|
08.04.2020
Божхона имтиёзларини сақлаб қолиш шартлари
«Ўзчармсаноат» уюшмасининг аъзоси бўлмиш ишлаб чиқариш корхонаси тери хом ашёсини қайта ишлайди ва чарм ишлаб чиқаради. Тушум улуши умумий ҳажмнинг камида 80%ини ташкил этади. Президентнинг 3.05.2018 йилдаги ПҚ-3693-сон қарорига мувофиқ импорт қилинадиган, ўз ишлаб чиқаришида фойдаланиладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ва материаллар учун божхона тўловларидан озод этиш кўринишида имтиёзга эгамиз. Ишлаб чиқаришда керак бўладиган импорт қилинадиган хом ашёнинг вақтинчалик йўқлиги сабабли узлуксиз ишлаб чиқаришни таъминлаш мақсадида айрим етишмайдиган материалларнинг товар заёми олинди. Худди шундай материалларни импорт бўйича харид қилиб, омборимизга туширгач, қарзга олинган материалларни қайтариб бериш зарурати туғилди. У қайтариб берилган тақдирда, қайтариладиган ўша материаллар бўйича божхона имтиёзи сақлаб қолинадими? далее...»» |
|
07.08.2018
Божхона имтиёзларини ҳисобга оламиз
Ташкилот июль ойида ишлаб чиқариш учун импорт хом ашё олди. Бизга консервалар учун металл қопқоқларга имтиёз бердилар. Имтиёз учун асос – Президентнинг 31.10.2011 йилдаги ПҚ-1633-сон қарори ва ВМнинг 4.09.2012 йилдаги 585-ф-сон фармойиши. ПҚ-1633-сон қарор бўйича божхона имтиёзларини ҳисобга олиш учун қандай проводкалардан фойдаланиш лозим? далее...»» |
|
12.10.2020
Божхона имтиёзларининг бекор қилингани хусусида
2020 йил 1 октябрдан қайси божхона имтиёзлари ўз кучини йўқотганлигини айтиб берсангиз, илтимос. Бу қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатда белгиланган? далее...»» |
|
01.06.2017
Божхона интеллектуал мулк ҳимоясида
Интеллектуал мулк борган сари умумжаҳон бозорида аҳамиятли товарга айланмоқда. Товар ва хизматларда мужассам топган интеллектуал мулк объектлари уларнинг сифати, нархи ва рақобатбардошлигини ошириб, бу билан уларнинг эгаларига бир талай афзалликлар беришга қодир. Шу билан бирга ушбу объектларнинг ҳуқуқий ҳимояланмаганлиги борган сари яққол кўзга ташланмоқда, бу хил товар ва хизматларга доир мутлақ ҳуқуқлар эгасининг ижозати ва розилигисиз улардан осонгина нусха кўчириляпти, кўпайтириляпти ҳамда тарқатилмоқдаки, натижада улар эгасини қонуний даромадлардан маҳрум этяпти. Бундай нохушликларга йўл қўймаслик учун нафақат ўз интеллектуал мулк объектининг ҳуқуқий муҳофазасини таъминлаш, балки ўз ҳуқуқларини пухталик билан ҳимоя қилиш ҳам жуда муҳим. Ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усулларидан бири интеллектуал мулк объектларини Давлат божхона қўмитаси мазкур товарларни Ўзбекистон божхона чегаралари орқали олиб ўтишнинг божхона назоратини амалга ошириш учун юритадиган Реестрда рўйхатдан ўтказишдир. ДБҚда интеллектуал мулк (ИМ) объектларининг ҳуқуқ эгалари, импортчилар, божхона брокерлари ва ОАВ вакиллари билан ўтказилган учрашувда интеллектуал мулк божхона назоратининг ушбу ва бошқа жиҳатлари ҳақида сўз борди. далее...»» |
|
17.04.2018
Божхона ишдан ташқари вақтда ишлагани учун йиғим
Божхона брокерлари уюшмаси товарни вақтинча сақлаш божхона режимига жойлаштиришда бунинг учун белгиланган жойлардан ташқаридаги ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтдаги божхона расмийлаштируви учун йиғимларни ҳисоблаш ва ундириш масаласи бўйича Давлат божхона қўмитасига мурожаат қилди. далее...»» |
|
22.02.2016
Божхона ишининг ҳуқуқий асоси
Миллий матбуот марказида Давлат божхона қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамкорлигида «Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг янги таҳрири – божхона ишининг ҳуқуқий асоси» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. далее...»» |
|
21.11.2016
Божхона йиғимини тўлаб, экспорт қилинг
Ўзбекистонда тайёрланган биологик фаол қўшимчалар туркумини қандай қилиб Россияга олиб чиқиш мумкин? Уларга тегишли сертификатлар расмийлаштирилган. Бож тўлаш керак бўладими? Олиб чиқишда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиши лозим? далее...»» |
|
03.05.2019
Божхона йўлакларида товарлар қандай кўрикдан ўтказилади
Давлат божхона қўмитасининг қарори (АВ томонидан 19.04.2019 йилда 3154-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди. далее...»» |
|
15.04.2025
Божхона кодекси билан тартибга солинади
Божхона қийматига ким томонидан тузатиш киритилишини айтиб берсангиз. Божхонанинг ҳаракатларини белгиловчи қандайдир регламент борми? Бизга тузатиш бўйича қарорни кутмасданоқ божхона тўловларини тўлашингиз керак дейишмоқда. Шу тўғрими? – Товарнинг божхона қиймати ва (ёки) божхона далее...»» |
|
16.02.2016
Божхона кодекси-2016. Янгиланишлар кўлами қандай?
20 январда Президент «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги ЎРҚ-400-сон Қонунни имзолади. Апрель ойида божхона қоидалари ва меъёрларининг ушбу ҳуқуқий мажмуи кучга киради. Янги Божхона кодексини қўллаш хусусиятлари қандай? У 1997 йилги БКдан нимаси билан фарқ қилади? Махсус мухбиримизнинг ана шу ва бошқа саволларига Давлат божхона қўмитасининг ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Маргарита МИРАЗИМОВА жавоб беради. далее...»» |
|
21.05.2013
БОЖХОНА КОДЕКСИГА ЯНГИЛИК КИРИТИЛДИ
ЎРҚ-352-сон Қонун билан Божхона кодексининг айрим меъёрлари такомиллаштирилди. далее...»» |
|
29.10.2018
Божхона кодексидаги ўзгартиришлар
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (3.10.2018 йилдаги ЎРҚ-494-сон) 4 октябрдан кучга кирди. У билан Божхона кодексига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ¬(6-модда). Улардан кўзланган мақсад – ТИФ иштирокчилари, тадбиркорлар ва фуқароларнинг божхона иши соҳасида давлат хизматларидан фойдаланиши чоғида божхона органлари билан ҳамкорлиги тартиб-таомилларини соддалаштириш, уларни янада осонлаштириш. далее...»» |
|
07.09.2020
Божхона контрабандага қарши курашишга доир ҳисобот берди
Яқинда Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида Давлат божхона қўмитасининг «Божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг контрабандага қарши курашиш соҳасида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш бўйича чоралар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. далее...»» |
|
30.01.2018
Божхона кўриги: тадбиркорлар манфаати йўлида
Президентимиз Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида давлат божхона хизмати органлари фаолиятидаги тартиб-таомилларнинг мураккаблиги тадбиркорликка тўсқинлик қилаётган асосий омиллардан бири эканлигини таъкидлади. далее...»» |
|
08.03.2021
Божхона маликалари
Мамлакатимиз аҳолисининг қарийб ярми – 17 миллиони хотин-қизлардир. Уларнинг манфаатларини таъминлаш, жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг муҳим йўналиши. далее...»» |
|
08.04.2025
Божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилмоқда
Президентнинг 25.03.2025 йилдаги «Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш ва божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-122-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
|
25.02.2021
Божхона назорати вокзалнинг ўзида
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги 814-сон қарорига мувофиқ, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб республикамизнинг халқаро аэропортларида, 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали автомобиль ва темир йўл ўтказиш пунктларида божхонадан ўтишда икки йўлакли тизим жорий қилинган. далее...»» |
|
18.03.2017
Божхона назорати остидаги товарларни хатлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Мол-мулкни хатлаш мулкдорга ёки мол-мулкнинг эгасига уни тасарруф қилиш, зарур ҳолларда эса ундан фойдаланиш ман этилганлигини эълон қилишдан ёхуд мол-мулкни тортиб олишдан ва уни сақлаб туриш учун бошқа шахсларга топширишдан иборат бўлган процессуал ҳаракатдир. Мол-мулкни хатлаш учун суриштирувчининг ёки терговчининг қарори бўйича прокурор розилиги ёхуд бу тергов ҳаракатини бажаришни тергов органига топширишга ҳақли бўлган суднинг ажрими асос бўлади. далее...»» |
|
17.05.2016
Божхона назоратига янгича ёндашув
21 апрелдан кучга кирган янги таҳрирдаги Божхона кодексида товар ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтиш (3-боб), божхона режимлари (II бўлим), рухсат бериш тартиб-таомиллари (21-боб) ва божхона назоратининг умумий қоидалари (27-боб) белгиланган бўлиб, булар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш ўринли деб ҳисоблаймиз. далее...»» |
|
24.08.2016
Божхона назоратининг янги фалсафаси
Янги таҳрирдаги Божхона кодексига (шу йил апрель ойида кучга кирди) киритилган сўнгги янгиликларга кўра, расмийлаштирилаётган товарларга нисбатан божхона назоратини оралатиб ўтказиш, қўлланаётган назорат шаклларининг танлаб ўтказилиши ва етарлилиги унинг самарадорлигини таъминловчи асосий ва тизим ҳосил қилувчи принципларидан бири ҳисобланади. Ушбу принциплар БКнинг «Хавфни бошқариш тизими» (ХБТ) деб номланган 29-бобида акс эттирилган. Илгари божхона хизматида фақат умумий ҳуқуқий талаблар бўлиб, улар асосида у мазкур йўналишда ишлай олар эди. Эндиликда БКнинг янги меъёрлари жорий этилиши билан божхона назорати стратегиясидаги асосий жиҳатлар ўзгармоқда. Яқинда божхона органлари ходимлари учун хавфни бошқариш ва божхона юк декларациясини электрон шаклда беришнинг замонавий тизимларига бағишлаб ўтказилган семинар шундан далолат бермоқда. Уни Давлат божхона қўмитаси ва USAIDнинг «Савдо ва даромадлар» лойиҳаси ўтказди. далее...»» |
