|
07.09.2020
Шартнома тузилмаган бўлса, қарзни қандай ундириш мумкин
Товар учун 100% олдиндан тўлов ўтказилган, унинг етказиб берилиши 3 ойдан ортиқ вақтдан буён кутиляпти, лекин ундан ҳанузгача дарак йўқ. Бу муддати ўтган дебиторлик қарзи деб ҳисобланадими? Шартнома тузилмаган, бироқ солиштириш далолатномаси мавжуд бўлса, ушбу маблағларни қандай қайтариб олиш мумкин? Харидорда муддати ўтган дебиторлик қарзи бўлиши мумкинми, бундай мураккаб вазиятдан қандай қилиб минимал йўқотишлар билан чиқиш мумкин деган саволга юридик масалалар бўйича «Norma» эксперти Олег ЗАМАНОВ жавоб берди. далее...»» |
|
13.09.2020
Шартнома тузинг ва харид қилаверинг
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхонанинг (МЧЖ) фаолият тури - ишлаб чиқариш. Жисмоний шахсдан компьютер ва олдин ишлатилган ноутбук харид қилиб, унинг ҳақини корхонанинг ҳисоб-китоб рақамидан жисмоний шахснинг шахсий пластик карточкасига ўтказиб бермоқчимиз. 1. Жисмоний шахсдан компьютер ва ноутбук харид қилишимиз қонунчиликка тўғри келадими? 2. Корхона ва жисмоний шахсда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 3. Мазкур операция қандай ҳужжатлар билан акс эттирилиши керак? далее...»» |
|
05.06.2018
Шартнома тузиш зарур
МЧЖ ўзининг футбол стадионини ўйинчиларга машғулот ва ўйинлар ўтказиш учун пул эвазига тақдим этади. Бу асосий фаолият тури. Жисмоний шахсларга муайян вақт (2–3 соат) фойдаланишлари учун футбол стадиони берилганда улар билан шартномалар тузиш зарурми? ЯСТ қандай ҳисобланади? далее...»» |
|
11.02.2021
Шартнома шартларига боғлиқ
Корхона 2020 йил октябрь ойида умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган. Жисмоний шахслардан иккита кўчмас мулк биносини ижарага олганмиз. Ижара қийматига бино учун ижара ҳақи ва барча коммунал хизматлар киритилган. Коммунал хизматлар алоҳида қопланмайди. Тўлов жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларига ўтказилади. Пандемия даврида ЖШДС бўйича имтиёзни қўлладик. Ижарага оид харажатлар фойда солиғи бўйича солиқ базасини ҳисоблашда чегириб ташланиши лозимми ёки коммунал хизматлар учун тўлов ижарага берувчи жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланадими ва у чегирилмайдими? далее...»» |
|
19.08.2019
Шартнома шартларини қайта кўриб чиқинг
Корхона (ижарага олувчи) ва жисмоний шахс (ижарага берувчи) ўртасида тузилган шартнома шартларига мувофиқ ижарага берувчининг барча харажатлари, шу жумладан коммунал хизматлар ҳақи ижара ҳақи суммасига киритилади. Ижара ҳақи – қатъий белгиланган, ҳисоблаб ёзилган коммунал тўловлар суммасига боғлиқ эмас. Ижара шартномасида кўрсатилган суммадан ЖШДС тўланади. Кейинроқ коммунал ташкилотларнинг талабига кўра ижарага олувчи бевосита шартнома тузишига ва коммунал хизматлар ҳақини коммунал хизматларни етказиб берувчига тўлашига тўғри келди. Умумбелгиланган солиқларни тўловчи учун мазкур операциялар бўйича қандай ҳисоб юритиш тартиби белгиланган? далее...»» |
|
08.01.2019
Шартнома – муносабатлар асоси
Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (АВ томонидан 11.10.2018 йилда 2859-1-сон билан рўйхатга олинган қарорга асосан). Бироқ, Президентнинг 2012 йил 4 июндаги ПҚ-1771-сон қарори асосида ташкил этилган Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтнинг таркибий тузилмаси ҳамда ундаги ходимларнинг (техник ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) чекланган сони тасдиқланган. Ана шу тасдиқланган ташкилий тузилмада молиявий ишлар бўйича проректор лавозими назарда тутилган. Намунавий штатларда эса молиявий ишлар бўйича проректор талабалар сонидан келиб чиқиб ажратилиши белгиланган. Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти штатлар жадвалига ўзгартириш киритиш керакми? далее...»» |
|
03.11.2017
Шартномага кўра ҳисоб-китоб
Бизнинг МЧЖ кичик бизнес субъекти ҳисобланади, умумбелгиланган солиқларни тўлайди, телекоммуникациялар (Интернет, телефония, телевидение) хизматларини кўрсатади. Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармони асосида телекоммуникация хизматларини сўмда тарифлашга ўтдик. МБнинг $1 = 4 210,35 сўм этиб қайд этилган курсини қўллаган ҳолда 31.08.2017 йилдаги ҳолатга кўра абонентлар билан солиштириш далолатномаларини имзоладик. Валютада тарифлаш ўрнига сўмда тарифлашга ўтилганлиги тўғрисида қўшимча келишувлар имзоланди. Абонент 2017 йил бошидан хизматларимиздан фойдаланиб келаётган эди. Августда шартномани бекор қилиш ва узиб қўйиш тўғрисидаги хат асосида у билан $1 = 4 210,35 сўмлик курсда 31.08.2017 йилдаги ҳолатга кўра солиштириш далолатномаси имзоланган. Олдиндан тўланган фойдаланилмаган сумма худди шу курсда 29.09.2017 йилда қайтарилган. Бироқ мижознинг айтишича, биз уни МБнинг 29.09.2017 йилдаги ҳолатга кўра курси бўйича қайтаришимиз керак экан. Хорижий валютадаги нархлар ва тарифлар сўмга ўтказилиши сабабли абонент билан ўзаро ҳисоб-китобни қандай ва қайси курс бўйича амалга ошириш керак? далее...»» |
|
13.12.2017
Шартномага ўзгартириш киритинг
Ташкилот юридик шахсдан бинони ижарага олади. Ижара шартномасига кўра ижара тўловлари долларда ҳисобланади, тўлов эса МБнинг тўлов кунидаги курси бўйича сўмда тўланади. Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармони талабларига қарамай, ижарага берувчи 2017 йил октябрдан бошлаб ҳисобварақ-фактураларни қатъий белгиланган $1 = 4 210,5 сўмдан эмас, балки МБнинг жорий курсидан келиб чиқиб қўя бошлади. Ижарага берувчи ҳисобварақ-фактураларни МБнинг жорий курсини қўллаган ҳолда қўйишга ҳақлими? далее...»» |
|
19.03.2013
Шартномага янги шартлар киритинг-да, ишлайверинг
Буюртмачи бизга 160 млн сўмлик автомобиль бензинини ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштирган ҳолда шартнома тузмасдан етказиб берган. Ушбу операцияларни шартномасиз амалга ошириш орқали биз бирор-бир қонунчиликни бузмаяпмизми? далее...»» |
|
17.09.2018
Шартномага қаранг
Муассис бир вақтнинг ўзида корхона ходими ҳисобланади. Муассисда иш ҳақи ўтказиладиган пластик карта бор. Дивидендларни муассиснинг иш ҳақи ўтказиладиган пластик картасига туширса бўладими? Дивидендларни тушириш учун қўшимча пластик карта очиш шартми? далее...»» |
|
07.07.2014
Шартномага қаранг
Мен таълим бериш компанияси билан хизматлар кўрсатишга – республиканинг турли минтақаларида маърузалар ўқиш ва семинарлар ўтказишга шартнома туздим. Менинг учун тўланган чипталар ва меҳмонхона ўринлари қиймати менинг даромадим ҳисобланиб, унга, тегишинча, даромад солиғи солинишини айтишди. Шу тариқа, ташкилот мендан эмас, балки мен ундан қарздор бўлиб чиқдим. Таълим бериш компанияси ва аудиторлик ташкилотининг бундай ҳаракатлари қанчалик қонуний? далее...»» |
|
27.03.2019
Шартномада назарда тутилган бўлса
Корхона давлат аҳамиятига молик йўлларни таъмирлаш ва сақлаш билан шуғулланади. Буюртмачи пудратчига йўлларни таъмирлаш ва сақлаш бўйича ишларни бажариш учун давал хом ашёси сифатида ЁММ (бензин, дизель ёқилғиси) бериши мумкинми? далее...»» |
|
15.10.2019
Шартномани ким имзолайди
Бухгалтерлар, айниқса бошловчи бухгалтерлар баъзан ишда ҳуқуққа оид мураккаб масалаларга тўқнаш келадилар. «Norma» МЧЖ экспертлари вазиятга ойдинлик киритишда ёрдам берадилар. далее...»» |
|
11.10.2019
Шартномани ким имзолайди
Бухгалтер шартномаларни имзолашга мажбурми? далее...»» |
|
26.11.2018
Шартномасиз, бироқ ҳисобварақ-фактура билан
Масъулияти чекланган жамият улгуржи савдо билан шуғулланади. Ҳунармандчилик маҳсулотларини (миллий сувенирлар) экспортга сотмоқчимиз. МЧЖ корпоратив пластик карточка орқали ҳақини тўлаган ҳолда уларни кейинчалик қайта сотиш учун ҳунармандлардан сотиб олиши мумкинми? далее...»» |
|
08.05.2018
Шатакка олувчилар номенклатурада кўрсатилмаган
Яқинда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш чоғида божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар тўғрисида Фармон қабул қилинди. Ташувчи янги узилган сабзавот маҳсулотларини ташишга ихтисослашган бўлса, фойдаланишда бўлган шатакка олувчилар барча тўловлардан озод қилинадими? далее...»» |
|
18.03.2025
Шахс ўзи номига кредит расмийлаштиришга тақиқни қандай ўрнатиши мумкин
Президент томонидан 4.03.2025 йилдаги «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кредит соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-1043-сон Қонун имзоланди. далее...»» |
|
19.02.2013
Шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация
2012 йил 1 январдан – иш ҳақи тарзидаги даромадлар сифатида ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари (СКнинг 306 ва 307-моддалари) солинади. далее...»» |
|
04.12.2019
Шахсий автомобилдан фойдаланиш: компенсация ҳисоблаш
Ходим шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланади. Унга шахсий автомобилидан фойдаланганлик учун компенсация тўлашда 1.09.2019 йилдан бошлаб МҲЭКМни (634 880 сўм) қўллаш лозимми ёки базавий ҳисоблаш миқдориними (223 000 сўм)? далее...»» |
|
07.08.2018
Шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўлаймиз
Ходим ишлаб чиқариш мақсадлари учун шахсий автомобили – микроавтобусдан фойдаланади. Автомобиль двигатели қуввати 80 от кучини ташкил этади. Ходимнинг шахсий автотранспортидан фойдаланганлик учун компенсацияни қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин? далее...»» |
