Norma.uz
СБХ
27.06.2017 ЯСТ бўйича имтиёзлар: қўллаш ва акс эттириш
Бизнинг МЧЖ 2016 йил декабрда янги жиҳоз (ишлаб чиқарилган сана – 2016 йил апрель) сотиб олди, бу ҳақда БЮДда кўрсатилган. Жиҳоз ишлаб чиқаришни кенгайтириш имконини берди. Янги жиҳоз сотиб олаётган корхона Солиқ кодексининг 356-моддаси ва 1688-сон Низомга мувофиқ имтиёзни қўллаши мумкинми? Агар мумкин бўлса, ушбу имтиёз ЯСТ ҳисоб-китобида қандай акс эттирилади? Ҳисоб-китобнинг 4 ва 5-иловалари ҳамда 0502-сатри қандай тўлдирилади? Имтиёзни ҳисобга олиш тартиби қандай?
далее...»»
21.04.2015 ЯСТ бўйича хатоликлар аниқланди

Ягона солиқ тўловининг нотўғри ҳисоблаб ёзилиши ва тўланиши молиявий ҳисоботга салбий таъсир кўрсатади. Шунингдек пеня ва жарималарга олиб келади, кредиторлик қарзлари бўйича хатоликларни юзага келтиради. ЯСТни ҳисоблаб ёзишда йўл қўйиладиган хатоликлар ҳақида «Kreston Tashkent» АТ аудитори Тимур ҚОДИРОВ сўзлаб беради.


далее...»»
07.11.2016 ЯСТ ва ЯИТ: энг кам миқдорда ҳисоблаймиз
Кичик корхоналар кўплаб ўта муҳим ижтимоий вазифаларни ҳал қиладилар – янги иш ўринларини яратадилар, инвестиция қиладилар, истеъмол бозорини товарлар ва хизматлар билан тўлдирадилар. Айни шу сабабли уларга солиқ имтиёзлари ва преференциялари тақдим этилади. Бугунги кунда хўжалик юритувчи субъектларнинг 90–95%и солиқларни соддалаштирилган тизим бўйича тўлайди, бюджет даромадларининг катта қисмини эса йирик корхоналардан тушган тушумлар шакллантиради. Буларнинг барчаси кичик бизнеснинг солиқ юки жуда озлигидан, ҳақиқатан ҳам давлат унинг учун мақбул шароит яратишга интилаётганидан далолат беради.
далее...»»
14.10.2015 ЯСТ ставкаси: 5 фоизми ёки 6?

МЧЖ майка ва футболкаларга муҳр ва суратлар тушириш билан шуғулланади. У ягона солиқ тўловининг қандай ставкасини қўллаши керак?


далее...»»
27.02.2019 ЯСТ тўловчилар қачон ҚҚС тўлайдилар
Хусусий корхона ишлаб чиқариш фаолияти ва қурилиш билан шуғулланади, ҚҚСни ихтиёрий равишда тўламаган ҳолда солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллайди. 2018 йил ноябрда марказлаштирилган ҳолда молиялаштириладиган ижтимоий объектни капитал қуриш учун шартнома тузди. 1. ҚҚС тўлашга ўтиш ҳақидаги билдиришни ДСИга жўнатиш зарурми? 2. ҚҚС тўлаш фақат марказлаштирилган ҳолда молиялаштириладиган объектларга нисбатан татбиқ этиладими? 3. ҚҚС тўланса, ЯСТ тўлаш керакми? 4. Маҳсулотни ишлаб чиқаришга сарфланган энергия ресурслари бўйича тўланган ҚҚСни марказлаштирилган ҳолда молиялаштириладиган капитал қурилиш оборотларига ҳисобланган ҚҚС бўйича ҳисобга олиш мумкинми?
далее...»»
30.04.2018 ЯСТ тўловчилари ер солиғини қандай тўлайдилар
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (16.04.2018 йилда 3001-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ягона солиқ тўлови тўловчиларининг ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди («СБХ» ушбу сонининг ҳужжатлар пакетида чоп этилмоқда).
далее...»»
26.10.2017 ЯСТ тўловчилари учун қарз
«СБХ»нинг 17.10.2017 йилдаги 42-сонида фойда солиғини тўловчилар учун қарзлар билан боғлиқ исталган хўжалик операциясига солиқ солиш бўйича тушунтиришни тез топишда ёрдам берувчи йиғма жадвални чоп этган эдик. Бугун ўқувчиларимизнинг илтимосига кўра «Norma Online» эксперти Лилия Хисматова ягона солиқ тўлови тўловчилари амалга оширадиган қарзлар билан боғлиқ операцияларга солиқ солинишига доир ахборотни таҳлил қилиб, уни тизимлаштирди.
далее...»»
16.03.2015 ЯСТ тўловчиси бўлмоқчимиз

Бизнинг корхонамизнинг асосий фаолияти умумфойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш, сақлаш ва қишки қаровдан ўтказиш бўлиб, бошқа турдаги фаолиятни амалга оширмайди. Ходимларимизнинг йиллик ўртача сони 31 кишини ташкил қилади. Шу муносабат билан биз солиқ солишнинг ягона солиқ тўловига ўтмоқчи бўлиб, бир неча бор туман солиқ инспекциясига ариза берган бўлсак-да, ҳар хил асоссиз сабабларни кўрсатиб, инспекция уни рад этиб келмоқда. Биз ягона солиқ тўловига ўтишимиз мумкинми?


далее...»»
06.10.2014 ЯСТ тўловчиси қачон ҳисобварақ-фактурани ҚҚС билан тақдим этиши мумкин?

Юқори ташкилот балансида бўлган бинолар ижарага берилган бўлиб, ижарага олувчилардан топшириқ шартномасига асосан иссиқ сув ва иссиқлик энергияси етказиб берувчи ташкилот билан ҳисоб-китоб қилиш, харажатларни тақсимлаб ундириб олиш бизнинг марказимиз зиммасига юклатилган. Марказимиз иссиқ сув ва иссиқлик энергияси бўйича харажатларнинг ўзига тегишли қисмини харажатга киритиб, қолган қисмини ижарачилардан ундириб олиш учун ҳисобварақ-фактураларни ҚҚСсиз ёзади ва ижарадаги ташкилотларга тақдим этади. Бу ҳолат бўйича баъзи ижарада турган ташкилотлар биздан ҳисобварақ-фактурада ҚҚСни акс эттириришимизни талаб қилишмоқда.


далее...»»
22.07.2013 ЯСТ тўловчиси ҚҚСни қачондан бошлаб тўламаслиги мумкин
сиз томонингиздан билдиришнома 21.06.2012 йилда тақдим қилинган бўлса, унда сиз ҚҚСни 2013 йилнинг 1 январидан тўламаслигингиз керак бўлади.
далее...»»
20.10.2014 ЯСТ ҳисоб-китоби: ким пасайтирувчи коэффициентни қўллашга ҳақли

ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобида, агар ишлаб чиқариш тусидаги хизматлар товарлар ишлаб чиқаришдан ошиб кетган тақдирда, амалга оширилаётган фаолият турини ҳисобга оладиган 0,5 пасайтирувчи коэффициентини қўллаш тўғрими?


далее...»»
22.09.2014 ЯСТ: «Ҳаммаси киритилган»

Корхона бошқа туманда кўчмас мулк харид қилди. Агар корхонамиз ЯСТ тўласа, ушбу кўчмас мулкни бошқа туманнинг солиқ инспекциясида ҳисобга қўйиш керакми?


далее...»»
07.02.2019 ЯСТ: бошқа даромадлар бўйича имтиёз
Корхона тиббиёт буюмларини ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқаришдан олинадиган тушум улуши умумий ҳажмнинг 60%идан ортиқни ташкил этади. Шу сабабли Президентнинг 20.04.2017 йилдаги ПҚ-2911-сон қарорига мувофиқ ЯСТ тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни қўллаймиз. Муассисларнинг қарорига кўра қўшиб олиш – бошқа корхона билан қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш амалга оширилди. Бухгалтерия ҳисоби маълумотларига кўра қўшиб олинган корхона даъво муддати 3 йилдан ортиқни ташкил этган валюта контрактлари бўйича кредиторлик қарзига эга. Муассислар йиғилиши баённомаси билан ушбу қарзни корхона фойдасига ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинди, бу ҳолда у бошқа даромадга эга бўлади. 2018 йилда тиббиёт буюмларининг реализация қилиш ҳажми 1 млрд сўмни, бошқа даромад суммаси 13 млрд сўмни ташкил этди. Бошқа даромад бажарилган ишлар ҳажмидан анча кўп. Қарзни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадга ЯСТ солмасликка ҳақлимизми?
далее...»»
22.07.2013 ЯСТ: ер солиғи бўйича имтиёзлар ҳисобга олинадими?
Биз корхонамизга ЯСТнинг энг кам миқдорини тўлашдан озод этиш имтиёзи қўлланиши керак деб ҳисоблаймиз.
далее...»»
03.08.2016 ЯСТ: ортиқча тўловни қандай қайтариш мумкин
Корхона улгуржи савдо билан шуғулланиш учун лицензияга эга. Амалда металл конструкцияларни ишлаб чиқаради, улгуржи савдо билан шуғулланмайди. Лицензия бизга фақат ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжларимиз учун сотиб олинган товарларни реализация қилганда зарур бўлади. Улгуржи савдога лицензия олингандан кейин ДСИ банкка билдиришнома юборди. Энди тушумнинг барча суммаси (ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулот учун олдиндан тўлов, қайта ишлашга берилган хом ашёдан маҳсулотни тайёрлаш хизматлари учун олдиндан тўлов, товар мавжуд эмаслиги муносабати билан қарз, бўнак тўловларининг қайтарилган суммаси) бўнак тўловларини ушлаб қолган ҳолда махсус ҳисобварақ орқали ўтади. Шу муносабат билан бизда қуйидаги саволлар юзага келди: 1) улгуржи савдога лицензия олган ишлаб чиқариш корхонасига Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом татбиқ этиладими; 2) ЯСТнинг тўланган суммаларини қандай қилиб қайтаришимиз мумкин; 3) иккинчи компаниямиз (худди шундай ишлаб чиқариш корхонаси) учун улгуржи савдога лицензия олиш ниятидамиз, юқоридаги муаммоларга тўқнаш келмаслик учун қандай йўл тутишимиз керак?
далее...»»
12.08.2013 ЯСТ: солиқ базаси
Микрофирмамизнинг асосий фаолияти қуйидаги хизматларни кўрсатиш ҳисобланади: аҳолига компьютер саводхонлиги асосларини ўргатиш – 55%, Пайнет – 6%, хоналарни ижарага бериш – 38,1% ЯСТ тўлаб келамиз. Уни ҳисоблаш учун қандай базани қайси даврдан бошлаб қўллаш керак: қатъий белгиланган солиқ – 2 ЭКИҲ/ой ёки ер солиғининг 3 каррасиними?
далее...»»
18.09.2017 ЯСТ: солиқ ставкаси фаолият турига боғлиқ
Хусусий корхона қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида профессионал фаолият юритади. Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги ҚҚБМРМ томонидан берилган тегишли лицензияга эга. ХК қимматли қоғозлар фонд бозорида депозитар ва брокерлик хизматларини кўрсатади, ушбу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритади. ХК кичик корхона сифатида ЯСТ тўлайди: депозитар хизматлардан – 5%, брокерлик хизматларидан – 13%лик ставкада. Президентнинг 19.03.2012 йилдаги ПҚ-1727-сон қарорига асосан Корейс фонд биржаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси фонд бозори учун Фонд бозори учун ягона дастурий-техник комплекс (бундан кейин – ЯДТК) жорий этилган. «Фонд бозорининг ахборот-ресурс маркази» ДУК билан тузилган шартномага мувофиқ ХК мижозларнинг топшириғига кўра фонд биржасида депозитар ва брокерлик операцияларини амалга ошириш учун ЯДТКга кириш ҳуқуқини олди. Тизимга кириш ҳуқуқи учун ХК ҳар ойда ДУКка ҳақ тўлайди. Дастурга мустақил кириш ва инвестиция воситачисининг иштирокисиз қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини амалга ошириш учун мижозларга логин ва пароль берилади. Инвестиция воситачиси ўз мижозларига фонд бозорида қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимларини мустақил амалга оширишлари учун ЯДТКга кириш ҳуқуқини бериши фаолиятнинг қайси турига киради? Хизматларнинг ушбу турига қандай ставкада ЯСТ солиниши керак?
далее...»»
13.11.2018 ЯСТ: ускунани импорт қилишда имтиёзлар
Ташкилотимиз 2018 йил бошида бетон ишлаб чиқарувчи янги импорт ускунани (Elkomix-135) ўз маблағлари ҳисобидан сотиб олди. ТИФ ТН бўйича товар коди – 8474 31 000 0. У 2018 йил III чораги бошида фойдаланишга жорий этилди. Корхона янги импорт ускунани сотиб олган ва фойдаланишга жорий этган бўлса, ЯСТ бўйича имтиёз олишга ҳақли бўладими?
далее...»»
14.05.2013 ЯСТ: ЯНГИ АСБОБ-УСКУНА ЮЗАСИДАН ИМТИЁЗ
ЎРҚ-345-сон Қонунга мувофиқ асбоб-ускуналарни харид қилишга йўналтирилган маблағлар суммасига солиқ солинадиган базани камайтиришга ҳақлимизми?
далее...»»
14.05.2013 ЯСТ: ЯНГИ АСБОБ-УСКУНА ЮЗАСИДАН ИМТИЁЗ
ЎРҚ-345-сон Қонунга мувофиқ асбоб-ускуналарни харид қилишга йўналтирилган маблағлар суммасига солиқ солинадиган базани камайтиришга ҳақлимизми?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика