее...»» |
22.09.2020
Нима учун ва қандай қилиб ўз СТИР реквизитларини кузатиб бориш лозим
1 сентябрга келиб корхона ва ташкилотларнинг кадрлар бўйича хизматлари амалдаги меҳнат шартномаларини Ягона миллий меҳнат тизимида (ЯММТ) рўйхатдан ўтказишни якунладилар. Ушбу жараёнда орттирилган тажриба келгусида жуда қўл келиши мумкин. Мисол учун, сизнинг СТИРни олайлик. Унинг реквизитларига лозим даражада эътибор қаратилмаса, у энг ноқулай пайтда нафақат сиз учун, балки иш берувчингиз учун ҳам бош оғриғига айланиши мумкин. «Norma» компаниясининг кадрлар бўйича катта инспектори, кадрлар ишини юритиш соҳаси эксперти Валерия Ляндрес шахсий тажрибаси билан ўртоқлашди. далее...»» |
18.09.2020
Отгул қандай берилиши керак
Ходим дам олиш кунида ишга жалб этилган бўлса, отгул олишга ҳақлими? Тўлиқ иш куни ишланмасдан, жами 3 соат ишланганда отгул давомийлиги қандай бўлади? Ходим дам олиш кунида жами 1 соат ишлаган бўлса-да, бутун иш кунига отгул олишга ҳақлидир. Мазкур вазиятда отгулни расмийлаштиришнинг ўзига хос жиҳатларини «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара Хикматова тушунтириб берди. далее...»» |
18.09.2020
Лавозим йўриқномаси қандай тузилади
Ходимнинг меҳнат мажбуриятлари ҳеч қаерда қайд этилмаган бўлса, ушбу мажбуриятларни бузгани учун уни ишдан бўшатиш жуда қийин бўлади. Тўғри тузилган лавозим йўриқномаси бу масалада иш берувчига ёрдам беради. Уни қандай тузиш ва у билан қандай ишлаш ҳақида меҳнатга оид ҳуқуқ масалалари бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА гапириб берди. далее...»» |
18.09.2020
Маълумотлар мос келиши лозим
Маълумотларни ЯММТга киритишда Классификатордан керакли лавозимни танлаган ҳолда «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори бўйича лавозими» графасини, шунингдек «Лавозимнинг тўлиқ номи» графасини тўлдириш лозим, ушбу гафага ташкилотда қабул қилинган лавозим номланиши киритилади. Классификаторда зарур лавозим мавжуд бўлмаса, йўриқнома бўйича ходимнинг лавозимига мазмун жиҳатидан мос келадиган лавозим танланади. Корхонанинг штат жадвалида «аудитор ёрдамчиси» лавозими мавжуд. Ушбу лавозим ходимнинг меҳнат дафтарчасида ҳам кўрсатилган. Классификаторда бундай лавозим ҳамда оддийгина «ёрдамчи» лавозими ҳам мавжуд эмас. Шунга яқин бўлган «ассистент» лавозими танланди ва «Лавозимнинг тўлиқ номи» графасида ходимнинг лавозими «аудитор ассистенти» деб кўрсатилди. Шакллантирилган меҳнат дафтарчасида энди ходимнинг лавозими «аудитор ассистенти» деб кўрсатилди. Қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасида лавозим «аудитор ёрдамчиси», электрон шаклида эса «аудитор ассистенти» деб кўрсатса хато бўлмайдими? Ёки қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасига ва штат жадвалига ўзгартириш киритиш лозимми? далее...»» |