Norma.uz
СБХ
21.05.2013 АМАЛИЙ МАСАЛАЛАР ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
Гап ваколатхоналарни аккредитациядан ўтказиш ва уларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида борди.
далее...»»
29.11.2017 Амалий ҳамкорлик
Яқинда Астанада бўлиб ўтган «Геолокация афзалликлари: Марказий Осиё глобал транзит маркази сифатида» Халқаро минтақавий анжумани доирасида Марказий Осиёдаги тўртта божхона брокерлари уюшмаси раҳбарлари учрашдилар. Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон* божхона брокерлари уюшмалари ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида баённома имзоланди. Ўзбекистон ББУ номидан уни Уюшма директори Арсен Айрапетьянц имзолади.
далее...»»
21.07.2021 Америка компанияси учун имтиёзлар
Америка компанияси билан педагог ходимлар малакасини ошириш бўйича хизматларга шартнома тузишни режалаштирмоқдамиз. Бундай ҳолатда солиққа тортиш қай тарзда амалга оширилади? Ўзбекистон ва АҚШ ҳукуматлари ўртасида Кўмаклашишни енгиллаштиришда ҳамкорлик хусусида битим билан кўзда тутилган солиқ имтиёзларини қўллаш мумкинми?
далее...»»
26.08.2020 Амир Темур коррупцияга қарши қандай курашган?

Мансабдор шахснинг бойиш мақсадида ўз мансаби билан боғлиқ ҳуқуқларини суиистеъмол қилиши – коррупция энг қадимий жиноятлардан бири ҳисобланади. Ер юзидаги турли давлатлар ўтмишда ва ҳозирда дунёнинг барча қитъаларида коррупцияга қарши муваффақиятли ёки муваффақиятсиз кураш олиб борганлар ва олиб борадилар ҳам. Лекин ҳозирча уни батамом йўқ қилишнинг йўли топилганича йўқ.


далее...»»
13.09.2020 Амортизация ва инвестициявий чегирма: фойда солиғи бўйича ҳисоб ва ҳисоботда қандай акс эттириш лозим
Янги Солиқ кодекси нормаларини ўрганишда давом этамиз, уларнинг баъзилари ҳар хил маънони англатадигандек туюлади. Бунинг сабабларидан бири – бухгалтерия ва солиқ ҳисобида даромадлар ва харажатларни тан олишга турлича ёндашувда. Мисол учун, амортизацияни, унинг жорий ва келаси ҳисобот даврларида солиқ солинадиган фойдага таъсирини қандай ҳисобга олиш мумкин? Солиқ кодекси муаллифларидан бири, солиқ маслаҳатчиси Ирина ¬ПОДОЛЬСКАЯнинг фикрларини чоп этамиз.
далее...»»
04.09.2020 Амортизация меъёрлари
2019 йил 1 январдан бошлаб 2007 йилги таҳрирдаги СКнинг 144-моддасида фойда солиғини солиқ мақсадларида белгиланган чекланган амортизация меъёрлари қайта кўриб чиқилди. Айрим АВ гуруҳлари бўйича йиллик амортизация меъёрлари пасайтирилган. Корхона асосий воситалар амортизациясини бошқа ставкалар бўйича ҳисоблаган. Ҳозирги пайтда асосий воситалар амортизациясини 2019 йил 1 январгача бўлган давргача 2007 йилги таҳрирдаги СК 144-моддасида белгиланган меъёрлар бўйича ҳисоблаш мумкинми?
далее...»»
24.08.2015 Амортизация нормасини камайтириш мумкинми?

МЧЖ ускуна бўйича амортизация нормасини 8–10%га қадар камайтириш ҳуқуқига эгами? Буни ҳисоб сиёсатида қандай акс эттириш керак, бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?


далее...»»
23.08.2013 Амортизация ҳисобламасак бўладими?
Ишлаб чиқариш тақозосидан келиб чиқиб, бугунги кунда фаолияти вақтинчалик тўхтатилганлиги туфайли баъзи асосий воситалардан фойдаланмасликка тўғри келмоқда. Ана шундай «вақтинчалик тўхтатиш» даврида фойдаланилмаётган асосий воситаларга амортизация ҳисобламасак бўладими?
далее...»»
17.09.2020 Амортизация: ҳисоблашдаги хатоларни тузатамиз
Жамият (МЧЖ) НМА (товар белгиси) харид қилган. Аввалбошдан 10 йиллик фойдаланиш муддати кўрсатилган ҳолда кирим қилинган. Бироқ гувоҳномага мувофиқ товар белгиси 5 йилга тақдим этилган. Тегишинча, ўтган йиллар учун 10 йилни ҳисобга олган ҳолда амортизация ҳисобланган, аслида 5 йил учун ҳисобланиши керак эди. Амортизация ҳисоблашнинг тўғри чизиқли усули қўлланилган. НМАга амортизация нотўғри усулда ҳисобланганлиги оқибатида йўл қўйилган хатолик қандай тузатилади?
далее...»»
26.08.2020 Амортизацияланмайдиган активлар
Корхона балансида аввалги йиллардаги инвестиция мажбуриятлари ҳисобига олинган асосий воситалар мавжуд. 2020 йилда ушбу мол-мулкка амортизация ҳисобланадими?
далее...»»
18.11.2015 Ананаснинг ҳужжати қани?

Айрим «уддабурон» юртдошларимиз хориждан қайтаётиб, гўёки оила аъзолари учун олгандек, кўп миқдорда ананас олиб киришга уринишмоқда.


далее...»»
15.06.2016 Ангрен–Поп: йўллар бириктирилиб, илк поезд юрди
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ахборот хизмати хабар қилишича, 25 майда «Ангрен–Поп» электрлаштирилган темир йўл участкасида тарихий воқеа содир бўлди. «Қамчиқ» туннели ичидаги темир йўл линиясининг 11-километрида темир йўллар бириктирилди. Сўнгра улардан Ангрендан Попгача тест режимида дастлабки поезд ўтди.
далее...»»
25.01.2016 Аниқ мақсад кўрсатилсин

Моддий ёрдамга солиқ солиш, уни беришни расмийлаштириш ва мақсадини белгилаш билан боғлиқ саволлар ҳар доим кўп бўлган. ЭКИҲнинг 12 бараваригача бўлган моддий ёрдам суммаси ЖШДС бўйича имтиёзлар доирасига кирганлиги боис уни тўлаш масаласи доим солиқ органларининг эътиборида бўлган. Солиқ кодексига киритилган ўзгартишлар муносабати билан 2016 йилда ходимларга бериладиган моддий ёрдамга қай тартибда солиқ солинади?


далее...»»
08.11.2013 Аниқлаштирилган ҳисобот пеня тўлашдан озод этади
Механик хато оқибатида ҳисоботда январь ойи бўйича кўрсаткич 5 046 363 сўм 64 тийин ўрнига 504 636 364 сўм деб кўрсатилган. Агар мен механик хато билан топширилган ҳисоботимни аниқлаштириб берган тақдиримда пеня ҳам шунга мос равишда камайиши ёки кўпайиши керак-ку. Бизга шу масала юзасидан жавоб топишда кўмак беришингизни сўраймиз.
далее...»»
08.01.2019 Аниқлаштирилган ҳисобот топширинг
Мустақил текширув ўтказилган пайтда барча ходимлар бўйича чорак учун ЖШДС ортиқча ҳисоблангани аниқланди. Ҳисобланган ЖШДСнинг камайтирилиши (сторно қилиниши) электрон солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилади?
далее...»»
16.01.2013 Аниқлаштириш учун тўлдириш керак
Ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланган ва ТИФ ТНнинг биргина коди билан таснифланадиган, бироқ турли номлар, товар белгилари, русумлар, моделлар ва техник таснифларга эга бўлган ноистеъмол товарларини қўшимча варақлардан фойдаланган ҳолда турли товарлар сифатида декларациялаш мумкинми?
далее...»»
11.08.2014 Аниқлаштириш қандай киритилади?
Корхона трикотаж буюмлар ишлаб чиқараётганда тикиш, тайёр маҳсулотни дазмоллаш ва ўраб-жойлашни амалга оширади. Маҳсулотнинг 100 фоизи экспортга реализация қилинади. 2011 йил 1 январдан балансда бинолар ва асосий воситалар – тикув машиналари, оверлоклар, дазмоллаш қурилмалари ва бошқа ишлаб чиқариш ускуналари, матога гул босиш дастгоҳи, шунингдек офис ва тикув (ишлаб чиқариш) цехи учун мебель, компьютер ва офис техникаси (компьютер, принтер, ксерокс, факс) бор. Биз Президентнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон Қарори билан берилган ва 1.01.2016 йилга қадар узайтирилган имтиёзга ҳақли бўламизми? Ҳозир олдинги йиллар учун мол-мулк солиғи бўйича қайта ҳисоб-китоб қилсак бўладими?
далее...»»
04.07.2016 Араб Амирликларига нималар билан бориб бўлмайди?
Бирлашган Араб Амирликларида жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш қоидалари қаттиқлаштирилган.
далее...»»
25.07.2016 Аравачада савдо қилган «тадбиркор»
Солиқ инспекцияси ходимлари деҳқон бозорида ўтказган рейд текширувида кичкина аравачада трикотаж кийим-кечаклар билан савдо қилаётган фуқаро якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмаганлиги учун унинг фаолиятини ноқонуний деб топишди. Тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, сотишга олиб чиқилган 564,0 минг сўмлик товар-моддий бойликлар олиб қўйилган. Кейинчалик фуқарога нисбатан суд орқали МЖТК 176-моддасининг 2-қисмига асосан маъмурий жарима қўлланилиб, олиб қўйилган бойликлар мусодара қилинган. Фуқаро молиявий имконияти йўқлиги сабабли давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритиб келган. Солиқ инспекцияси масъул ходимлари юқорида кўрилган чоралардан кейин Президентнинг ПҚ-2270-сон қарори 12-иловасига асосан ЯТТ учун чакана савдо фаолияти бўйича белгиланган 12 ойлик ставка миқдоридаги молиявий жаримани қўллаш мақсадида ишни судга оширишларини билдиришди. Ушбу ҳолда фуқарога битта қонунбузарлик учун икки марта жазо қўлланган бўлиб чиқмаяптими? ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтмасдан чакана савдо билан шуғулланган фуқарога қандай чоралар кўрилади? ПҚ-2270-сон қарор 12-иловасида ЯТТнинг чакана савдо фаолияти учун белгиланган солиқ ставкаси – турғун савдо шохобчаси орқали чакана савдо қилувчи ЯТТлар учун белгиланган эмасми? Умуман, чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи ЯТТ бўлиш учун қандай шартлар бажарилиши керак?
далее...»»
01.03.2016 Аралашишга ҳақли эмаслар

«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг (янги таҳрирда) 34-«Тадбиркорлик фаолиятига аралашмаслик кафолатлари» моддасини тушунтириб, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш нималарда кўриниши мумкинлигини очиб берсангиз. Тадбиркорлик субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахсларининг аралашишга ҳақли эмаслигини белгилайдиган меъёр устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи субъектларга ҳам тааллуқлими?


далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика