Norma.uz

Солиқчилар ҳисобланган маошнинг электрон ҳисобини юритадилар

 

ДСҚнинг қарори (АВ томонидан 6.05.2019 йилда 3158-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишни жорий этиш ва уни солиқ органларининг ягона ахборот базасига жорий этиш Вазирлар Маҳкамасининг 1.02.2019 йилдаги 80-сон қарорида назарда тутилган эди.

Бунинг учун иш берувчилар ҳар бир жисмоний шахс бўйича ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги электрон маълумотларни ЖШДС ва ЯИТ бўйича солиқ ҳисоботи шакллари (АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорга 2-илова) таркибида ҳисобга олинган жойдаги солиқ идорасига тақдим этишлари шарт. Ушбу маълумотлардан ҳисобланган иш ҳақининг марказлаштирилган реестри шакллантирилади. Иш ҳақи бўйича ҳисобот меҳнат шартномаси ва фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишловчилар кесимида тақдим этилади. Фақат Солиқ кодексида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобга олинади.

Иш берувчилардан келиб тушган ахборот солиқ органи томонидан ДСҚнинг марказлашган ахборот базасига киритилади. Ўз навбатида, Пенсия жамғармаси пенсияларни ҳисоблаб чиқаришда ушбу маълумотлардан фойдаланиш учун солиқ идорасига электрон сўров юборади, у шу куннинг ўзида қаноатлантирилиши лозим.

Иш берувчи хато маълумотларни киритган бўлса, ходим ундан уларни тўғрилаш ва ҳисоботни қайта топширишни талаб қилишга ҳақли. Шунингдек иш берувчи ходимнинг аризасига кўра ҳисобланган иш ҳақи тўғрисида ойма-ой бўлинган ҳолдаги маълумотномани бепул тақдим этиши шарт.

Юридик шахс қайта ташкил этилганда ҳисоботни тақдим этиш мажбурияти унинг ҳуқуқий ворисига юклатилади. Ташкилот ўз фаолиятини тўхтатган тақдирда ахборот юридик шахс ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органи томонидан ДСҚнинг базасида мавжуд маълумотлар асосида берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 6.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 330 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика