Norma.uz
НОРМА МАСЛАХАТЧИ
22.08.2017 Мерос фақат келишувга кўра тақсимланади
Васиятномага кўра мен ва акамга бир хонали квартира қолди. Квартирада фақат акам пропискадан ўтган. Мен меросга бўлган ҳуқуқни олдим, акам эса олмади. Акам кўп йилдан буён Россияда яшайди, Ўзбекистонга келиш нияти йўқ. Коммунал тўловларнинг ҳаммасини ўзим тўлаб келаман. Акам йўқлигида ўз улушимни қандай тасарруф этишим мумкин? Усиз квартирани ижарага бера ёки ўз улушимни сота (ҳадя қила) оламанми?
далее...»»
22.08.2017 Жарималар ҳақида билиш учун
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган демократик ислоҳотлар авваламбор одил судловнинг сифат ва самарадорлигини оширишга қаратилмоқда. Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида (Президентнинг 21.10.2016 йилдаги ПФ-4850-сон Фармони билан тасдиқланган) ҳакамлик судлари фаолиятини ташкил қилишнинг қонуний асосларини ва улар томонидан қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни такомиллаштириш, ҳакамлик судларига қўйиладиган талабларни аниқлаштириш вазифалари қўйилган.
далее...»»
22.08.2017 Ҳакамлик судлари мавқеини ошириш йўлида

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган демократик ислоҳотлар авваламбор одил судловнинг сифат ва самарадорлигини оширишга қаратилмоқда. Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурида (Президентнинг 21.10.2016 йилдаги ПФ-4850-сон Фармони билан тасдиқланган) ҳакамлик судлари фаолиятини ташкил қилишнинг қонуний асосларини ва улар томонидан қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни такомиллаштириш, ҳакамлик судларига қўйиладиган талабларни аниқлаштириш вазифалари қўйилган.


далее...»»
22.08.2017 «Ўзбошимчалик»ка рухсат берилмайди
МЧЖнинг асосий фаолият тури – қандолат товарлари билан улгуржи савдо қилиш. Корхона балансида «Damas LABO» юк машинаси бор. Ундан фақат ўз товаримизни харидорга етказиб беришда фойдаланамиз. Корхонанинг ўзида (барча зарур маълумотларни ҳисобга олган ҳолда) ишлаб чиқилган ва директорнинг буйруғи билан тасдиқланган йўл варақаси ва транспорт юкхатини ёзиб беришимиз мумкинми ёки тегишли Йўриқнома билан тасдиқланган бланкалардангина фойдаланиш зарурми?
далее...»»
22.08.2017 GPS-трекерли транспортга йўл варақаси тўлиқ тўлдирилмайди
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти бошлиғининг буйруғи (АВ томонидан 4.08.2017 йилда 1282-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Чипталарни ҳисобга олиш ва йўл варақаларини тўлдириш бўйича йўриқномага тузатишлар киритилди.
далее...»»
22.08.2017 Ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режими – назорат остида
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг буйруғи (АВ томонидан 28.07.2017 йилда 2906-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Автомобиль транспортида йўловчилар ва юклар ташувчи автотранспорт воситаларида лицензия карточкалари мавжуд бўлишини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро автомобилларда ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
далее...»»
22.08.2017 Буюртмачи ишни қабул қилмаяптими? – Судга боринг!
Фирма қурилиш ишлари билан шуғулланади ва ҚҚСни ихтиёрий асосда тўлаган ҳолда ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Буюртмачи ва ёрдамчи пудратчи билан ишларни бажаришга шартнома тузилган эди. Ёрдамчи пудратчи ўз мажбуриятларини бажарди. Биз ундан ишлар ҳажмини қабул қилиб, ҳақини тўладик. Бироқ буюртмачи 3 ойдан буён ишларни қабул қилишдан бош тортмоқда, бажарилган ишлар далолатномаси солинган хатларга ҳеч қандай муносабат билдирмаяпти. Илгари у деярли бажарилган ишлар миқдорида аванс тўлаган. Буюртмачи қурилиш пудрати шартномаси бўйича бажарилган ишлар далолатномасини қабул қилмаётган бўлса, нима қилиш керак?
далее...»»
22.08.2017 Шартнома қачон нотариал тасдиқланиши керак
Юридик шахслар ўртасидаги қарз ҳисобига кўчмас мулк берилишини нотариус орқали расмийлаштириш керакми?
далее...»»
22.08.2017 Зарарлар қопланишига эришинг
ЎзРТХБда бошланғич нарх пасайтирилган электрон биржа савдолари натижаларига кўра ТМБ етказиб беришга шартнома тузилди. Унга биноан харидор контракт тузилгандан кейин 5 кун ичида қисман олдиндан тўловни амалга ошириши керак. Бироқ ушбу муддат тугагунча етказиб берувчидан ТМБни етказиб беришнинг имкони йўқлиги тўғрисида хат келди. Тузилган контрактни ижро этишдан бош тортаётган етказиб берувчига нисбатан қандай чораларни кўришимиз мумкин?
далее...»»
22.08.2017 Лицензия олиб, савдо қилинг
Корхонамиз ковак шиша буюмлар ишлаб чиқаради (ИФУТ коди – 23130). Маҳаллий вино-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва яқин хориждаги ҳамкорлар маҳсулотимиз харидорлари саналади. Экспортга етказиб бериладиган маҳсулот 7010 90 410 0, 7010 90 430 0 ТИФ ТН кодларига эга. Мижозларимиз ковак шиша бутилка комплектида бошқа корхонада тайёрланадиган қалпоқча ва картондан ясалган ўров қутисини сотиб олмоқчилар. Қутилар ва қалпоқчаларни валютага сотиш учун харид қилишимиз мумкинми? Агар мумкин бўлса, қандай рухсатнома тусидаги ҳужжатлар керак бўлади?
далее...»»
22.08.2017 Қайта ташкил этиш юридик шахснинг шаклини ўзгартирмайди
Акциядорлик жамияти қайта ташкил этиш чоғида таркибини ва штат жадвалини ўзгартирган ҳолда ўзининг таркибий унитар корхоналари ва МЧЖни ягона ишлаб чиқариш АЖга қўшиб олишни режалаштирмоқда. Яъни АЖ бошқарув ва назорат органидан ишлаб чиқариш корхонасига айланмоқда, унитар корхоналарнинг барча функциялари унга ўтмоқда. Бунда АЖнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарадими?
далее...»»
22.08.2017 Тушунмовчилик оқибати
Муассислар умумий йиғилишда устав фондини, шу жумладан ҳисоб-китоб счётига пул ўтказиш йўли билан кўпайтириш ҳақида қарор қабул қилдилар. Ушбу қарор рўйхатдан ўтказилди, таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилди. Ҳозирги пайтда компаниямиз улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишга лицензия олиш мақсадида «ягона дарча» марказига мурожаат қилди, у ердагилар муассислар устав фондини нақд пул маблағлари билан шакллантиришлари зарурлигини айтиб, лицензия беришни рад этдилар. Муассислар номидан ҳисоб-китоб рақамимизга тушган пул маблағлари ҳисобидан улгуржи савдога лицензия олиш учун устав фондини кўпайтириш ҳуқуққа зид ҳисобланадими?
далее...»»
16.08.2017 Дастурхонингиздаги – пишлоқ! Бироқ...
Пишлоқни кўпчилик хуш кўради, унинг навларини бирма-бир санаб берадиганлар ҳам бор. Айниқса, хуштаъм, яхши пишлоқ олдида ҳар қандай ирода ҳам бўшашади. Пишлоқпазлик – нозик иш, у эътиборсизликни кўтармайди, балки маҳорат ва меҳнатсеварликни талаб қилади. Бироқ ҳамма вақт ҳам брак маҳсулот ишлаб чиқарувчилар бўлган, улар сифатсиз пишлоқ чиқараверганлар. Ўтган асрнинг 70-йилларида ана шундай жиноят ишини текширишни Минск вилояти Крупа туманининг прокурор ёрдамчиси В.Н.Демидовичга топширишган эди. Мазкур воқеани у ҳикоя қилиб берган.
далее...»»
16.08.2017 Узилган декрет
Компаниямиз ходимни декрет таътилидан чақирмоқчи. Буни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин?
далее...»»
16.08.2017 Тўлиқ иш
Ходимни 0,5 ставкадан тўлиқ ставкага қандай ўтказиш мумкин?
далее...»»
16.08.2017 Ихтисослигим бўйича ишламоқчиман
НТМнинг 2 та муассиси бор: 1-муассис – директор; 2-нчиси – маълумоти бўйича руҳшунос, якка тартибдаги тадбиркор. Иккинчи муассис ишга жойлашмасдан туриб руҳшунослик хизматларини кўрсата оладими? Зеро у ташкилот фойдаси учун ишлаб, бунда иш ҳақи олмаслиги мумкин. Ёки у умумий асосларда ишга жойлашиши шартми? НТМга расман ишга жойлашган тақдирда буни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин, ахир у ЯТТ ҳам ҳисобланади-ку? Ўриндошлик асосидами?
далее...»»
16.08.2017 Пенсияни алмаштириш
1140 рақамини териб, пенсия таъминотига доир масалаларни ҳал этиш, маслаҳат олиш ёки Пенсия жамғармасидаги керакли бўлимнинг манзили, телефон рақамини билиб олиш мумкин. Шу сонни ўқиб, бевосита алоқа қандай ишлаётгани ҳақида маълумотга эга бўласиз. Одатдагидек, газетхонларнинг саволларига ЎзР МВ ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижроия аппаратининг мутахассиси жавоб беради.
далее...»»
16.08.2017 «E-ijro auksion» – шаффоф тизим
Тўлов интизоми – ҳар бир давлатнинг иқтисодий барқарорлигини таъминловчи муҳим омиллардандир. Бунга ҳар бир фуқаро ва юридик шахснинг солиқларни, истеъмол қилинган ресурслар ҳақини ва бошқа тўловларни ўз вақтида тўлаши киради.
далее...»»
10.08.2017 Такрорий инструктаж: ўтказиш даврийлиги
Ходимлар билан даврий инструктажни ҳар чоракда эмас, балки Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларни текширишни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низом асосида 6 ойда бир марта ўтказиш мумкинми?
далее...»»
10.08.2017 ФҲШ: иш ҳажмини муддат белгилайди
Компанияда фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга асосан хизматлар кўрсатувчи жисмоний шахслар бор. Уларни лозим даражада расмийлаштириш мақсадида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани тузиш муддати юзасидан қонуний чекловлар мавжудлиги хусусида тушунтириш берсангиз. Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани тузиш муддатини 3 ой этиб чеклаш қонунийми?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика