|
02.10.2017
Мол-мулк текинга олинган бўлса
Ишлаб чиқариш корхонаси – ЯСТ тўловчи ўз эҳтиёжлари учун 30 та креслони бошқа корхонадан текинга олди. Етказиб бериладиган жойга ташиётганда 12 та креслонинг айрим деталлари шикастлангани, уларни таъмирлаб бўлмаслиги маълум бўлди. Шу сабабли бу креслолар эҳтиёт қисмларга ажратилди ва кейинчалик мебель ишлаб чиқаришда қўллаш учун материаллар омборига кирим қилинди. 1. Креслолар текинга олинганда корхонада қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 2. Креслоларнинг текинга олиниши, уларнинг қисмларга ажратилиши ва эҳтиёт қисмларнинг кейинчалик омборга кирим қилинишини бухгалтерия ҳисобида қандай қилиб тўғри акс эттириш мумкин? далее...»» |
|
10.10.2019
Мол-мулк чиқиб кетаётганда ЯСТ
Фирмамиз умумий овқатланиш (ИФУТ коди – 56100) билан шуғулланади, ЯСТ тўлайди, ҚҚС тўламайди. Вақтинча ишламаяпмиз (таъмирлаш сабабли), фаолият юритмаяпмиз. 10-счётдаги мол-мулкни ва бошқа хўжалик жиҳозларини сотишга қарор қилдик. Столни таннархи бўйича – 100 000 сўмга сотдик. Қайси суммадан ЯСТ тўланади? Столни 120 000 сўмга сотганимиздачи? Жиҳозни сотишда қайси суммадан ЯСТ тўланади? далее...»» |
|
10.02.2014
Мол-мулк ҳисобдан чиқарилганда
Таъсисчилар умумий йиғилиши қарори ҳамда ҳисобдан чиқариш далолатномасига асосан биз тўлиқ амортизацияланган асосий воситаларни тугатмоқдамиз. 2014 йил 1 январда улар 28 350 минг сўмлик тиклаш қиймати, 28 350 минг сўмлик жамғарилган эскириш, 4 750 минг сўмлик қайта баҳолаш сальдосига эга эди. Биз асосий воситаларни ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда корхона балансидан ҳисобдан чиқариш учун қандай бухгалтерия ёзувлари қилишимиз кераклигини кўрсатиб берсангиз, умуман корхона бундай операцияларни амалга оширганда қандай ўтказмаларни амалга ошириши лозим. далее...»» |
|
13.08.2018
Мол-мулкдан текин фойдаланиш оқибатлари
Ижрочи корхона (ЯСТ тўловчи) пуллик хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича буюртмачига хизматлар кўрсатади. Унда кўрсатилишича, буюртмачи ижрочига буюртмачи учун маркетинг тадқиқоти ўтказишга ускунани тақдим этади. Буюртмачидан олинган ускунани қайси счётда акс эттириш керак? Ижрочи ва буюртмачи учун ускунани кирим қилиш ва унинг чиқиб кетиши қандай солиқ оқибатларига олиб келади? далее...»» |
|
16.09.2013
Мол-мулкингиз учун солиқ тўлаш пайти келди
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкидан 2013 йил учун солиқ тўлаш муддати яқинлашиб қолди. далее...»» |
|
15.09.2020
Мол-мулкни беришда солиқ оқибатлари
2020 йилда юридик шахсдан (ЎзР резидентидан) автомашинани текин олишда ЎзРда ДМ ташкил этмаган хорижий компаниянинг ваколатхонасида солиқ оқибатлари юзага келиши мумкинми? далее...»» |
|
02.09.2025
Мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадни аниқлаш тартиби
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди: • 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1011-сон Қонун; • Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 15.04.2025 йилдаги VII-8-60-14-0-K/25-сон қарори. далее...»» |
|
14.01.2025
Мол-мулкни молиявий ижарага (лизингга) беришда ҚҚС
Корхона ўз балансидаги мулкни молиявий ижарага берди. Бизда шу вазиятдаги ҚҚС бўйича савол туғилди. ҚҚСни мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномаси санасига ЭҲФ расмийлаштириб жўнатиш керакми ёки ҚҚС ойма-ой шакллантириладиган ЭҲФда кўрсатиладими? далее...»» |
