28.03.2017
Устуворлик приниципига кўра
ДЙҲХХ органлари юридик шахс (муассис) балансидан бошқа юридик шахс балансига унинг устав фондини тўлдириш учун берилаётган автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказишдан бош тортмоқдалар. Низом (ВМнинг 7.03.2006 йилдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган) ва Қоидаларга (ВМнинг 26.05.1997 йилдаги 256-сон қарорига 1-илова) таяниб, фақат: нотариал идоралар томонидан берилган олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, лизинг, сублизинг шартномалари, ворислик, мерос ва мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар ва бошқаларни тан олмоқдалар. Бу ҳолда қандай йўл тутиш мумкин? далее...»» |
28.03.2017
Фойдаланилиши чекланган карта
Корхона – авиачипталар сотиш кассаси. Бизга якка тартибдаги тадбиркорлар номига расмийлаштирилган, фамилия ва исмлари авиачипталарни харид қилувчиларникига мос келмайдиган корпоратив пластик карточкалар билан келадилар. Якка тартибдаги тадбиркорлар номига расмийлаштирилган бировларнинг корпоратив пластик карточкалари воситасида ҳақ тўланганда авиачипталарни бериш мумкинми? далее...»» |
28.03.2017
Темир-терсак топшириш лицензия талаби эмас
Улгуржи савдо билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун Савдо департаменти темир-терсак топшириш нормасини йилига 10 тонна этиб белгилаган. Темир-терсак топширилмаса, лицензия берилмайди. Савдо департаменти ходимлари металл конструкциялар ишлаб чиқаришга алоқаси бўлмаган компанияни улгуржи савдога лицензия олиш учун қора металл парчалари ва чиқиндиларини топширишга мажбур этишга ҳақлими? далее...»» |
28.03.2017
Тайёрлаш бошқа, намойиш этиш бошқа
МЧЖ таркибига 2 та телеканал киради. Телевизион маҳсулот яратилади. Телеканал аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш, аудиовизуал асарларга (теле-, кино– ва видеофильмлар, клиплар, концерт дастурларининг ёзувлари ва ҳ.к.) овоз бериш, субтитрлаш учун лицензия расмийлаштириши керакми? далее...»» |
28.03.2017
Терминаллар учун ижара тўлови 50%га камаяди
Марказий банк Ўзбекистон Банклар уюшмаси билан биргаликда банклараро чакана тўлов тизимида сўмдаги пластик карталар воситасида мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича тариф режасига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритди. далее...»» |
22.03.2017
Экспорт тартиботини соддалаштиришда ВИОнинг ўрни (хорижий тажриба)
Мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолият соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда экспорт тартиб-таомилларини соддалаштиришдан кўзланган асосий мақсад бюрократик хусусиятга эга бўлган ортиқча расмиятчиликларни бартараф этиш, товарлар оқими устидан ўрнатилган назорат самарадорлигини ошириш, экспорт жараёнини тезлаштириш ҳамда экспортёрларга энг қулай шарт-шароитларни яратишдир. далее...»» |
22.03.2017
Иштирокчи ҳақли
Масъулияти чекланган жамият иштирокчиси ушбу жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши мумкинми? далее...»» |
22.03.2017
Чекланган улгуржи савдо
Чакана савдо корхонаси товарни ўзининг ойлик товар оборотидан 10% доирасида бошқа корхонага улгуржи сота оладими? Мазкур ҳолатда улгуржи савдога лицензия керакми? далее...»» |
22.03.2017
Семинарда қатнашиш: шартнома ва тўлов
Корхонамиз чакана савдо билан шуғулланади. Вақти-вақти билан мижозларимизга (жисмоний шахсларга) пуллик маслаҳатлар бериб, хизматлар кўрсатамиз. Жисмоний шахс билан шартнома тузамиз, бажарилган ишлар тўғрисида далолатнома берамиз. Бухгалтерияга қуйидагилар топширилади: шартнома + далолатнома, шартнома тузилган шахс паспортининг нусхаси ва терминал чеки (тўлов пластик карталар орқали амалга оширилади). Охирги марта семинарда тўрт киши қатнашди. Тўртталаси учун бир аёл турмуш ўртоғининг пластик картасидан пул тўлади. 1. Пуллик маслаҳат берганда шартномани қандай қилиб тўғри расмийлаштириш лозим – ҳар бир киши билан алоҳидами ёки пул тўлаган киши биланми? 2. Шартнома битта фамилияга расмийлаштирилгани, терминал чекида эса бошқаси (турмуш ўртоғининг картасидан) қайд этилгани аҳамиятга эгами? далее...»» |
22.03.2017
Қарз алмашиш
Ташкилотнинг корхонамиз олдида муддати ўтган қарзи бор. Биз хўжалик судига даъво тақдим этиб, унда ютиб чиқдик. Бироқ давлат корхонаси ҳисобланган қарздорнинг ҳисобрақамида маблағ йўқлиги муносабати билан қарз қопланмади, у қарзни «схема бўйича» сўндиришни таклиф қилмоқда. Ўз навбатида ҳокимлик тимсолида давлатнинг қарздоримиз олдида муддати ўтган қарзи бор. Биз бундай вазиятга тўқнаш келмаган эдик. Қарзни сўндириш «схемаси» нима дегани? далее...»» |
22.03.2017
Пенсионерлар метрода бепул юриш ҳуқуқига эга бўлдилар
Ҳозирда пенсияга чиққанлар учун асосий пенсиясидан ташқари, қўшимча ҳақ ишлаб топишга ҳам имконият яратилди. Ушбу нашрда сиз Пенсия жамғармаси бўлимида муаммолар юзага келмаслиги учун пенсионер ходим ва маъмурият ўртасида меҳнат муносабатларини қандай расмийлаштириш кераклиги ҳақида билиб оласиз. Бундан ташқари, ўқувчиларимиз ва norma.uz сайтига ташриф буюрганлар дуч келган бир қанча вазиятлар юзасидан тушунтиришлар сиз учун қизиқарли бўлади. Агар экспертларга саволингиз бўлса, уларни norma.uz сайтидаги «Жавоб берамиз» сервисига ёки газетамизнинг gazeta@norma.uz ва ntv@norma.uz электрон манзилларига йўлланг. далее...»» |
22.03.2017
Лавозим йўриқномаси учун асос
Молиявий-иқтисодий прогнозлаш бўлими ходимларининг лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқяпмиз. Корхона юристи уларнинг йўриқномадаги вазифалари Лавозимларнинг тармоқлараро маълумотномасига қатъий мувофиқликда акс эттирилишини талаб қилмоқда. Ходимнинг лавозим йўриқномасини тузишда Тармоқлараро маълумотномада кўрсатилган барча вазифаларини киритиш мажбурийми ёки тармоқ ва корхона хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда вазифалари таркибини ўзгартириш мумкинми? далее...»» |
22.03.2017
«Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» белгиси остида маҳсулотлар кўпаймоқда
Мамлакатимизда яратилган қулай бизнес муҳити самарасида турли соҳаларда, жумладан, тери хом ашёсини тайёрлаш ва уни қайта ишлаш, рақобатдош пойабзал ҳамда чарм-атторлик моллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган кўплаб тадбиркорлик субъектлари фаолияти йўлга қўйилди. далее...»» |
22.03.2017
Суд тизими бенуқсон ишлаши керак
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини муҳокама қилишди. далее...»» |
18.03.2017
Замонавий қонунчилик тизимида божхона ҳуқуқининг ўрни
Ўзбекистонда мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб ҳуқуқ тизими, хусусан, божхонага оид қонунчилик кенг тарзда ислоҳ қилиб келинмоқда. далее...»» |
18.03.2017
Кичик ёшли «қуёнлар»
Учта фарзандим бор. Кўпинча улар билан автотранспортда юришимга тўғри келади. Болаларга қайси ёшидан бошлаб чипта сотиб олиш керак? далее...»» |
18.03.2017
Рўйхатдан ўтказиш қоидаларига кўра
Йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи транспорт корхонамиз Фарғона вилоятининг Данғара туманида рўйхатдан ўтказилган. Бироқ автотўхташ жойини (гаражни) Қўқон шаҳрида ижарага олади, сабаби туман ҳудудида замонавий талабларга жавоб берувчи гаражлар йўқ. ДЙҲХХнинг Қўқондаги туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими (ТРИБ) автомобилларнинг тўхташ жойи корхона рўйхатдан ўтказилган жойда, яъни Данғара туманида жойлашган бўлиши кераклигини рўкач қилиб, автомашиналаримизни рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказишдан бош тортяпти. Агар автомашиналар тўхташ жойи бошқа туманда бўлса, ТРИБда уларни қандай рўйхатдан ўтказиш мумкин? далее...»» |
18.03.2017
Бепул юриш учун гувоҳнома 1 кун ичида берилади
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг буйруғи (АВ томонидан 15.02.2017 йилда 2434-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. далее...»» |
18.03.2017
Консулликда рўйхатда туриш шарт
2012 йилдан буён Россияда яшайман. Элчихонада ҳисобга турмаганман. Яқинда танишларимга вақтида ҳисобга турмаганлари учун 50 доллар жарима солдилар. Консуллик ҳисобига туриш мажбурийми? Ҳақиқатан ҳам унинг мавжуд эмаслиги учун жарима санкциялари қўлланадими? далее...»» |
18.03.2017
Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартноманинг хусусиятлари
Лекторлар билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани қандай қилиб тўғри тузиш (уларга тўланадиган ҳақ миқдорини, меҳнат шароитларини қайд этиш) мумкин? далее...»» |