|
27.04.2026
Бухгалтерлар учун етти муҳим ўзгариш
«Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги янги Қонун қабул қилинди – энди у эски 310-II-сон Қонуннинг янги таҳрири эмас, балки янги реквизитларга эга бўлган алоҳида қонунчилик ҳужжатидир (21.04.2026 й. ЎРҚ-1137-сон). далее...»» |
|
18.11.2013
Бухгалтерлар учун семинарлар: Фойдали ва долзарб
Семинарда ЯСТ ҳисоб-китоби масалалари ҳамда кичик бизнесга солиқ солишнинг бошқа муҳим ва долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди. далее...»» |
|
13.12.2013
Бухгалтерлар учун сертификатли бўлиш фурсати келди
Бозор муносабатлари изчил ривожланиб бораётган бир шароитда бухгалтерия ҳисоби объектларида, солиқ солиш тизимида мунтазам равишда ўзгаришлар содир бўлмоқда, таҳлилий ва тезкор ахборотларга бўлган талаб-эҳтиёж ортиб бормоқда. Буларнинг ҳаммаси ҳисоб иши ходимларидан билимларни муттасил янгилаб боришни талаб этмоқда. далее...»» |
|
27.06.2016
Бухгалтерларни сертификатлаш: вариантлар мавжуд
Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида низомга (АВ томонидан 13.10.2000 йилда 977-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тузатишлар қабул қилиниши Ўзбекистон бухгалтерларини ихтиёрий миллий сертификатлашга меъёрий асос бўлди. Имтиҳонларни учта профессионал бирлашма – ¬ЎзБАМУ, ЎАП ва ЎБФ таъсис этган ихтисослаштирилган Имтиҳон маркази ўтказади. Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмасининг ўқув марказлари параллель равишда САР/СIРА халқаро сертификатлаш доирасида таълим беришни давом эттирадилар далее...»» |
|
18.07.2016
Бухгалтерларни сертификатлаштириш: имтиҳонларсиз қанча сертификат олиш мумкин?
Бухгалтерия ҳисоби, молия, солиқ солиш ёки аудит соҳасидаги ҳозирги мутахассиснинг фаолиятини оммабоп миллий, кўп даражали халқаро ва ҳоказо сертификатларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Профессионал ташкилотлар ўз аъзоларини сертификатлаштириш бобида қанчалик кўп мақбул вариантларни таклиф қилсалар, соҳа шунчалик барқарор ривожланади, бизнес ва миллий иқтисодиёт ҳам бундан кўпроқ ютуққа эга бўлади. Жамоат бирлашмалари бугун нималарга қодирлар? Сертификатлаштиришнинг қандай вариантларини таклиф этадилар? Ўз минтақавий тармоқларини ривожлантиряптиларми? Мусобақалашяптиларми ёки умумий мақсадларда бирлашяптиларми? Бухгалтерларни сертификатлашнинг жонланаётган миллий бозори кимга қандай имкониятлар беряпти? Суҳбатдошимиз – Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси бошқаруви аъзоси ва унинг ижрочи директори Дилноза СУЛТОНОВА. далее...»» |
|
27.04.2026
Бухгалтерларнинг янги касб стандартлари
Бугунги кунда бухгалтерлар учун тўртта стандарт амал қилмоқда. Уларни бир-биридан мустақил равишда Бандлик вазирлиги (4–7-даражалар), Марказий банк (5–8-даражалар), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ғалати туюлса-да, Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси (Ўрмон хўжалиги ва яшил зоналарни кенгайтириш агентлиги) ишлаб чиққан. Улардан учтаси – тармоқ стандартлари бўлиб, муайян идора учун ёзилган ва малака секторлар ўртасида ўтмайди. Ушбу тарқоқ стандартлар сифатли таълим стандартлари ва ўқув дастурларини, малака ошириш дастурларига ҳамда малакани мустақил баҳолашга қўйиладиган талабларни шакллантириш учун етарли эмас. далее...»» |
|
30.05.2016
Бухгалтернинг ўқишига не ҳожат?
