Бухгалтерлар, айниқса бошловчи бухгалтерлар баъзан ишда ҳуқуққа оид мураккаб масалаларга тўқнаш келадилар.
«Norma» МЧЖ экспертлари вазиятга ойдинлик киритишда ёрдам берадилар.
Бухгалтер шартномаларни имзолашга мажбурми?
– Юридик шахс ўз бошқарув органлари орқали фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлади ва ўз зиммасига фуқаролик бурчларини олади (ФКнинг 45-моддаси 1-қисми). Шу сабабли шартномаларни имзолаш – ташкилотлар раҳбарларининг хос ҳуқуқи.
Қонун ҳужжатларида ташкилот бухгалтери уларни албатта имзолашини назарда тутувчи талаблар белгиланмаган.
Қуйидаги ҳолларда бухгалтернинг шартномаларни имзолашига йўл қўйилади:
● шартномаларни келишувчи шахслар тўғрисида корхона бўйича буйруқ чиқарилганидан кейин;
● бухгалтер номига шартномаларни имзолаш ҳуқуқини берувчи ишончнома расмийлаштирилганда.
Тавсиялар:
Қуйидаги мақсадларда бухгалтернинг кўриб чиқиши учун шартномаларни тақдим этиш мумкин:
1) солиққа оид таваккалчиликларни баҳолаш учун;
2) ташкилотларнинг молиявий ресурсларини назорат қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш имконияти учун.