Norma.uz
СБХ
19.01.2015 Қайта молиялаш ставкаси туширилди

2015 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси туширилди.


далее...»»
18.06.2018 Қайта рўйхатдан ўтказиш керак эмас
МЧЖ (асосий фаолият тури – умумий овқатланиш) 4 юлдузли меҳмонхона очди (18.04.2018 йилдаги сертификат). Меҳмонхона очилиши муносабати билан МЧЖ уставини қайта рўйхатдан ўтказиш керакми? 4 юлдузли меҳмонхоналар учун қандай имтиёзлар назарда тутилган? Меҳмонхонадан тушумларни ҳисобга олиш учун иккиламчи счёт очиш зарурми?
далее...»»
12.06.2018 Қайта рўйхатдан ўтказиш керак эмас
МЧЖ (асосий фаолият тури – умумий овқатланиш) 4 юлдузли меҳмонхона очди (18.04.2018 йилдаги сертификат). Меҳмонхона очилиши муносабати билан МЧЖ уставини қайта рўйхатдан ўтказиш керакми? 4 юлдузли меҳмонхоналар учун қандай имтиёзлар назарда тутилган? Меҳмонхонадан тушумларни ҳисобга олиш учун иккиламчи счёт очиш зарурми?
далее...»»
08.10.2019 Қайта ташкил этиш билан имтиёз бекор қилинмайди
Бизнинг МЧЖ 2018 йил 19 июлда рўйхатдан ўтказилган. Янги муассис билан ХК сифатида қайта рўйхатдан ўтказилди, СТИР ўзгартирилмай қолдирилди. Муассис устав фондини кўпайтириш ҳисобига нотурар жойни (омборлар) киритмоқчи. Муассиснинг қарорида омборларнинг қиймати кадастр қийматидан кўра камроқ қилиб кўрсатилган. 1. Мол-мулк солиғи қайси қийматдан: кадастр ёки ҳисобдаги қиймати бўйича ҳисобланади? 2. Биз МЧЖ ўрнига ХК сифатида қайта ташкил этилган бўлсак, корхонамиз мол-мулк солиғидан 2 йилга озод қилиш бўйича имтиёзга эга бўладими?
далее...»»
02.09.2014 Қайта ташкил этиш мажбуриятлардан халос қилмайди

МЧЖ хусусий корхона қилиб қайта ташкил этилгандан кейин МЧЖ иштирокчисининг тақсимланмаган фойдасига (дивидендларига) солиқ солинадими?


далее...»»
25.07.2016 Қайта ташкил этишга тайёрланяпмиз
Бизнинг МЧЖ 2014 йил 31 январда рўйхатдан ўтказилган – асосий фаолият тури улгуржи савдо, устав фонди – 336 600 000 сўм. Ҳозирги пайтда муассислар МЧЖни хусусий корхона шаклида қайта ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилдилар. Бунинг учун муассислардан бири (Россия фуқароси) устав фондидаги ўз улушини ХК раҳбари бўладиган бошқа муассисга (Ўзбекистон фуқаросига) ҳадя қилади. 1. МЧЖдан ХКга айлантирилган корхона улгуржи савдога янги лицензия олиши шартми? 2. МЧЖдан ХКга айланган ҳолда корхона лицензияни қайта расмийлаштиришда устав фондини амалдаги энг кам иш ҳақига қайта ҳисоблаганда 3 500 ЭКИҲгача ошириши шартми? 3. МЧЖдан ХКга айланиш йўли билан юзага келган юридик шахсда режали солиқ текшируви ўтказиш муддати ўзгарадими?
далее...»»
29.08.2018 Қайта ташкил этишда акциз

Корхонамиз акциз солиғи солинадиган товарларни ишлаб чиқарган. 2018 йил июлда корхона муассислари (иштирокчилари) бошқа корхона муассислари билан бирга корхонамизни бошқасига қўшиш йўли билан қайта ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилдилар. Корхона омборида товарларнинг анча қолдиғи қолган, у топшириш далолатномасига кўра ҳуқуқий ворисга берилади. 23-сон БҲМСнинг 23-бандига мувофиқ қайта ташкил этишда активларни топширишга уларнинг чиқиб кетиши деб қаралмайди. Яъни, тушунишимизча, мазкур операцияда товарлар сотилмайди ва товарларни топширишга акциз солиғи солинмайди. Шу тўғрими?


далее...»»
04.08.2021 Қайта ташкил этишда гудвилл қандай ҳисобга олинади: БҲМС VS МҲХС
Бозор глобализацияси ва бизнесларнинг бирлашиши даврида «гудвилл» номоддий активи ёки «манфий гудвилл» номли кечиктирилган даромад юзага келади. Бундай НМАни молиявий ҳисоботда БҲМС ва МҲҲСга мувофиқ қандай ҳисобга олишни Profi Training бизнес-мураббийи, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича эксперт Александра ТОЛМАЧЕВА тушунтирди.
далее...»»
12.09.2020 Қайта қуйиладиган сувлардан олинадиган солиқ
Саноат оқимлари 990 000 куб.м сиғимли идишга келиб тушади. Буфер кўллар Чирчиқ дарёси бўйидаги текис майдонларда жойлашган, улар келиб тушадиган оқимларни аралаштириш, ўртачалаштириш, тиндириш ва аэрация учун мўлжалланган. Кўлларда оқимлар аэрациядан ўтиб, тиндирилганидан кейин Чирчиқ дарёсига келиб тушади. Оқимларнинг ҳақиқий ҳажми Чирчиқ дарёсига сув чиқариб юбориладиган жойда ўрнатилган сув ўлчаш рейкаси кўрсаткичлари бўйича аниқланади. Ҳар йили корхона ўртача 113 000 минг куб м сув олади ва тахминан 100 000 минг куб м сувни дарёга қайта қуяди. 2019 йилда 40 626 797 минг сўм миқдорида сувдан фойдаланганлик учун солиқ тўланган. Ҳисоб-китобларга кўра корхона олинган сувнинг 11–15%ини истеъмол қилади. Корхона олинган сув ҳажми бўйича эмас, балки ҳақиқатда истеъмол қилинган сув ҳажми бўйича солиқ тўлаши мумкинми?
далее...»»
30.10.2018 Қайта ҳисоб-китоб қилиш талаб этилади
Автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш хизматларини кўрсатувчи корхона 2018 йил 1 октябрдан қатъий белгиланган солиқ тўлаш бекор қилингани ва автотураргоҳлар ягона солиқ тўловини тўлашга ўтганлари муносабати билан қатъий белгиланган солиқ бўйича қайта ҳисоб-китобни топшириши керакми?
далее...»»
05.05.2014 Қайта ҳисоб-китобга тайёр туринг
ЯСТ тўловчиси умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтганда қайта ҳисоб-китоб ўтказиш тартиби қандай бўлади? Ҳисобот йили якуни бўйича корхона савдо ёки умумий овқатланиш корхонасига кирмайди. У ЯСТ тўловида қолиши мумкинми?
далее...»»
19.12.2016 Қайта ҳисоблаш, қайд этиш ва ҳисобга олиш
Календарь йил якунига етмоқда, демак, йиллик молиявий ҳисобот топшириш пайти келди. Уни тузиш олдидан корхона мол-мулки, ҳисоб-китоблари, мажбуриятларини инвентарлаш лозим. «Norma Ekspert» мутахассислари инвентарлаш натижаларини қандай, қайси ҳужжатларда расмийлаштириш ҳамда ҳақиқатдаги ва ҳисобдаги маълумотлар ўртасидаги тафовутни бухгалтерия ҳисобида қай йўсинда акс эттиришни тушунтирадилар.
далее...»»
23.12.2013 Қайтадан амортизациялаймиз
ОАЖ тикланиш қиймати 1 393 702 013 сўм бўлган пўлат электр пайвандлаш қувурларини ишлаб чиқарувчи технологик ускунага эга. Унинг эскириши 100%ни ташкил қилади, қолдиқ қиймати нолга тенг. Ускуна соз ҳолатда, ундан маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Баҳолаш далолатномасига кўра мазкур ускунанинг бозор қолдиқ қиймати баҳолаш кунида 1 200 047 119 сўмни ташкил этади. Мазкур ускуна қийматидаги ўзгаришни бухгалтерия ҳисобида 21-сон БҲМСга мувофиқ қандай акс эттириш керак?
далее...»»
19.03.2013 Қайтадан ижарага бериш учун ижарага олинади ёки жисмоний шахсдан жойни иккиламчи ижарага олиш имконияти тўғрисида
Биз хусусий тадбиркор билан ижарага олинадиган жойга иккиламчи ижара шартномаси туза оламизми? У бизга қандай ҳужжатлар тақдим этиши керак? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
далее...»»
28.05.2013 Қайтарадиларми?.. Қайтармайдиларми?.. Буни қандай қиладилар?
Биз импорт учун божхона тўловларини ортиқча тўлаб юборибмиз. Бу суммани божхона органи қайтариши масаласини қандай ҳал қилсак бўлади?
далее...»»
18.06.2013 ҚАЙТАРИБ БЎЛМАЙДИ, АЛМАШТИРИЛСИН
Бизнинг дўконимиз товар сотди. Бироқ эртаси куни харидор уни қайтариб олиб келиб, унга тўғри келмаслигини айтди ва пулини қайтариб беришимизни сўради. Бундай вазиятда нима қилиш керак?
далее...»»
22.11.2017 Қайтариб олиб чиқиш – ишончнома бўйича
Автомобилни вақтинча олиб кириш муддати тугагани сабабли уни республикадан олиб чиқиш зарур. Бироқ автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома расмийлаштирилган ҳайдовчи касал бўлиб қолди. Автомобилни бошқа ҳайдовчи олиб чиқса бўладими? Бунинг учун нима қилиш зарур, ушбу масалада қандайдир чекловлар мавжудми?
далее...»»
21.08.2017 Қайтариладиган лизинг
Фирма қиймати 1 млрд сўмлик асбоб-ускуналарни лизинг ташкилотига сотади ва қайтариладиган лизинг шартномасига кўра ушбу асбоб-ускуналарни 2 млрд сўмга (лизинг бўйича фоизларни ҳисобга олмаганда асосий қарз суммаси) сотиб олади. 1. Лизинг компаниясига асбоб-ускуналарни сотиш қиймати билан қайтариладиган лизинг шартномаси бўйича асбоб-ускуналарни олиш қиймати ўртасидаги фарқ солиқ солинадиган даромад ҳисобланадими? 2. Қайтариладиган лизинг шартномасига кўра олинган асбоб-ускуналарни қайси нархда кирим қилиш керак?
далее...»»
21.02.2019 Қайтариладиган тара бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш
Таркибий бўлинмаларимиз аҳолига суюлтирилган углеводород газини реализация қилади. Газ 20%лик ҚҚС билан реализация қилинади. Газни маиший газ баллонларида етказиб берамиз. Баллонлар шартнома асосида истеъмолчига тўловсиз вақтинча фойдаланишга берилади. Маиший газ баллонларисиз суюлтирилган углеводород газини етказиб беришнинг имкони йўқ, яъни баллонлардан солиқ солинадиган оборот мақсадида фойдаланилади. Таркибий бўлинмаларимиз уларни тай¬ёрловчи заводдан ҚҚС билан сотиб олади. Улар тайёрловчи заводдан маиший газ баллонларини сотиб олиш чоғида тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақлими?
далее...»»
25.08.2014 Қайтариладиган тиркама
Ижарачи лизинг объектини муддатидан аввал қайтарган тақдирда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби қандай бўлади?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика