04.09.2020
Ўриндошлик бўйича шартномани бекор қилиш
Корхонада ўриндошлик бўйича ишлайдиган ходимни ишдан бўшатиш лозим. У ушбу корхонада асосий иш жойи бўйича ишлашда давом этади. Ходимнинг ушбу корхонада асосий иш жойида қолдирган ҳолда ўриндошлик бўйича ишдан бўшатиш таомили қандай бўлади? далее...»» |
04.09.2020
Ўз ҳисобидан таътил: максимал давомийлиги
Иш ҳақи сақланмайдиган таътил бир йилда 3 ойдан ортиқ давом этмаслиги лозим-лиги назарда тутилган. Бироқ йил бошида иш ҳажми бўлмаганлиги сабабли кўп хо-димлар шундай таътил олган эдилар. Бугунги кунда айрим ходимлар карантин дав-рини ҳисобга олган ҳолда 3 ойдан буён шундай таътилда ўтиришибди. Карантин даврида бундай таътилга бўлган ходимларга 1 МҲЭКМ миқдорида моддий ёрдам тўланган. Карантин давридаги иш ҳақи сақланмайдиган таътилларни форс-мажор ҳолатига киритиш ва МКнинг 150-моддасида назарда тутилган 3 ойлик (йўл қўйиладиган) муддатга киритилмаслик мумкинми? далее...»» |
04.09.2020
Бўш лавозим бўйича ички ўриндошлик
Ташкилотда ходим икки лавозимда ишлайди. Иккинчи лавозимда – ўриндошлик тартибда. Меҳнат шартномаси асосий лавозими бўйича расмийлаштирилган, ик-кинчиси бўйича лавозимда ўриндошликда ишлаши тўғрисида буйруқ чиқарилган. Меҳнат дафтарчасида фақат асосий лавозими кўрсатилган. Иккинчи лавозимга меҳнат шартномаси расмийлаштирилмаганда, лавозим эса ти-зимда бўш иш ўрни сифатида акс эттирилганда ЯММТда ички ўриндошлик қандай кўрсатилади? далее...»» |
04.09.2020
Хорижлик ходимни рухсатнома муддати тугагач ишдан бўшатиш
Карантин туфайли хорижлик ходим Ўзбекистонга келолмаган ва лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтира олмаган. Ташкилот Меҳнат вазирлигига рухсат-номани бекор қилиш учун ариза тақдим этган. Рухсатнома бекор қилиниши ҳақидаги жавоб олингач, хорижлик ходим ишдан бўшатилган. Рухсатнома муддати тугаганлиги тўғрисидаги хабарнома хорижлик ходим билан меҳнат муносабатларини бекор қилиш учун асос бўлиши мумкинми? далее...»» |
04.09.2020
Бош муҳандиснинг «штат»даги ўрни
Бош муҳандис корхонадаги бир нечта бўлимга раҳбарлик қиладиган бўлса, уни штат жадвалида қайси қайси бўлимга киритиш борасида низо юзага келди. Раҳбарият томонидан раҳбарлар бўлимига киритилиши айтилмоқда. Бироқ уни раҳбарият таркибига киритиш учун барча бўлимлар унинг бўйсунувида бўлиши лозим. Бош муҳандисни штат жадвалида раҳбар лавозимига киритиш мумкинми? далее...»» |
04.09.2020
Таътил берилмасдан ишдан бўшатилган ҳолда декретга чиқариш
Корхона ходимаси 1.03.2019 йилдан лавозим маоши 8 000 000 сўм бўлган ишга қабул қилинган. У 23.01.2020 йилга қадар ишлаган ва ушбу санадан ҳомиладорлик ва туғиш таътили бўйича касаллик варақасини тақдим этган. 28.05.2020 йилдан ишдан бўшаш тўғрисида ариза берган. Меҳнат шартномасида 28 кун таътил берилиши кўрсатилган. Ишлаган даврида унга меҳнат таътили берилмаган. Ишдан бўшаш чоғида неча кунга фойдаланилмаган таътил учун компенсация берилади? далее...»» |
04.09.2020
Таътилга ариза
Корхонада 500 нафардан ортиқ ходим ишлайди. Ҳар ойда таътиллар жадвалига мувофиқ улардан ўртача 50 нафари навбатдаги меҳнат таътилига чиқарилади. Таътил тасдиқланган жадвал бўйича бериладиган бўлса, ходим навбатдаги меҳнат таътили берилиши учун ариза ёзиши лозимми? далее...»» |
04.09.2020
Ходимлар учун жарималар
Корхонада меҳнат интизомини кучайтириш зарурати туғилди, бунга ходимларнинг масъулиятсизлиги сабаб бўлди. Корхонада жарималарни жорий этиш тўғрисидаги буйруқ қандай тузилади? далее...»» |
04.09.2020
Кечиккан ТМЭК хулосаси
Ходимга ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса муносабати билан етказилган зарар миқдори қоплаб берилаётган эди. Тўлов муддати меҳнат қобилияти 35%га йўқотилгани ҳолда 2020 йил 1 апрелгача белгиланган. Коронавирус пандемияси туфай-ли 2020 йил 2 июндан 2021 йил 1 июнгача бўлган муддатга навбатдаги ТМЭК хулосаси кечикиб олинган, унда меҳнат қобилияти 60%гача йўқотилганлиги кўрсатилган ва II гуруҳ ногиронлиги белгиланган. Апрелдан июнгача бўлган даврда тўлов тўланмаган. Ходим коронавирус пандемияси сабабли ТМЭК хулосасини вақтида ололмаган бўлса, корхона қайси даврдан ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли етказилган зарар-ни қоплаш учун тўлов тўлашни давом эттириши лозим? далее...»» |
04.09.2020
Чет эллик ходим фойдаланмаган таътил
