|
15.01.2019
Истеъмолчи мамнунми? Демак маҳсулот сифатли
Мустақилликнинг илк йилларида «хўрозқанднинг ҳам импортнийси яхши» деган ҳазиломуз ибора оммалашган эди. Йиллар давомида ўзимизнинг ишлаб чиқарувчилар ҳам четникидан қолишмайдиган даражада товар-маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўя олди. Ҳозирда бошқа ибора оммалашган – «четникими – текшириб ол, контрафакт бўлмасин». далее...»» |
|
08.01.2019
Бировнинг «салласи»ни кийиб...
Бугунги кунда мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида бир қатор меъёрий ҳужжатлар, чора-тадбирлар, махсус дастурлар ишлаб чиқилмоқда. далее...»» |
|
08.01.2019
Маҳсулот қадоғидан ортиқча чиқди
Четдан олиб келган маҳсулотимизга декларация расмийлаштириб бўлганимиздан кейин маҳсулот юк ҳужжати ва қадоқдаги миқдоридан ортиқча чиққани аниқланди. Ортиқча чиққан маҳсулотни етказиб берувчига қайтариб бериш учун қандай ҳужжатларни расмийлаштиришимиз талаб этилади? далее...»» |
|
27.12.2018
Ваколатли иқтисодий операторлар: янги имконият, янги афзалликлар
Пойтахтимиздаги «Тараққиёт стратегияси» марказида Давлат божхона қўмитаси ва БМТнинг Тараққиёт дастури ҳамкорлигида ташки иқтисодий фаолият иштирокчилари ва ОАВ вакиллари учун ваколатли иқтисодий оператор институтига бағишланган семинар-тренинг ташкил қилинди. далее...»» |
|
27.12.2018
Бир бориб кўрган яхши
Тошкент шаҳар прокуратураси ва божхона бошқармаси Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган солиқ ва божхона ислоҳотларини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (2.08.2018 йилдаги ПФ-5499-сон) ижроси доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан тадбиркорлик субъектлари ҳамда ОАВ вакилларини яқиндан таништириш мақсадида очиқ мулоқот ва медиа-тур ташкил этди. далее...»» |
|
27.12.2018
Ҳар йили қулоғимизга танбур чертиладими?
Юртимизда пиротехника буюмлари муомаласини тартибга солишга доир қонун ва бошқа бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши эвазига сўнгги йилларда қулоқларимиз «пақ-пуқ»лардан анча тинчиб қолди. Лекин нафси ғолиб келган айрим «тадбиркорлар» бор экан, бундай товарлар контрабандаси баъзида учраб туради. Маълумотларга кўра йил бошидан буён яширинча олиб ўтишда фош қилинган пиротехника буюмлари 92 минг донадан ошади. далее...»» |
|
27.12.2018
Мушакбозликсиз янги йил
Яқинда Янги йил кириб келади, Россиядан уйга учиб келаман. Самолётдаги багажда пақилдоқлар ва бенгал чироқларини олиб келишим мумкинми? Учиб келганимда муаммо юзага келмайдими? далее...»» |
|
27.12.2018
Ўзимиз учун сертификатсиз олиб кирамиз
Мажбурий тартибда сертификатлаштирилиши лозим бўлган товарларни олиб кирадиган жисмоний шахс мувофиқлик сертификатини тақдим этиши керакми? Илгари у керак эмас эди шекилли, ҳозир эса керак дейишяпти. Агар шундай бўлса, у қаерда ва қандай расмийлаштирилади? далее...»» |
|
27.12.2018
Омборда нима бор?
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1028-сон қарори билан Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш, Эркин омбор фаолиятини лицензиялаш ва Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомлар тасдиқланди. далее...»» |
|
03.12.2018
Ташмачидан 23 млн сўмлик кийим-кечак «ечиб олинди»
Андижон вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими, «Дўстлик» чегара божхона пости ва Хўжаобод туман ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида навбатдаги ҳуқуқбузарлик ҳолати фош қилинди. далее...»» |
|
03.12.2018
Кўмирхонадан чиққан стоматологик анжомлар
Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар, айниқса у тиббиёт буюмлари бўлса – инсоннинг нафақат саломатлиги, балки ҳаётига ҳам катта хавф солади. Шу оддий ҳақиқатдан кўз юмган айрим кимсаларни эса юртдошларимизнинг тақдири эмас, балки контрабанда йўли билан «сув текинга» олиб келинган маҳсулотлардан орттирилган мўмай даромад кўпроқ қизиқтиради. далее...»» |
|
03.12.2018
Уяли «оёқ телефонлари» нима мақсадда олиб кирилган эди?..
Айрим уддабурон «тадбиркорлар» бизнесга қўл ураётганда «Қаловини топсанг – қор ҳам ёнади» деган нақлни ўзларига қурол қилиб олишади шекилли. Аслида бу ибора ижобий маънода ишлатилган бўлса-да, контрабандачилар халқ оғзаки ижодини ҳам ўзлаштириб юборишган кўринади. далее...»» |
|
03.12.2018
Асаларичилик: божхоначилар экспорт имкониятларини ўрганишди
Мамлакатимизнинг кўплаб гўшаларида бўлгани каби, Термиз шаҳрининг деҳқон бозорида ҳам асал ярмаркалари ташкил этилди. Уларда Сурхондарё вилоятилик асаларичилар ўз маҳсулотларини нафақат ички бозордаги, балки Афғонистон, Тожикистон ва Туркманистон сингари қўшни давлатлардан ташриф буюрган тадбиркорларга ҳам тақдим этдилар. далее...»» |
|
26.11.2018
Хавфни бошқариш – тадбиркорлар манфаатида
Республикамиз Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида божхона органларида 2018 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари учун божхона кўригида хавф-хатардан огоҳ этиш тизими, яъни тадбиркорларнинг қанчалик ҳалол эканига қараб, уларни «яшил» ва «қизил» йўлаклар орқали ўтказишни жорий этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган эди. далее...»» |
|
26.11.2018
Шундай экспорт қилки, «суви қочмасин»!
Давлат божхона қўмитасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи маҳаллий тадбиркорларга кўмаклашиш борасида қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. далее...»» |
|
26.11.2018
Битим тарафлари ўзаро боғлиқ бўлганда божхона қиймати
Компаниямиз манзилига келиб тушган юкнинг божхона қийматини аниқлашда асосий усулдан фойдаландик. Барча зарур ҳужжатлар тақдим этилди, бироқ божхона битимда ўзаро боғлиқ шахслар иштирок этганини қайд этди. Шахсларнинг ўзаро боғлиқлиги қандай аниқланади? У битим баҳосига қандай таъсир этиши мумкин? Божхоначиларни бунинг аксига ишонтиришнинг имкони борми? далее...»» |
|
19.11.2018
Бақа учишни орзу қилган экан...
Машҳур эртакда келтирилганидек, баъзилар қўлидан келмайдиган юмушларга уриниб, ўзларини ҳам, ўзгани ҳам ноқулай аҳволга соладилар – худди осмон узра учишни орзу қилган бақа мисоли. далее...»» |
|
19.11.2018
Янги таҳрирдаги БК халқаро экспертлар нигоҳида
Маълумки, мамлакатимиз Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида (12.04.2018 йилдаги ПФ-5414-сон) Божхона кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. далее...»» |
|
19.11.2018
«Ўзи йўқнинг – кўзи йўқ»ми?
Божхона органлари божхона юк декларацияси ва бошқа ҳужжатларни уларда кўрсатилган маълумотлар тўғрилиги ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқлиги борасида текширади ва бу жараёнда тегишли божхона тартиб-таомилларини амалга оширади. далее...»» |
|
19.11.2018
Экспорт салоҳияти эътиборда
Самарқанд вилояти прокуратурасида вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда тадбиркорлар учун анжуман ўтказилди. Унда Президентимиз қабул қилган «Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорнинг (17.10.2018 йилдаги ПҚ-3978-сон) мазмун-моҳияти тушунтирилди. далее...»» |