Бугунги кунда бухгалтерия ҳисобининг дастурий таъминоти – беҳуда сарф эмас, замонавий мутахассис учун зарурий иш дастагидир. Бироқ қайси бухгалтерия дастурини танламанг, унда ишлаш кўникмасини ҳосил қилиш учун сизга муайян вақт керак бўлади. Зеро дастгоҳ сотиб олсангиз, даставвал унинг йўриқномаси ва хавфсизлик техникаси билан танишиб чиқасиз, шундан кейингина зарур кўникмага эга бўла бошлайсиз. Бирмунча вақт ўтгач, қуввати янада катта бўлган бошқа дастгоҳга эҳтиёж сезасиз. Унга ўтиш учун яна йўриқнома, хавфсизлик техникасини ўрганишингиз, кўникма ҳосил қилишингизга тўғри келади. Бу табиий ҳолат. Дастгоҳни ҳам, бухгалтерия дастурини ҳам сотиб олиш битта вазифа – жараённи автоматлаштиришни зиммага юкласа-да, турли ишлаб чиқарувчиларнинг уни амалга ошириш усуллари бир-биридан сезиларли даражада фарқланади. далее...»» |
|
02.04.2013
Бухороликларнинг ташқи бозорга таклифлари кўп
Бухорода Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш масалалари бўйича давра суҳбати ўтказилди. далее...»» |
|
12.10.2017
Бўш бинолар тадбиркорларга берилмоқда
Мамлакатимизда аввал хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хўжалик фаолиятига жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (23.02.2017 йилдаги ПҚ-2796-сон) бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда. далее...»» |
|
09.06.2025
Бўш ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини сотиб олишда ҚҚС юзага келадими?
Ташкилот онлайн-аукцион орқали бўш ер участкасини ижарага олди. Онлайн-аукцион баённомасида у ижарага берилгани кўрсатилган, шу билан бирга участка ижара ҳуқуқининг реализация қиймати кўрсатилган. Ушбу баённома асосида шаҳар ҳокимияти билан 10 йил муддатга ер участкасининг ижара шартномаси тузилган. Шартномага кўра ижара тўлови ер солиғига тенглаштирилади ва ижарачи томонидан ер солиғи тўловчилари учун белгиланган тартибда бюджетга тўланади. Ташкилот ер участкаси ижара ҳуқуқи қийматидан солиқ агенти сифатида ҚҚС ҳисоблаб, тўлаши керакми? далее...»» |
|
07.09.2016
Бўшаган маблағлардан фойдаланганингизни ҳисоб-китобда кўрсатинг
Корхона ЯСТ тўловчиси ҳисобланиб, Президентнинг ПҚ-1050-сон қарорида назарда тутилган имтиёздан фойдаланади. 1. Агар корхоналар ушбу имтиёздан фойдаланса, Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга 1, 2, 3-иловаларни кимга ва қайси муддатларда тақдим этиш зарур? 2. Кўрсатилган шаклларни ўз вақтида тақдим этмаслик қандай оқибатларга олиб келади? далее...»» |
|
10.02.2016
Буюк бунёдкор бобокалонимиз
Алишер Навоийнинг ҳаёти, унинг давлат арбоби, Хуросоннинг нуфузли амири сифатида амалга оширган хайрли ишлари асрлар давомида ибрат мактаби бўлиб қолмоқда. Навоий ўз ҳаётининг катта қисмини халқ, одамлар хизматига сарф этди. далее...»» |
|
12.12.2017
Буюк ўзгаришларнинг ҳуқуқий асоси
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан 7 декабрь куни пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият, санъат ва спорт намояндалари, кенг жамоатчилик, хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этдилар. далее...»» |
|
12.02.2013
Буюк шоирни ёд этиб
Навоий шахсияти, дунёқараши, бебаҳо ижодий меросининг бадиий жозибаси мана салкам олти асрдирки, китобхонни ўзига оҳанрабодек тортиб келмоқда. далее...»» |
|
17.08.2015
Буюмларимнинг ҳаммасини ўзим билан олиб бораман
Шахсий буюмлар: маиший техника, чойшаб-ёстиқ анжомлари, идиш-товоқлар, бижутерия ва тилла тақинчоқлар, винил пластинкалар, СD дисклари ва DVD, китоблар, турли мамлакатлардан олиб келинган майда сувенирлар, чолғу асбобларини олиб чиқишга доир батафсил ахборот. далее...»» |
|
26.01.2015
Буюртирган тўлайди
Юк завод омборида бўлганда, иш вақтидан ташқари вақтдаги божхона расмийлаштирувига божхоначилар сарфлаган вақт ҳисоби қандай юритилишини айтиб берсангиз. Бу расмийлаштирув учун тўлов тўланиши чоғида қандай қилиб ҳужжатлаштирилади? далее...»» |
|
01.04.2025
Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди: ● Иқтисодиёт ва молия вазирининг 14.06.2024 йилдаги 133-сон буйруғи билан тасдиқланган янги 5-сон БҲМСга; ● Президентнинг 27.01.2025 йилдаги ПФ-11-сон Фармонига. 5-сон БҲМС 2025 йил 1 январдан кучга киргани сабабли, тавсия шу санадан бошлаб амал қилади. далее...»» |
|
10.09.2018
Буюртмачида эътирозлар бор: пудратчи нима қилсин
Бош пудратчи (ЯСТ тўловчи) шартнома ва ЛСҲга мувофиқ бинони таъмирлади. Буюртмачи бажарилган ишларни қабул қилмаяпти ва иш учун берилган қурилиш материаллари, авансни қайтаришни, шунингдек объектни таъмирлашгача бўлган ҳолатга қайтаришни талаб қиляпти. Жарима ҳам ундиришини айтиб, пўписа қилмоқда. Бу қонунийми? Буюртмачи талабларига розилик билдирсак, буни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш, қандай ҳужжатлар билан расмийлаштириш керак? 2017 йил IV чорагида бажарилган ишлардан олинган даромаднинг бир қисмини тан олган ва ундан ЯСТ тўлаган бўлсак, бу солиқ солишга қандай таъсир кўрсатади? Ҳаммасини ишлатиб бўлган бўлсак, қурилиш материалларини нима қилишимиз керак? далее...»» |
|
06.06.2014
Буюртмачининг материалларидан қурамиз
Бизнинг корхонамиз (ягона солиқ тўлови тўловчиси) умумқурилиш ишлари билан шуғулланади. Бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатномада бош пудратчининг материалларидан фойдаланиб, 90 млн сўмлик ишлар бажардик. Бош пудратчи томонидан бизга берилган 10 млн сўмлик қурилиш материаллари қийматини бош пудратчига қайтармасдан, 10 млн сўмлик қурилиш материаллари қиймати билан қўшиб 100 млн сўмлик бажарилган иш деб кўрсатдик. Мазкур 100 млн сўм бизнинг корхонамизга ялпи даромад ҳисобланадими? Бош пудратчи томонидан сотиб олинган қурилиш материалларининг қиймати ёрдамчи пудратчига ҳисобдан чиқарилиши (реализация қилиниши) мумкинми? Агар мумкин бўлса, биз бош пудратчидан олинган 10 млн сўмлик қурилиш материаллари учун пул ўтказиб беришимиз керакми? далее...»» |
|
08.09.2014
Буюртмачининг хом ашёсидан
Ташкилотимиз юридик шахс билан қайта ишлашга берилган хом ашёмизни қайта ишлашга шартнома тузди. Бухгалтерия ҳисобида металлни қайта ишлашга бериш, фланецларни тайёрлаш бўйича ижрочининг хизматлари ва тайёр буюмларни балансга қабул қилиш қандай акс эттирилади? Мазкур ҳолда ЯСТ тўловчиси бўлган буюртмачи корхонада қандай солиқ мажбуриятлари вужудга келади? далее...»» |