2019 йил октябрда корхона чет эллик фуқаро билан меҳнат шартномасини тузган. 2020 йил майда у ишдан бўшаган. Корхона унга фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўлаши лозимми? далее...»» |
04.09.2020
Юқори малакали бош директор учун имтиёз
– Корхона директори – чет эллик, халқаро эътироф этилган олий таълим муассасала-рининг юқори 1 000 талигига кирадиган олий таълим муассасасини битирганлик тўғри-сида дипломга эга, дип¬ломда кўрсатилган «геофизик» мутахассислиги бўйича 5 йил ишлаб берди. Бош директор – бошқарув ходими, диплом бўйича мутахассислиги эса техник мутахас-сислик эканлигига қарамай, у юқори малакали мутахассис сифатида ЖШДСни па-сайтирилган ставка бўйича тўлаш ҳуқуқига эгами? далее...»» |
04.09.2020
Хорижлик муассис учун рухсат берувчи ҳужжатлар
Корхона хорижлик муассисни штатга ишга қабул қилмоқчи. Бунинг учун қандай рухсат берувчи ҳужжатлар олиниши лозим ва ҳар доим шундай қилиниши керакми? далее...»» |
31.08.2020
Ўзим билан шартнома тузаман…
«МЧЖда – ягона таъсисчи, унинг ўзи– директор. У билан меҳнат шартномаси тузиш керакми? У ким билан шартнома тузади – ўзи биланми?». далее...»» |
31.08.2020
Таътилга чиққан ходим касал бўлиб қолса
Ходим таътилга чиқди, қайтишда меҳнатга қобилиятсизлик варақасини тақдим этди. Бухгалтерлар ва кадрлар ишини юритувчи ходимлар амалиётда бундай вазиятга кўп тўқнаш келадилар. Бир қатор саволлар юзага келади: бу ҳолда касаллик варақаси бўйича тўловлар суммаси қандай ҳисобланади? Таътил кунларини кўчириш керакми? Иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилган бўлса, нима қилиш керак? далее...»» |
31.08.2020
Бухгалтерни муддатли шартнома бўйича ёллаш мумкинми?
Умумий қоидага биноан иш берувчи ходимлар билан номуайян муддатга – муддатсиз меҳнат шартномаси тузиши шарт. Бунда баъзан ташкилотда «вақтинчалик» ходимни ишга қабул қилишга оқилона эҳтиёж юзага келади. Қонунчилик ҳам бунга қатъий муайян вазиятларда йўл қўяди. «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА қандай шартларда бунинг имконияти мавжудлигини тушунтирди. далее...»» |
26.08.2020
Учинчи декрет таътили
МЧЖ ходимаси ҳомиладорлик ва туғиш таътилига кетма-кет учинчи марта чиқяпти. Ҳар гал меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этяпти. Ташкилот 2 та касаллик варақаси бўйича, яъни ҳар бирида 126 календарь кун учун ҳақ тўлади. Ташкилот учала меҳнатга лаёқатсизлик варақаси учун ҳақ тўлаши шартми? далее...»» |
26.08.2020
Қўшимча дам олиш куни
Президентнинг ҳар йилги фармонларига мувофиқ бир йил давомида тақдим этиладиган қўшимча байрам кунлари ходимларнинг меҳнат таътилидан чегирилади. Ташкилот смена бўйича ишлайдиган ходимларнинг меҳнат таътилидан қўшимча байрам кунларини чегириб ташлаши лозимми? далее...»» |
26.08.2020
Иш вақти ва тўлов мувофиқ келиши керак
Ходим бухгалтер-кассир лавозимига ўриндошлик бўйича ишга қабул қилинган. У асосий иш жойи бўйича бошқа корхонада ҳафтасида 40 соатли иш куни билан 6 кунлик иш ҳафтаси бўйича ишлайди. Ўриндошликка ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда 0,25 ставка кўрсатилган. Ўриндошлик бўйича меҳнат шартномасида ставка кўрсатилмаган, фақат ҳафтасига 20 соатлик иш вақти режими акс эттирилган. Май ойи учун табелда бир ҳафтада 20 соат ишланган иш вақти билан 6 кунлик иш ҳафтаси кўрсатилган. далее...»» |
26.08.2020
Иш ҳақи сақланмайдиган таътил ва меҳнат стажи
Ходим корхонада 2019 йил 1 майдан 2020 йил 1 майгача ишлаган. Корхонанинг меҳнат ва жамоа шартномасида меҳнат таътилини ҳисоблаш учун стаж МКнинг 142-моддасига мувофиқ ҳисобланиши назарда тутилган. Хусусан, таътил учун стажга давомийлиги 2 ҳафтадан ортиқ бўлган иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар даври киритилмайди. Ходим ишлаган даврида танаффуслар билан бир неча марта иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган. Умумий ҳажми 84 кундан иборат, бироқ ҳар бир узлуксиз қисми 2 ҳафтадан кам бўлган, фақат биттаси узлуксиз 28 кунни ташкил этган. Ишланган давр бўйича меҳнат таътилини ҳисоблаш учун стаждан неча кун чиқариб ташланиши лозим? далее...»» |
26.08.2020
Ўриндош ходимага декрет нафақаси
Ходима ўриндошлик бўйича ишлайди, яқинда ҳомиладорлик ва туғиш таътилига кетмоқчи. Ўриндошга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа берилиши лозимми? Лавозим ва касбларни ўриндошликда олиб бориш тўғрисидаги низомга кўра у бундай ҳуқуққа эга, бироқ иш берувчилар бундай тўловни тўлашга мажбурми? далее...»» |