Norma.uz
Кадрлар бўлими
13.06.2017 Касаллик варақаси учун стаж ҳисоби
Касаллик варақасининг тегишли устунини тўлдириш учун ходимнинг стажини ҳисоблаб чиқаришда болани 2–3 ёшгача парваришлаш таътилида бўлган даври стажга кирадими?
далее...»»
13.06.2017 Агар ходим шуни хоҳласа
Иш берувчи 3 ёшга тўлмаган боласи бор ходима билан тарафларнинг келишувига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинми?
далее...»»
01.06.2017 Ўқитувчининг узоқ дам олиши
Давлат мактаби ўқитувчилари учун таътиллар давомийлиги қандай белгиланади ва қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади?
далее...»»
01.06.2017 Кадрларга оид мажбурий ҳужжатлар
Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар, муассасалар, ташкилотларда, ходимларнинг сонидан қатъи назар, кадрларга оид ҳужжатлар албатта юритилиши керак. Бу ҳужжатлар Меҳнат кодексида тўғридан-тўғри ёхуд билвосита тилга олинган ва ҳар бир иш берувчида бўлиши шарт.
далее...»»
01.06.2017 Хизмат сафарини расмийлаштирамиз
Корхонамиз Ўзбекистоннинг бошқа минтақасида объект қурилиши учун пудрат шартномасини тузди. Корхонамиз раҳбари ишларни ташкиллаштириш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш учун объектга бориши зарур. 1. Тошкент шаҳридаги буюртмачи раҳбаримизнинг хизмат сафари гувоҳномасида у бошқа минтақада қурилаётган объектга келганлиги ва кетганлиги ҳақида белги қўя оладими? 2. Хизмат сафари гувоҳномасини қандай қилиб тўғри ва қанча муддатга бериш мумкин? Агар хизмат сафари объект қурилиши тугагунча давом этиши мумкин бўлса, бироқ раҳбар вақти-вақти билан Тошкент шаҳрига келиб турса, буйруқни қандай расмийлаштириш лозим? 3. Меҳмонхонада яшаганлик тўғрисида бир неча кунлик чеклар бор. Тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган кунларда яшаш ҳақини қандай тўлаш мумкин?
далее...»»
01.06.2017 Компенсация тўланиши лозим бўлган таътиллар
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда фойдаланилмаган меҳнат таътили кунлари учун компенсацияда қўшимча таътилларни (масалан, нефть-газ соҳасидаги иш стажи учун) ҳисобга олиш зарурми?
далее...»»
01.06.2017 Янги ходимлар учун жадвал – келишувга кўра
Янги ходимлар ишга қабул қилинганда тасдиқланган таътиллар жадвалига ўзгартиришлар киритиладими?
далее...»»
16.05.2017 Ўриндошни ўтказиш: расмийлаштириш вариантлари
Компаниямизда ўриндош ходим ишлайди. 2017 йил 1 майдан ўриндошлик асосидаги ишдан шу лавозимдаги асосий ишга ўтказилади. Ходим ўриндошлик асосидаги меҳнат шартномаси бекор қилинишини ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўланишини расмийлаштиришдан бош тортмоқда. Меҳнат шартномасига қўшимча битимни ва ўриндошни асосий ишга ўтказишга буйруқни, шунингдек меҳнат дафтарчасига ёзувни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин?
далее...»»
16.05.2017 Декрет стажи – 3 йилдан ортиқ эмас
Ходим боласи 2 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш таътилида бўлган пайтда иккинчи болага ҳомиладорлик ва туғиш бўйича касаллик варақасини тақдим этди. Ходимнинг болани парваришлаш таътилида бўлиши меҳнат фаолиятидаги танаффус ҳисобланадими?
далее...»»
16.05.2017 Ходимни вақтинча ишга оламиз
Ходим давлат корхонасида ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этди. 1. Ходимнинг ҳомиладорлик ва туғиш таътили (МКнинг 233-моддаси) давридаги жойи бўш ҳисобланадими? 2. Ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган ходим ўрнига янги ходимни қабул қилиш мумкинми?
далее...»»
16.05.2017 Тиббий кўрик: иш берувчи ва ходимнинг мажбуриятлари
Қурилиш ташкилоти (штатида 13 киши) том ёпиш ва арматура иншоотларини кўтариш билан шуғулланади. Қурилиш ташкилоти ходимларни касбга лаёқатлилиги борасида тиббий кўрикдан ўтказиши шартми? Агар шарт бўлса, буни қайси муддатларда қилиш ва тиббий кўрикдан ўтказиш учун қаерга мурожаат қилиш зарур?
далее...»»
11.05.2017 Таътил пули ҳисоб-китоби
Жамоа шартномасига кўра корхонада таътиллар тўғрисида низом қабул қилинган, унга мувофиқ ходимларга 30 календарь кун давом этадиган йиллик ҳақ тўланадиган таътил берилади. Шунингдек таътил пулини ҳисоблашнинг қуйидаги тартиби белгиланган: ходим меҳнат таътилига чиқаётганда ўртача иш ҳақи таътилга чиқишидан олдин тўлиқ ишлаган охирги 3 ойда унга қўшимча тўловлар ва бир марталик тўловларсиз ҳисобланган иш ҳақидан ҳисобланади. Бунда ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар талабларини ҳисобга олган ҳолда таътилларни бериш тизимига риоя этилади: реал таътил 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак; таътил кунлари учун тўловга белгиланган тартибда солиқ солинади. Корхонадаги таътиллар тўғрисидаги низомда таътилга чиқишдан олдин тўлиқ ишланган охирги 3 ой учун қўшимча тўловлар ва бир марталик тўловларсиз ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб таътил пулини ҳисоблаш тартибининг белгиланиши тўғрими?
далее...»»
11.05.2017 Кадрлар хизматлари ходимлари диққатига!

Яқинда таътил мавсуми бошланишини эслатиб ўтамиз. Йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади. Одатда, ташкилот бўйича умумий таътилларни бериш жадвалини ёки ҳар бир бўлинма бўйича алоҳида жадвалларни тузишга йўл қўйилади. Асосийси – йиллик таътилларни бериш навбати ва жадвални тасдиқлаш тартибини бузмаслик лозим.


далее...»»
25.04.2017 Вақтинчалик ходим
Қурилиш ишларини ташкил этиш жараёнида ишчиларни (ғишт терувчи, девор урувчи, сувоқчи ва ҳ.к.) муайян муддатга ёллаш чоғида шартномаларни расмийлаштириш юзасидан бир қатор саволлар юзага келади. Ишчилар билан муддатли меҳнат шартномасини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин (пудрат ташкилоти мисолида)?
далее...»»
25.04.2017 Диққат: сизни суратга оляптилар!
Бухгалтериямизда ходимларнинг ҳеч бирини на ёзма, на оғзаки огоҳлантирмаган ҳолда овоз ёзадиган видеокузатув камерасини ўрнатдилар. Офисда видеокузатув камерасининг ўрнатилиши қандай қилиб тўғри расмийлаштирилади?
далее...»»
25.04.2017 Чет элликлар учун истисно қилинмайди
Корхонамиз кореялик муҳандисни таклиф қилиб, уни расман ишга қабул қилди, у солиқ инспекциясида СТИР олди. 1. Расман ишга қабул қилинган чет эллик ходим учун меҳнат дафтарчасини юритиш зарурми? 2. Агар чет эллик шахс меҳнат дафтарчасисиз ишласа, иш берувчида қандай оқибатлар юзага келиши мумкин?
далее...»»
25.04.2017 Прогул учун ишдан бўшатиш: муаммони бартараф этиш йўллари
Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш қонунга қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилиши лозим. Зеро нотўғри ишдан бўшатганлик учун иш берувчи ходимнинг мажбурий прогул вақтига ҳақ тўлашига, шикоят қилиш харажатларини компенсациялашига ва маънавий зарарни қоплашига тўғри келади. Жуда қўпол хатоликка йўл қўйилган ҳолларда раҳбар ушбу харажатларнинг бир қисмини ўз ҳамёнидан тўлашга мажбур бўлади. Бироқ ходим ҳатто ишга ҳам кун ора келса, у билан хайрлашишдан ўзга чора қолмайди. Шарҳимизни ўқиб, буни қандай қилиб ортиқча хатарларсиз амалга ошириш мумкинлиги ҳақида билиб оласиз.
далее...»»
20.04.2017 Нормадан ортиқ иш
Ишлаб чиқариш корхонасида баъзан ходимларни иш вақтидан ташқари ишга жалб қилиш зарурати юзага келади. Меҳнат қонунчилиги иш кунининг белгиланган (8 соатлик) муддатидан ортиқ меҳнатдан фойдаланишга йўл қўядими? Бунда дам олиш ва пуллик компенсация варианти қандай бўлади?
далее...»»
20.04.2017 Меҳнат дафтарчаларидан фойдаланганлик ҳақида ҳисобот беринг
Ташкилотимиз олди-сотди шартномасига кўра бир нечта меҳнат дафтарчасини сотиб олди. Сотиб олинган меҳнат дафтарчалари мақсадли ишлатилганлиги тўғрисида меҳнат органларига маълумот тақдим этиш талаби қанчалик тўғри?
далее...»»
04.04.2017 Ҳар бир лавозимга яраша талаб

Даъвогарларнинг таълим йўналишлари классификаторлари бўйича код мавжуд лавозимга доим мос тушавермайди. Ушбу кодлар лавозимлар номига мос келиши керакми?


далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика