|
27.02.2019
Ҳар бир даромадга – алоҳида ҚҚС
Солиқ кодексининг 208-моддасига мувофиқ, корхонанинг асосий фаолият тури ҚҚС тўлашдан озод қилинган. Асосий фаолиятдан даромад 85%ни, бошқа даромадлар эса 15%ни ташкил этади. Бошқа даромадлардан ҚҚС тўлаш керакми? далее...»» |
|
06.09.2013
Ҳар бир лавозим гуруҳининг ўз маоши бор
МАИМҚВ ва МВнинг АВ томонидан 14.04.2001 йилда 1027-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган лавозим разрядлари қайси мутахассисларга татбиқ этилади? далее...»» |
|
27.06.2017
Ҳар бир МЧЖда ходимлар алоҳида ҳисобланади
1-сон жамият (МЧЖ) 2-сон МЧЖ устав капиталида 98% улушга эга, 2%и жисмоний шахсга тегишли. 1-сон МЧЖ улушини кўпайтириш мақсадида 2-сон МЧЖ устав фондига асосий воситаларни бериш режалаштирилмоқда. Шунда жисмоний шахснинг улуши арзимас бўлиб қолади. 1-сон МЧЖ фаолият тури – қурилиш, 2-сон МЧЖники – хизматлар. 1. Агар 1-сон МЧЖ улуши 98%дан ортиқ бўлса, унинг ходимлари чекланган сонини аниқлашда 2-сон МЧЖ ходимлари сони ҳам ҳисобга олинадими? 2. Бу ҳолда иккала корхона солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаши учун чекловлар борми? Иккала корхона ЯСТ тўловчилари бўлиб қола оладими? далее...»» |
|
30.01.2019
Ҳар бир оборот бўйича алоҳида маълумотлар
Ташкилотимиз дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқаради, шунингдек уларни улгуржи ва чакана сотади. 1.01.2019 йилдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтдик. 1. Ташкилотимиз ҚҚС бўйича имтиёзга эга бўлса, у бутун фаолиятга татбиқ этиладими? 2. Ҳисобварақ-фактурани қандай расмийлаштириш керак – илгаригидек «ҚҚСсиз» дея қайд этибми? далее...»» |
|
10.02.2014
Ҳар бир ойнинг ўз вақти бор
Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб шаклига қурилиш ташкилотлари учун ойма-ой устунлар киритилган. Жорий йилда 6 кунлик иш ҳафтасида 1 ходим ҳисобида иш вақтининг ўртача ойлик фонди ўзгардими? далее...»» |
|
13.07.2015
Ҳар бир резидент доимий яшовчи ҳисобланавермайди
Қайси хорижий фуқаролар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўловчиси ҳисобланади? далее...»» |
|
26.11.2018
Ҳар бир солиқ алоҳида ҳисобланади
ЯСТ тўловчи корхона бир неча турдаги фаолият билан шуғулланади, уларнинг бири бўйича қатъий белгиланган солиқ тўлайди. ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатрида 9010, 9020 ва 9030-счётларнинг маълумотлари асосида аниқланадиган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган соф тушум кўрсатилади. Агар ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатрида қатъий белгиланган солиқ солинадиган фаолият тури бўйича хизматларни реализация қилишдан тушган соф тушум кўрсатилмаса, ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатри кўрсаткичи Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг (2-сон шакл) 010-сатри кўрсаткичига мувофиқ келмайди. 1. Қатъий белгиланган солиқ солинадиган фаолият бўйича хизматларни реализация қилишдан тушган соф тушумни ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатри ва бошқа сатрларида, шунингдек Ҳисоб-китобга иловаларда кўрсатиш зарурми? 2. Камерал назорат ўтказиш чоғида солиқ органларида солиқ ва молиявий ҳисоботдаги соф тушум кўрсаткичларидаги фарқ юзасидан эътироз юзага келмайдими? далее...»» |
|
31.10.2016
Ҳар бир солиқнинг ўз имтиёзи бор
МЧЖ қатор йиллар мобайнида ўз маблағлари ҳисобидан ва ўз ҳудудида ишлаб чиқариш объектларини реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, янги ишлаб чиқариш биноларини қуриш, янги корхоналар барпо этиш ва янги серияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланган. Қарз маблағларига хориждан юқори технологик ускуна сотиб олган. 2013 йил 4 августдан МЧЖ Енгил саноат корхоналарини ривожлантириш манзилли инвестиция дастурига киритилган. 2016 йилда янги корхона фаолият юритаётганлар жумласига киритилганлиги муносабати билан МЧЖ Солиқ кодексининг 146-моддаси 1-бандига мувофиқ қилинган харажатларнинг 70%ини капиталлаштириш йўли билан чегириш ҳуқуқига эга. 2010–2015 йиллардаги ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатларнинг келгусида чегириладиган умумий суммаси қарийб 6,41 млрд сўмни ташкил этди. Корхонанинг ҳисоб сиёсатида 2012–2015 йиллардаги харажатлар 2016 йилдан бошлаб чегирилиши назарда тутилган. Бироқ 2010–2013 йилларда МЧЖ умумбелгиланган солиқларни тўлаган, 2014 йилдан бошлаб имтиёзларнинг бошқача шкаласи назарда тутилган ЯСТни тўлашга ўтган. Агар корхона янги ишлаб чиқаришларни ўзлаштириш харажатларини қилиш даврида фойда солиғидан ЯСТни тўлашга ўтган бўлса, Солиқ кодексининг 146-моддасида назарда тутилган фойда солиғи бўйича чегирмани қандай қўллаши мумкин? далее...»» |
|
15.03.2016
Ҳар бир текшириш назоратда
Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида белгиланган вазифаларни амалиётга татбиқ этиш натижасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишлар кескин камайди. далее...»» |
|
12.01.2021
Ҳар ишнинг ўз қоидаси бор
Божхоначилар тиббий буюмлар ноқонуний олиб кирилишининг олдини олишди далее...»» |
|
11.02.2021
Ҳар йили «Навоийхонлик кунлари» ўтказилади
Президентнинг 4.02.2021 йилдаги ПҚ-4977-сон қарори билан Фанлар академияси, Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Фанлар академияси муассислигида Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фондини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди. далее...»» |
|
27.12.2018
Ҳар йили қулоғимизга танбур чертиладими?
Юртимизда пиротехника буюмлари муомаласини тартибга солишга доир қонун ва бошқа бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши эвазига сўнгги йилларда қулоқларимиз «пақ-пуқ»лардан анча тинчиб қолди. Лекин нафси ғолиб келган айрим «тадбиркорлар» бор экан, бундай товарлар контрабандаси баъзида учраб туради. Маълумотларга кўра йил бошидан буён яширинча олиб ўтишда фош қилинган пиротехника буюмлари 92 минг донадан ошади. далее...»» |
|
23.03.2015
Ҳар кунинг бўлсин Наврўз!
Давлат божхона қўмитасида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. далее...»» |
|
29.10.2018
Ҳар ой 5 фоиздан
Вақтинча олиб киришда даврий тўловларни ҳисоблаш деганда нималар тушунилади? У қандай амалга оширилади? далее...»» |
|
02.04.2013
Ҳар ойда энг кам иш ҳақини қўшинг ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ҳисоб-китоби тўғрисида
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ҳисоб-китоби тўғрисида далее...»» |
|
11.03.2013
Ҳар соҳада пешқадам аёл
Давлат божхона қўмитасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди. далее...»» |
|
17.04.2018
Ҳар хил товарлар – турли параметрлар
Илгари тиббий буюмларнинг бир қисмини истеъмол товарлар сирасига киритар эдик. Улар дори-дармон воситаларидан алоҳида расмийлаштирилар эди. Сўнг уларни истеъмол товарлари тоифасидан чиқардик. Уларни ИМ-40 режимида божхонада расмийлаштиришда бирлаштириш мумкинми ёки алоҳида декларациялаш талаб этиладими? далее...»» |
|
11.08.2014
Ҳар қандай даромаднинг ўз шакли бор
Жорий йилда мен бир нечта корхонада ишлаяпман. Шу сабабли декларация топширишим керак бўлади. Декларацияни тўлдираётганда олинган дивидендлар ва ижара ҳақини: ● асосий бўлмаган иш жойи бўйича даромадлар таркибида (декларация 1-бўлимининг 2-жадвалида) кўрсатишим керакми? ● ёки «Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг ҳисоб-китоби» жадвалида кўрсатайми ёки у ерда фақат белгиланган солиқ шкаласи бўйича солиқ солинадиган даромадларгина кўрсатиладими? далее...»» |
|
08.01.2019
Ҳар қандай инсоннинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши – бизнинг бош мақсадимиздир
Бир йил муқаддам мамлакатимиз тарихида илк марта Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси тақдим этилган эди. Янги 2019 йил арафасида давлатимиз раҳбари парламентга навбатдаги Мурожаатномани тақдим этди. Унда 2018 йилда амалга оширилган ишлар ва 2019 йилга мўлжалланган режалар, Ватанимизнинг ички ва ташқи сиёсатидаги асосий тамойиллар баён этилган. далее...»» |
|
30.01.2019
Ҳар қандай сертификат имтиҳондан озод этмайди
Матбуотда ўқиб қолдим: «CIPA, ACCA, CPA, Сертификатланган малакали бухгалтер, ДипИФР сертификатлари ва дипломларига эга бўлган мутахассисларга аудитор малака сертификатини бериш таомилини соддалаштириш таклиф қилинмоқда. Улар учун аудиторлик ташкилотларида иш стажига эга бўлиш ва малака имтиҳонидан ўтиш талаби бекор қилинади». Бу аудитор малака сертификати талабгорида кўрсатилган халқаро сертификатлар мавжуд бўлса, бошқа ҳеч қачон малака имтиҳони топширмаслигини англатадими? Бу 2014 йилда САР сертификатини олган шахсга ҳам тааллуқлими? Мен ҳар йили малакамни ошираман, бухгалтер (САР) сертификатига эга бўлганим учун имтиҳон топширмай аудитор сертификатини олишим мумкинми? далее...»» |
