Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 26 / Долзарб мавзу

Бухгалтерларни сертификатлаш: вариантлар мавжуд

Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида низомга (АВ томонидан 13.10.2000 йилда  977-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тузатишлар1 қабул қилиниши Ўзбекистон бухгалтерларини ихтиёрий миллий сертификатлашга меъёрий асос бўлди. Имтиҳонларни учта профессионал бирлашма – ­ЎзБАМУ, ЎАП ва ЎБФ2 таъсис этган ихтисослаштирилган Имтиҳон маркази ўтказади. Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмасининг ўқув марказлари параллель равишда САР/СIРА халқаро сертификатлаш доирасида таълим беришни давом эттирадилар.

 

ЎзБАМУ Кенгаши раиси Миновар ТЎЛАХЎЖАЕВАдан сертификатлашнинг иккала тизими мақоми ва хусусиятлари ҳақида сўзлаб беришни илтимос қилдик:

 

– Бухгалтерларни миллий сертификатлашнинг асосий ғоялари САР/СIРАдан олинган, бироқ имтиҳонларда ҳам, сертификат мақомида ҳам тафовут бор. Миллий сертификатлаш давлат томонидан тан олинади, бироқ республика ташқарисида ­эътироф этилмайди. САР/СIРА сертификати аввалгидек хорижда нуфузга эга, бироқ 2013 йил ноябридан кейин олинган сертификатларни бизнинг давлат органи тан олмайди, Ўзбекистонда аудитор сертификатини олиш учун улардан фойдаланиб бўлмайди.

Бухгалтерларни миллий сертификатлашда қолган амал қилиш муддати 2 ойдан кам бўлмаган аудитор сертификатига эга бўлган мутахассислар ва 2013 йил ноябригача олинган халқаро САР/СIРА сертификатлари соҳибларига – келгусида йиллик малака оширишлари ҳақида гувоҳномалари мавжуд бўлганда имтиҳон топширмай туриб «Сертификатланган малакали бухгалтер» сертификати берилади.

Шу ўринда «Сертификатланган малакали бухгалтер» сертификатининг мавжудлиги аудитор сертификатини олиш мақсадида имтиҳон топшириш имкониятини бериш учун давлат органи томонидан тан олинишини қайд этиб ўтиш жуда муҳим.

Бошқа томондан, халқаро САР/СIРА сертификатларини олишдан манфаатдор мутахассислар бор. Эҳтимол, уларнинг раҳбари айни шундай сертификатни талаб этаётгандир. Баъзилар аудитор сертификатини олиш мақсадида имтиҳонларни топшириш учун давлат органимиз томонидан сертификатлаш тан олинмай қўйгунига қадар САР/СIРАга имтиҳонларнинг бир қисмини топшириб бўлдилар, бунга маблағ сарфлаб улгурдилар.

Ўзбекистонда айни пайтда қарийб 4 000 нафар мутахассис амалдаги САР/СIРА сертификатига эга, уларнинг фақат 400 нафари – ­аудиторлар. Яъни халқаро САР/СIРА сертификатлари соҳибларининг атиги 10%и аудитор бўлиш хоҳишини билдирган. Қолганлар, улар эса 3,5 мингдан ортиқни ташкил этади, иқтисодиётнинг кўпгина соҳаларида ишловчи бухгалтерлардир, бундай сертификат соҳиби профессионализми учун қадрланади.

Биз сертификатлашнинг иккала тизимини қўллаб-қувватлаш зарур деган қарорга келдик. Миллий сертификатлаш республикамизда ишлайдиган мутахассислар учун муҳим. У муайян дастур бўйича ҳар йили мажбурий тартибда малака оширганда амал қилувчи муддатсиз сертификат бўлади. Бухгалтерлар тегишли лицензияга эга бўлган исталган ўқув марказида имтиҳонларни топширишга тайёрланишлари ва келгусида малака оширишлари мумкин бўлади.

Ўқиш унинг қиймати ва ташкилот нуфузи, ўқитувчилар таркибидан келиб чиққан ҳолда танланади. Ҳа, услубий асосни профессионал ташкилотлар яратадилар, бу муҳим. Бироқ, шу билан бирга кучли ўқитувчилар таркиби ва мавжуд амалиётга эга бўлган бошқа таълим марказлари ҳам бор. Бу айниқса минтақаларда ишловчи мутахассислар учун муҳим. Бухгалтерлар танлаш имконига эга бўлишлари керак.

Айни пайтда халқаро ва миллий сертификатлаш дастури бўйича таълим бериш ва сертификатлар тақдим этишда давом этиш ваколатига эгамиз. Июль ойида имтиҳон ўтказилади, бироқ бухгалтерларни миллий сертификатлаш учун давлат органлари талаб этганидек «Молиявий ҳисоб» бўйича эмас, балки САР сертификацияси доирасида биз эндиликда мазкур фанни номлаётгандек «Бухгалтерия ҳисоби» бўйича. Халқаро сертификатга ҳар бир даъвогар «Бухгалтерия ҳисоби» имтиҳонининг натижалари Ўзбекистонда аудитор сертификатини олиш мақсадида кўриб чиқилмаслиги хусусида ёзма равишда огоҳлантирилади.

– Имтиҳон маркази директорининг номзоди тасдиқланиб бўлдими?

– Ҳа, бироқ ҳозирча уни ошкор қилмаяпмиз. Бу киши 3 та профессионал бирлашманинг биронтасига алоқадор эмас, у холис ва мустақил шахс.

– Марказнинг кузатув кенгашида раислик қилиш навбати қандай белгиланди? Қуръа ташландими?

– Ҳа. Биринчи йил кузатув кенгаши раиси этиб Аудиторлар палатаси вакили сайланди, иккинчи йил Федерациядан ҳамкасблар раислик қилади, учинчи йил бизга тушди. Келгусида раисларнинг бундай алмашинуви такрорланади. Навбат масаласи жуда муҳим эмас, сабаби биз самарали ишлашдан манфаатдормиз.

 

Ўз ахборотимиз.

 

 

 


1«СБХ»нинг бугунги сонидаги ҳужжатлар пакетида эълон қилинган молия вазирининг «Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғига (АВ томонидан 6.06.2016 йилда 977-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қаранг.

2ЎзБАМУ – Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси, ЎАП – Ўзбекистон Аудиторлар палатаси, ЎБФ – Ўзбекистон Бухгалтерлар федерацияси.

Прочитано: 2165 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика