Norma.uz
СБХ
20.11.2019 Сотиб олувчи ўз вақтида имтиёз ҳақида хабар бермаганда
Ташкилот (МЧЖ) ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. У бошқа ташкилотга 3 ой олдин товар сотган. Тўловни олдик, шартнома тўлиқ бажарилган, ҳисоб-китобда ушбу битим бўйича ҚҚСни ҳам кўрсатганмиз. Айни пайтда сотиб олувчидан ҚҚС қайтариб берилиши сўралган хатни олдик. Хатда улар алоҳида молиялаштиришда эканликлари, шу сабабли сотиб оладиган товарлари ҚҚСдан озод этилганлиги маълум қилинган. Сотиб олувчи товарлар, ишлар, хизматларни олишда ҚҚСдан озод этилганлиги ҳақидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаганлиги сабабли сотувчи ундан олинган ҚҚС суммасини қайтармаслиги мумкинми?
далее...»»
14.12.2020 Сотиб олувчи ЭҲФни етказиб бериш ҳолати бўйича кўриб чиқмаяпти. Нима қилиш лозим?
Ташкилот мунтазам равишда календарь йилнинг охирида ўз маҳсулотини (газеталарга обуна) кейинги йилда даврийлик билан – ҳар пайшанбада, ҳафтада бир марта етказиб бериш учун шартномалар тузади. 2020 йилда муаммога дуч келдик: бундай шартномалар бўйича 2019 йилнинг охирида тўловни амалга оширган баъзи мижозлар, ўтган ойда етказиб берилган ҳажмлар учун ҳар ойда тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактураларни кўриб чиқишни рад этишмоқда. Шартномалар бўйича суммалар унча катта бўлмагани боис, кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш имконияти юзасидан кўндиришлар иш бермаяпти. Нима қилиш лозим?
далее...»»
31.08.2020 Сотиладиган чиқиндилар
«А» компанияси ёғ ва бошқа турдаги ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқаради, чиқиндилар тегишли ташкилот томонидан олиб кетилади. «Б» компанияси «А» компаниясининг чиқиндиларидан хом ашё сифатида фойдаланиб маҳсулот ишлаб чиқармоқчи бўляпти. Компаниялар бир-бирига боғлиқ эмас. 1. Сотиш мумкин бўлган ишлаб чиқариш чиқиндиларини қандай ҳисобга олиш лозим? 2. Ўзаро боғлиқ бўлмаган бошқа компанияларнинг чиқиндиларини хом ашё сифатида қандай қиймат бўйича ҳисобга олиш мумкин?
далее...»»
10.05.2016 Сотилган маҳсулот учун масъул
Бугунги кунда электрон дастур лицензияланган (муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган) ва лицензияланмаган (ҳуқуқ соҳибининг хабарисиз фойдаланилаётган ва тарқатилаётган) бўлиши мумкинлигидан ҳамма хабардор. Ҳозир бозорда уларнинг иккиси ҳам мавжуд. Лицензияланган дастурлар лицензияланмаган дастурлардан нимаси билан фарқланади, уларнинг қай биридан фойдаланган маъқул?
далее...»»
19.02.2018 Сотилган товардан воситачилик ҳақи берилади
Дори воситалари билан улгуржи савдо қилиш учун лицензияга эга бўлган корхона (ЯСТ тўловчиси) уларни воситачилик шартномаларига кўра воситачи сифатида нақд пулсиз ҳисоб-китоб шаклида сотишга қарор қилди. 1. Воситачининг ҳақи қандай суммадан ҳисобланади – сотилган товар суммасиданми ёки харидор тўлаган суммаданми? 2. Товар воситачилик шартномасига кўра сотилганда, воситачи комитент манзилига юбориш учун қандай ҳужжатларни расмийлаштиради?
далее...»»
10.03.2014 Сотилган қўлёзмадан солиқ
Бир жойда менга муаллиф гонораридан солиқ ўзгача, умумқабул қилинган ставкалардан бошқача тарзда олинишини айтишди. Шу тўғрими? Муаллиф гонорарларига оид солиқ ставкалари ҳақида қаердан билишим мумкин?
далее...»»
14.07.2014 Сотилмаган эди – текинга олинди
Даъво муддати тугаган кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш чоғида товарни корхона даромадларига кирим қилиш ва солиқларни тўлаш керак. Буни қандай қилиб тўғри амалга ошириш ва импорт контрактини ёпиш мумкин?
далее...»»
25.01.2016 Сотинг ва БЮД тақдим этинг

Агар барча тегишли тўловлар тўланган бўлса, шартли чиқариб юборишда (НД-40) расмийлаштирилган товарни кирим ва реализация қилиш мумкинми?


далее...»»
13.10.2014 Сотиш тақиқланмайди

МЧЖ етказиб бериш шартномаси бўйича ишлаб чиқариш корхонасига кейинчалик сотиш учун импорт контрактига асосан товар олиб келади. Агар товарга HД-40 (нотўлиқ декларациялаш) декларацияси расмийлаштирилган ва тегишли божхона тўловлари (бож, ҚҚС, акциз ва ҳоказо) 100% тўланган бўлса, у товарни республика ичида сотиш ҳуқуқига эга бўладими?


далее...»»
02.03.2015 Сотиш учун ноликвид захиралар

Технологияларнинг жадал ривожланиши боис илгари сотиб олинган товар-моддий захираларнинг бир қисми талабгир бўлмай қолди (ноликвидга айланди). Уларни харид қилиш харажатларини қоплаш учун биз ушбу ТМЗни сотмоқчимиз. Ноликвид товар-моддий захираларни реализация қилиш улгуржи савдога кирадими?


далее...»»
30.01.2019 Сотиш учун қуриб, ўзига қолдирди
Корхона келгусида сотиш мақсадида қуйи қаватларида савдо-маиший комплекс бўлган кўп квартирали уй қурди. Раҳбарият самарали сотиш мақсадида кўргазма салони (шоурум) ташкил этиш учун бир нечта квартирани қолдиришга қарор қилди. 1. Аввалбошдан сотиш учун қурилган, бироқ кейин шахсий фойдаланиши учун қолдирилган квартираларни асосий воситаларга киритиш мумкинми? 2. Мазкур вазиятда қандай бухгалтерия проводкалари қайд этилади?
далее...»»
26.05.2014 Сотиш қиймати ўсди
Сотиш учун мўлжалланган импорт ускуна 40-божхона режимига (эркин чиқариш) жойлаштирилган. Икки ой ичида у монтаж қилинди, ўрнатилди, синаб кўрилди ва сертификатланди. Унинг таннархига ускуна божхонадан ўтказилгандан кейин қилинган ушбу операциялар харажатини киритиш мумкинми?
далее...»»
06.09.2024 Сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш шарти билан товарларнинг чакана савдоси қандай ҳисобга олинади
Савдо ташкилоти харидорларга сотилган товарлар учун сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш (СКХК) деб аталмиш хизматни тақдим этиши мумкин. Aмалиётда бундай хизмат қўшимча хизмат кўрсатиш, қўшимча хизмат кўрсатиш дастури, қўшимча ёки кенгайтирилган кафолат ва бошқалар деб ҳам аталади.
далее...»»
22.12.2025 Сотув (қайтариш) чекида номенклатура қандай акс эттирилади
Тавсияга Президентнинг қарорларига мувофиқ ўзгартиришлар киритилди: • 23.05.2025 йилдаги ПҚ-190-сон; • 06.10.2025 йилдаги ПҚ-296-сон.
далее...»»
04.08.2025 Сотувчидан чорак якуни бўйича чегирма олиш ҳисоби ва солиқ оқибатлари
Корхона йилнинг чораги якунлангач, сотувчи томонидан белгиланган режани бажарганлиги учун кейинги чоракда молиявий чегирма олади. Бу чегирмага сотувчи аввал берилган ЭҲФга қўшимча манфий ЭҲФ расмийлаштиради. Олинган чегирма бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади?
далее...»»
13.04.2015 Сотувчилик ва фермерликни бирга олиб борсангиз

Корхона Тошкентда чакана савдо билан шуғулланади ва Тошкент вилоятида фермерлик фаолияти билан шуғулланмоқчи. Ушбу фаолиятга ЯСТ солинадими ва қандай ставкада?


далее...»»
10.02.2014 Соф активлар ҳисоби
Бизнинг корхонада ўтказилган аудит текшируви давомида бир масала бўйича баҳс юзага келиб қолди: корхоналарнинг соф активлари ҳисобини қайси меъёрий ҳужжатлар тартибга солади?
далее...»»
09.02.2015 Соф тушум нималардан иборат бўлади?

Қурилиш ташкилотларида соф тушум деганда қурилиш-монтаж ишларини ўз кучи билан амалга оширишдан келадиган тушум тушунилади. ЯСТ тўловчи қурилиш ташкилотлари Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 010-сатрида бажарилган ишларнинг жами ҳажмини кўрсатадиларми ёки ўз кучлари билан бажарилган ишларнинг ўзинигина акс эттирадиларми?


далее...»»
12.02.2013 Соф фойда тақсимланганда
Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш бўйича жавобгарлик даромад тўлайдиган корхона зиммасида бўлади.
далее...»»
14.01.2025 Соф фойда қандай қўлланилади
  Корхонанинг соф фойдасини нималар учун қўллаш мумкин Корхонанинг соф фойдасини қўллаш йўналишларини унинг мулкдорлари (муассислар, акциядорлар) белгилайди. Хусусан: ● МЧЖнинг соф фойдасини муассислар ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика