Norma.uz
Божхона
02.10.2019 Қайта ишлаш режимига расмийлаштиринг
Йил бошида божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёздан фойдаланган ҳолда корхонамиз эҳтиёжлари учун совутгич ускунасини олиб келдик. Бу ускуна Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига киритилган. Демак, имтиёзлар ҳозирча ўз кучида қолган. Ускунанинг битта мажмуаси ишдан чиқди. Уни таъмирлатиш учун божхона тўловларисиз Россияга олиб чиқса бўладими?
далее...»»
02.10.2019 Рўйхат асосида
Ташкилот телекоммуникация воситалари – видеокузатув камераларини ишлаб чиқаради ва уларни монтаж қилиш ҳамда объектларга ўрнатиш хизматларини кўрсатади. Юқорида кўрсатилган фаолият учун солиқ ва божхона имтиёзлари борми ҳамда қайси ҳуқуқий норма ва ҳужжатлар асосида ташкилот уларни қўллай олади?
далее...»»
17.09.2019 Занглаган кран иш бермас
Мамлакатимизда хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилаш учун етарлича норматив-ҳуқуқий база яратилиб, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантириш йўналишида имтиёзлар бериб келинмоқда.
далее...»»
17.09.2019 Божхона соддалаштирилган шаффоф тизимга айланмоқда

Сўнгги йилларда божхона хизмати соҳасида улкан ўзгаришлар амалга оширилишида давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган бир қатор қонун ҳужжатлари асосий омил бўлди. Хусусан, Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (12.04.2018 йилдаги ПФ-5414-сон), «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори (12.04.2018 йилдаги ПҚ-3665-сон) ҳамда «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (24.11.2018 йилдаги ПФ-5582-сон) ижроси доирасида муҳим ўзгаришлар юз берди.


далее...»»
19.08.2019 Хусусий шахс учун сертификатсиз мебелни олиб келиш
Хусусий шахс номига келган юкни (уй учун мебель) сертификатлаштириш керакми?
далее...»»
19.08.2019 Тери экспорт қилиш имконияти
Сўнгги йилларда кўп тақиқлар ва чекловлар олиб ташланди. Туркиялик тадбиркор фирмасига қўй териси (ҳўл, тузланган кўринишда) етказиб бериш таклифи билан бизга мурожаат қилди. Бундай маҳсулотни экспорт қилса бўладими? Уни олиб чиқишга тақиқ бекор қилинганми?
далее...»»
19.08.2019 Халқаро битимлар асосида имтиёз ва преференциялар
Илгари газетада мамлакатимиз бошқа давлатлар билан божхона имтиёзлари тақдим этиш тўғрисидаги шартномалар имзолангани ҳақидаги маълумотлар мунтазам бериб борилар эди. Анчадан бери бундай маълумотлар берилмаяпти. Илтимос, шундай мақолани НҲҲларга ҳаволалар билан чоп этишингизни сўраймиз, бу импорт қилиш чоғида божхона қийматини аниқлаш учун зарурдир.
далее...»»
16.08.2019 «Тўқима имтиёз»дан фойдаланиб...
Маълумки, юртимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш мақсадида тадбиркорлик субъектларига божхона тўловларидан турли имтиёзлар қўлланилиб келинмоқда. Аммо гуручнинг орасида сув ичишни касб қилган айрим сохта тадбиркорлар берилаётган имтиёзларни «ўзлаштириб» олишга уриниб кўрмоқчи бўладилар.
далее...»»
16.08.2019 Божхоначи муомалани билиши шарт(ми)?
Бугун ахборот технологиялари тараққий этиб, божхона тизими электрон хизмат турларини кенг қўллаётганига қарамай, соҳада инсон омили сақланиб қолаётган ўринлар ҳали бор. Масалан, божхона постларида кишилар божхоначилар билан бевосита мулоқотга киришади.
далее...»»
16.08.2019 Автомобилни вақтинча олиб кириш
Грузияда ишончнома бўйича расмийлаштирилган машинани Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш учун қандай ҳужжатлар ва қоидаларга амал қилиш керак? Қонунчиликни бузмасдан мамлакат ичкарисига кириш учун нималар зарур?
далее...»»
06.08.2019 Товар чиқарилгандан кейин тўловларни ҳисоблашга қандай тузатишлар киритилади
Қандай вазиятларда товар чиқариб юборилганидан кейин божхона тўловларига тузатишлар киритиш мумкин бўлади? Қўшимча ҳисобланган тўловлар суммасини нотўғри деб ҳисобласак, уларни тўламаса ҳам бўлаверадими? Бу масалалар қайси ҳужжат билан тартибга солинади?
далее...»»
06.08.2019 2 000 АҚШ долларигача – ёзма декларациясиз
Мен Ўзбекистонда доимий пропискага эга бўлган Қирғизистон фуқаросиман. Яшаш гувоҳномам бор. Акамнинг олдига Қозонга меҳмонга бормоқчиман. Илгари яшаш гувоҳномаси билан 2 минг АҚШ долларини олиб чиқиш мумкин эди. Айтишларича, ҳозирги кунда валютани олиб кириш-олиб чиқиш қоидалари ўзгарган эмиш. Шундайми? Шу билан бирга Россияга меваларни олиб чиқиш хусусида билмоқчи эдим. Эшитишимга кўра, меҳмондорчилик сифатида олиб чиқиш мумкин бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳажми яқинда ўзгарган эмиш.
далее...»»
30.05.2019 Энг илғорларга – божхона вимпели
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида «Энг илғор божхона тузилмаси» вимпели таъсис этилди.
далее...»»
30.05.2019 Юклар ҳаракати: йўллар олис, манзил йироқ
Халқаро савдо-сотиқ тараққий этган бугунги кунда товарларнинг узоқ йўлларни босиб ўтиб, манзилдан манзилга ўтиб бориши одатий ҳолга айланган. Одамлар ва юкларнинг трансчегаравий ҳаракатини мониторинг қилиш функциялари божхона органлари зиммасига юкланган экан, улар ўз ҳамкорлари билан биргаликда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ноқонуний савдо билан боғлиқ хавфларни камайтириш бўйича муҳим вазифаларни бажаради.
далее...»»
03.05.2019 «Ўз жунини ўзганинг жуни билан алмаштириб»...
Ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш мақсадида миллий қонунчилигимизда соҳага доир айрим имтиёзлар назарда тутилади. Лекин бу имтиёзларни ноқонуний қўллаш ҳолатлари ҳам амалиётда учраб туради.
далее...»»
03.05.2019 Божхона йўлакларида товарлар қандай кўрикдан ўтказилади
Давлат божхона қўмитасининг қарори (АВ томонидан 19.04.2019 йилда 3154-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
далее...»»
03.05.2019 Хайрият, «дори» беморгача етиб бормади
Дори-дармон ва тиббиёт буюмлари қўлбола усулда, «ёввойи» тарзда ташиладиган нарса эмас – уларнинг логистикаси махсус ёндашувни талаб қилади. Божхоначилар Самарқанд вилояти Булунғур туманида ўтказган тезкор тадбирда З.Х. бошқарувидаги «Нексия» автомашинаси кўздан кечирилди: маълум бўлишича, автоуловда муқаддам қўшни давлатдан айланма йўллар орқали Навоий вилоятига олиб келинган 10,6 минг донадан ортиқ дори воситалари ва 64 дона электр ҳисоблагичлар бор экан.
далее...»»
03.05.2019 «Карвон кўрдим...»
Юртимиз иқтисодий ривожланишида экспортнинг улушига жиддий эътибор берилаётгани туфайли бугунги кунда хорижга отланган автомобиллар «карвони»га тез-тез кўз тушади. Бу борада халқаро стандартларга мос божхона кўриги ва божхона расмийлаштируви ўтказилиб, мазкур тартиб-таомилларни қисқартириш учун автоматлаштирилган хавфни бошқариш тизими ҳам ишламоқда.
далее...»»
27.03.2019 Юк ва йўловчи ташиш тизими янада такомиллашади
Республика Президентининг 2019 йил 6 мартдаги «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4230-сон қарори мамлакатимизда транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш, мулкчиликнинг барча шаклларидаги ташувчилар учун рақобат муҳити ва қулай шарт-шароитларни яратиш, республикада транспорт салоҳиятини кўтаришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
далее...»»
27.03.2019 Ёш божхоначилар билан юзма-юз
Мамлакатимизда қабул қилинган ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш мақсадида Давлат божхона қўмитасида хизматга қабул қилинган ёш ходимлар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбат ташкил этилди.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика