Norma.uz
СБХ
29.06.2026 Соддалаштирилган ҚҚС тартибини амалий қўллашга доир
Корхона Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-100-сон Фармонида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтишни режалаштирмоқда. Корхонада ҚҚС билан харид қилинган товар-моддий захиралар ва асосий воситалар қолдиқлари мавжуд. Шунингдек, ўтиш санасида амалдаги шартномалар, дебитор ва кредитор қарздорликлар ҳамда ҚҚС бўйича ҳисоб-китоблар мавжуд бўлиб, соддалаштирилган тартибга ўтилгандан кейин уларни ҳисобга олиш тартиби юзасидан саволлар юзага келмоқда. ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтишда товар-моддий захиралар, асосий воситалар, дебитор ва кредитор қарздорликлар ҳамда аввал ҳисобга олинган ҚҚС суммаларини солиқ ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда расмий тушунтиришлар берилганми? Агар бундай тушунтиришлар мавжуд бўлмаса, мазкур масалалар юзасидан расмий изоҳ олиш учун қайси ваколатли органга мурожаат қилиш тавсия этилади?
далее...»»
13.07.2026 Соддалаштирилган ҚҚС тўлашга ўтишда солиқ ставкаси
ҚҚС тўловчиси бўлган корхона халкаро ташувлар билан шуғулланади. Бунда ҚҚС бўйича 0% ставка қўлланилади. Корхона ҚҚС тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтмоқчи. Корхона ҚҚСнинг 6% соддалаштирилган тартибига ўтса, халқаро ташувларда ҚҚСнинг қайси ставкаси қўлланилади?
далее...»»
10.03.2014 Солиштирма далолатномани топшириш мажбурий бўлмаганда
Бир йил учун ҳисобланган ва ўтка­зилган суммалар тўғрисида солиштирма далолатномани элект­рон кўринишда топшириш керакми?
далее...»»
18.11.2013 Солиғини тўласангиз бас
Ота-оналар овқат учун пулларни 100 фоиз мактабга тўлаб беришади. Ҳозирда бу тўловларни ота-оналар тўғридан-тўғри корхонамиз ҳисобрақамига тўлаб беришни исташмоқда. Бу тўловларни ўз ҳисобимизга кирим қилиб, мактаб болаларига иссиқ овқат тайёрлаб бериш хизматини кўрсатишимиз тўғрими?
далее...»»
12.09.2020 Солиқ агенти томонидан ушлаб қолинган ЖШДС қандай қайтарилади
Солиқ агенти томонидан ортиқча ушлаб қолинган ЖШДСни қандай қайтариш мумкин?
далее...»»
08.10.2024 Солиқ агенти ҚҚСни қандай ҳисоблайди
Тавсияга Президентнинг 24.03.2023 йилдаги ПҚ-101-сон қарорига, ВМнинг 14.12.2023 йилдаги 660-сон қарорига ва 19.06.2024 йилдаги ЎРҚ-933-сон Қонунга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.
далее...»»
22.03.2021 Солиқ аудити ўтказиладиган ташкилотлар рўйхати эълон қилинди
ДСҚ уларда 2021 йил 20 апрелдан 1 июлга қадар солиқ аудити ўтказиладиган 206 та ташкилотдан иборат рўйхатни эълон қилди. Шундан кейин қўшимча рўйхат аниқланади, унга дастлабки маълумотларга кўра 500-800 та корхона киритилади.
далее...»»
12.09.2020 Солиқ аудити қандай ўтказилади

ҚҲТБТ порталида ДСҚнинг Солиқ аудитини ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида қарори лойиҳаси жойлаштирилган. Лойиҳа Солиқ кодексининг 140-моддаси асосида ишлаб чиқилган.


далее...»»
22.11.2017 Солиқ базасини камайтирадиган харажатлар
Корхонамиз янги импорт технологик ускуналарни 500 000 минг сўмга сотиб олди (ускуналарни ишлаб чиқариш санаси – 2016 йил). Янги технологик ускуналарни фойдаланишга жорий этиш ҳисобига ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш ҳуқуқига эгамиз. Ускуналар ўрнатиш учун берилди. Уларни ўрнатиш ва монтаж қилиш чоғида корхона монтаж бўйича, шунингдек қўшимча ёрдамчи материалларга (энергия билан таъминлаш учун – симлар, кабель ва бошқа материалларга) қўшимча харажатлар қилди. Қўшимча харажатларнинг умумий суммаси қарийб 120 000 минг сўмни ташкил этди. Импорт ускуналарни монтаж қилишга қўшимча харажатларни ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани камайтиришга доир имтиёз суммасига киритиш мумкинми?
далее...»»
14.02.2014 Солиқ базасини тўғри ҳисобланг
Ўзимиз ёрдамчи пудратчи бўла туриб, бошқа ёрдамчи пудратчи корхонани қурилиш ишларига ёллай оламизми? Солиқни тўғри ҳисоблаганмизми? Яго¬на солиқ тўловини қайси суммадан тўлашимиз лозим – буюртмачининг матери¬аллари қийматини чегирган ҳолдами ёки ўз кучимиз билан бажарилган ишларнинг умумий ҳажмиданми?
далее...»»
01.06.2015 Солиқ билимдонлари беллашуви

Давлат солиқ қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши ҳамкорлигида «Солиқ билимдонлари – 2015» кўрик-танлови ўтказилди.


далее...»»
11.05.2015 Солиқ билимлари – болаларга

Тошкент солиқ коллежида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасидаги «Солиқ билимлари – болаларга» кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди.


далее...»»
06.05.2025 Солиқ бюджетдан қайтарилса…
Корхона 2024 йилда БАА резиденти бўлган етказиб берувчига бўнак тўлади. Хизмат кўрсатиш далолатномаларини 2025 йилда имзолаймиз. 2025 йил учун БАА резидентлигини тасдиқловчи сертификатни хизмат кўрсатувчи 2026 йилнинг ёзида олади. Шундан сўнг уни қўш солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим нормаларини қўллаш учун бизга тақдим этади. Шартнома суммаси норезидент даромадидан олинадиган солиқ суммасини ўз ичига олади. Биз солиқни ушлаб қоламиз ва бюджетга тўлаймиз. 2026 йилда сертификатни олгандан сўнг, солиқни қайтарамиз ва норезидентга юборамиз. Буларнинг барчасини бухгалтерия ҳисобида қандай ўтказмалар билан акс эттириш керак?
далее...»»
01.10.2024 Солиқ ва божхона имтиёзлари янги қоидалар бўйича тақдим этилади
2025 йил 1 январдан бошлаб молия йили давомида қабул қилинган ва бюджет даромадларини камайтиришни (хусусан, солиқ ва божхона имтиёзларини беришни) назарда тутувчи ҳар қандай меъёрлар фақатгина кейинги молия йилидан бошлаб амалга киритилади. Бу Президентнинг 18.09.2024 йилдаги ПФ-140-сон Фармонидан келиб чиқади, у шунингдек айрим имтиёзларни бекор қилади ёки уларни бериш шартларини ўзгартиради.
далее...»»
06.12.2025 Солиқ ва божхона сиёсатида нималар ўзгаради
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026–2028 йилларга мўлжалланган солиқ ва божхона сиёсати лойиҳасини эълон қилди. 2026 йилда солиқ ставкаларининг бир қисми ўзгаришсиз қолади, бир қисми индексация қилинади. Шунингдек, акциз солиғи ставкаларида ҳам ўзгаришлар юз беради ва янги акциз солиғи солиш объекти пайдо бўлади.
далее...»»
26.12.2023 Солиқ ва бюджет сиёсати: 2023 йилнинг дастлабки натижалари ва 2024 йил учун прогноз
Мазкур шарҳ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан эълон қилинган 2024 йилга мўлжалланган солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ва 2023 йилга мўлжалланган даромадлар прогнози бажарилишини баҳолаш асосида тайёрланган.
далее...»»
14.11.2016 Солиқ идораларида мурожаатлар эътиборсиз қолмайди
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шартлиги белгилаб қўйилган.
далее...»»
07.12.2024 Солиқ идораси нима учун солиқ имтиёзларини танлаб тан олмоқда
Президентнинг 30.04.2022 йилдаги ПҚ-232-сон қарори билан туризм соҳасидаги муҳим имтиёз 2025 йил 1 январгача узайтирилган эди: лицензияга эга бўлган операторлардан ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун мамлакат ичида туристик турларни харид қилиш бўйича харажатлар: ● ходимнинг даромади сифатида ҳисобланмайди; ● фойда солиғини ҳисоблашда чегирилади. Бироқ Солиқ қўмитаси ушбу имтиёзнинг (7.02.2018 йилдаги ПҚ-3514-сон 8-б.) узайтирилишини ЎРҚ-599-сон Қонунга ва Солиқ кодексига зид деб, тан олишдан бош тортмоқда. Вазиятга «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА шарҳ берди:
далее...»»
29.08.2018 Солиқ идорасидан хат келганда
Солиқ органларидан асоссиз талабнома олган инсофли солиқ тўловчи қандай йўл тутиши лозим? Қуйида шу ҳақда сўз юритамиз.
далее...»»
07.07.2026 Солиқ идорасидан хат олсангиз...
ВАЗИЯТ: солиқ тўловчининг шахсий кабинетига огоҳлантириш хати келиб тушди. Унда солиқ органи онлайн-НКМ бўйича тушум ва терминаллар бўйича айланмалар ўртасидаги тафовутни Солиқ кодексининг 223-моддаси бўйича қоидабузарлик сифатида малакалаб, бу тафовутни солиқ базасини яшириш деб баҳоламоқда. Тадбиркордан «яширин» иқтисодиётга қарши курашиш штабига банк ҳисобварағидан кўчирма билан келиши сўралди.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика