30.04.2024
Ўзини номақбул тутаётган ходимни ишдан бўшатиш мумкинми
Ходим номзодларни дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиш назарда тутилмаган ташкилотга ишга қабул қилинди. Бироз вақт ўтгач у ўзини ноадекват тута бошлади: зиддиятли вазиятларни қўзғайдиган, тажовузкорликни намоён қиладиган бўлди. Тегишинча, у ўзига ёки ҳамкасбларига зарар етказиши, у эҳтимол бутунлай руҳан соғлом бўлмаслиги мумкин деган хавотир пайдо бўлди. Бундай вазиятда иш берувчи нима қилиши керак? Ходимнинг ташхисини қандай аниқлаш ва у билан келгусида ишлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қандай қарор қабул қилиш керак? далее...»» |
22.03.2021
Иш ҳақи сақланмайдиган таътилдан чақириб олиш
Ходимга унинг аризасига биноан 2 ой муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилди. Таътил бошлангандан кейин бир ой ўтгач, у ўзини муддатидан олдин чақириб олишларини талаб қилмоқда. Иш берувчи ходимнинг талабини қаноатлантириши ва таътил муддати тугагунга қадар чақириб олишни расмийлаштириши шартми? далее...»» |
22.03.2021
Ходим зарарни тўлиқ қопламасдан ишдан бўшаганда
Ташкилотга мулкий зарар етказган ходим бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан зарар суммасини ихтиёрий равишда қоплаш мажбуриятини зиммасига олди. Бироқ маълум вақт ўтгач ишдан бўшаш ҳақида ариза берди. Ходим зарарни тўлиқ қопламасдан ишдан бўшаб кетишга ҳақлими? Директор у ишдан бўшаб кетганидан кейин зарар суммасини қоплашда муаммолар юзага келишидан хавотирда. далее...»» |
16.03.2021
Янги шартнома тузинг
2018 йилда корхонага номуайян муддатга лойиҳа менежери лавозимига ходим ишга қабул қилинди. 2020 йилнинг августида у 2021 йилнинг 5 январига қадар вақтинча бош директор лавозимига ўтказилди. Муассисларнинг 4.01.2021 йилдаги умумий йиғилиши қарорига асосан уни доимий бош директор лавозимига ўтказишди. Бироқ номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси муайян муддатга қайта тузилиши мумкин эмас (МК 75-м. 3-қ.). Меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган ходимни доимий муддатли ишга ўтказиш қандай расмийлаштирилади? далее...»» |
16.03.2021
Сана дам олиш кунига тўғри келганда…
Корхонада директорни 31 январдан эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш ва 1 февралдан янги директорни ишга тайинлаш тўғрисидаги буйруқларни чиқариш зарур. Лекин 2021 йилнинг 31 январи якшанбага тўғри келди. Сана дам олиш кунига тўғри келган тақдирда, директорни ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқни қайси санадан чиқариш керак бўлади? Ушбу буйруқни ким имзолайди? далее...»» |
16.03.2021
Дастлабки синовни белгилашда иш берувчининг ТОП-5 хатоси
Ишга қабул қилишда дастлабки синов иш берувчига ходим ўзига топширилган ишга лаёқатлилигини текшириш, шунингдек натижа қониқарсиз бўлганда уни соддалаштирилган тартибда ишдан бўшатиш имконини беради (МК 87-м.). Бунда дастлабки синов нафақат шартлашилиши, балки у тўғри расмийлаштирилиши лозим. Дастлабки синов белгилашда иш берувчининг энг кенг тарқалган хатолари ҳақида «Normа» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара Хикматова гапириб берди. далее...»» |
16.03.2021
Жамоа шартномасида белгиланади
Ташкилотда хизматлардан бири сменали ишлайди. Қонун ҳужжатлари бўйича кечки смена неча соат бўлиши лозим? далее...»» |
16.03.2021
Ички ўриндошликнинг ўзига хос жиҳатлари
Компанияда техник хавфсизлик (ТХ) ва меҳнат муҳофазаси (ММ) муҳандиси ўриндошликда ишлайди. Уни асосий ходим сифатида тўлиқ ставкага ишга олиш, шунингдек унинг зиммасига транспорт бўлимининг етакчи менежери мажбуриятини юклаш режалаштириляпти. Унинг зиммасига қўшимча вазифаларни юклаш мумкинми? далее...»» |
16.03.2021
Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси: кимга қанча тўланади
Ташкилотда 3 нафар фарзандга эга ходим ишлайди, улардан каттаси – коллежнинг 17 ёшли ўқувчиси, кичиклари эса – мактабнинг бошланғич синфлар ўқувчилари. Унга «касаллик варақаси» учун қандай миқдорда ҳақ тўлашимиз керак? Ходимнинг таъкидлашича, у нафақани иш ҳақининг 100%и миқдорида олишга ҳақли. далее...»» |
16.03.2021
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай расмийлаштирилади
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилини вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасига асосан буйруқ билан расмийлаштиринг (АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 40-б.). Меҳнат шартномаси бўйича, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган барча аёллар бундай таътил олиш ҳуқуқига эгадир. далее...»» |
16.03.2021
Йиллик меҳнат таътилини қандай расмийлаштириш керак
Ушбу тавсиялар тўпламида таътиллар: уларни тақдим этишда қандай қоидаларга риоя этилиши, таътиллар жадвали нима учун кераклиги ҳақида cўз юритамиз. Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига батафсил тўхталиб ўтамиз, шунингдек таътилларга доир бошқа жиҳатларни кўриб чиқамиз. далее...»» |
08.03.2021
Шартнома муддати узайтирилмайдиган бўлса…
Компанияда ходимлар билан 12 ойга муддатли меҳнат шартномалари тузилган. Ушбу муддат тугагач компания ходимлардан бири билан меҳнат муносабатларини тўхтатишни режалаштиряпти. Муддатли меҳнат шартномаси муддати тугаганда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилиши лозим ва бунда иш берувчида ходимлар олдидаги қандай мажбуриятлар юзага келади? далее...»» |
08.03.2021
Иш ҳақини ошириш лозим
Ҳамшира ҳайдовчиларда мастлик ҳолати мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш учун корхона ҳисобидан ўқитилди. Сертификат олди. Айни пайтда у ҳайдовчиларни мастлик ҳолати юзасидан текшириш унинг лавозим йўриқномасида қайд этилмаганлиги сабабли қўшимча тўлов тўланишини талаб қиляпти. Корхона ўриндошлик бўйича қўшимча тўлов тўлаши лозимми ёки ҳамширанинг иш ҳақини ошириши керакми? далее...»» |
08.03.2021
Фақат ЯММТда
Электрон ва қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларига ходимнинг (ўз ташаббуси билан) тўлиқ ставкадан 3 ой муддатга ярим ставкага ўтказилганлиги ҳақидаги ёзув киритиш лозимми ёки қўшимча битимнинг ўзи етарлими? далее...»» |
16.02.2021
Шахс ҳам кадрлар бўлими ходими, ҳам меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис бўла оладими?
«Ишлаб чиқариш корхонаси жамоаси 60 нафар ходимдан иборат. Штат жадвалида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозими мавжуд эмас. Директор бу вазифаларни алоҳида лавозим киритмасдан, кадрлар бўйича менежерга юкламоқчи. Бу қонунийми?» далее...»» |
16.02.2021
Меҳнатга ишбай ҳақ тўлашни расмийлаштириш жиҳатлари
Штат жадвали ва ишбай ҳақ тўлаш шартида ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ қандай тузилади? далее...»» |
11.02.2021
Прогулчини қандай ишдан бўшатиш мумкин
Ходим янги йил байрамидан кейин ишга чиқмаган, телефон қўнғироқларига жавоб бермаяпти. Бундай ходимни қандай ишдан бўшатиш мумкин? далее...»» |
03.02.2021
Ишдан бўшатиш мумкин эмас, жазолаш керак
3 ёшга тўлмаган боласи бўлган ходимани меҳнат интизомини бузганлиги учун (МКнинг 100-моддаси бўйича) ишдан бўшатиш мумкинми? далее...»» |
03.02.2021
Сменали график учун
2021 йил 2 январь, иш графигидан қатъи назар, ҳамма учун ишланмайдиган кун деб эълон қилинган. Аралаш график бўйича ишлайдиган ходим учун 2021 йил 2 январь куни қандай ҳисобланади? далее...»» |
03.02.2021
Таътил – иш вақти эмас
Ходим 11 соатдан вахта усулида ишлайди. Жамланган ҳисоб юритиладиган ходимлар учун беш кунлик иш ҳафтасида бир йил учун иш соатлари нормаси белгиланган. Иш соатлари жамланган ҳисоб бўйича юритиладиган ходимларнинг белгиланган иш соатлари нормасидан таътил ва касаллик варақалари учун неча соат олиб ташланиши лозим? далее...»» |