|
27.02.2019
Мол-мулкни муассисларга бериш: солиқ солинадиган оборотлар
Корхона умумбелгиланган солиқларни тўлайди. 2019 йилда муассисларнинг қарорига биноан корхона устав фондини камайтириш, шунингдек ҳисобланган дивидендларни тўлаш ҳисобига 0100 ва 0820-счётларда қайд этилган мол-мулкни ўз муассисларига беради. Асосий воситалар корхона бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган (ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда) қолдиқ қиймати бўйича берилади. 0820-счётда 2 ой аввал импорт бўйича сотиб олинган технологик ускуна қайд этилган. 1. УФдаги улушнинг бир қисми қайтарилганда муассисларга АВнинг берилиши ҚҚС бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти деб ҳисобланадими? 2. Дивидендларни тўлаш ҳисобига муассисларга АВнинг берилиши ҚҚС бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти деб ҳисобланадими? 3. ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базанинг суммаси қандай аниқланади? 4. Қандай бухгалтерия проводкалари берилиши зарур? далее...»» |
|
23.04.2018
Мол-мулкни ходимга сотамиз
Ташкилий техника ёки офис мебелини янгиладингизми, автомобиль сотиб олдингизми? Ҳаммаси янгиланди, бироқ эскисини нима қилиш керак? Мол-мулкни ходимларга сотиш – мақбул вариант. Кераксиз бўлиб қолган, бироқ ҳали фойдаланишга яроқли мол-мулкнинг харидорини излашга ҳожат қолмайди. Мол-мулк ходимга сотилганда ҳужжатларни қандай расмийлаштириш, операцияни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш кераклигини, солиқ оқибатлари қандай бўлиши мумкинлигини кўриб чиқамиз. далее...»» |
|
03.05.2019
Мол-мулкни қайтарган ҳолда ҳиссани камайтириш
Хусусий корхонанинг ягона муассиси омбордаги товарларни олиб, устав фондини камайтирмоқчи ёхуд уларни дивидендларни (барча солиқлар тўлангандан кейин қолган фойдани) тўлаш ҳисобига олмоқчи. ХК фаолияти – улгуржи савдо, соддалаштирилган ҚҚС – 6% тўлайди. 1. Дивидендлар товарлар билан тўланганда ёки устав капиталини камайтириш ҳисобига товарлар берилганда реализация юзага келадими? 2. ХКда соддалаштирилган ҚҚС ва фойда солиғи бўйича қандай оқибатлар бўлади? 3. Проводкалар қандай бўлиши керак? далее...»» |
|
13.05.2024
Молия бозорида монопол нархлар қандай аниқланади
Вазирлар Маҳкамасининг 1.05.2024 йилдаги «Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш туғрисида»ги 256-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
|
23.09.2013
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси маълум қилади...
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ММ/04-01-32-14/781-сон Ўзбекистон Республикаси Давлат соли қ қўмитаси 13/1-15653-сон 2013 йил 17 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчилардан 2013 йил август ойи далее...»» |
|
05.01.2015
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси тушунтирадилар
2015 йил 1 январдан кўчмас мулк объектлари қисмида солиқ тўловчини ҳисобга қўйиш, солиқ ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва мол-мулк солиғини тўлаш мазкур кўчмас мулк жойлашган жой бўйича амалга оширилади. далее...»» |
|
23.05.2016
Молия вазирлиги эслатади
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2016 йил 13 апрелдаги «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-404-сон Қонунни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар комплекс режасининг 4-бандини ижро этиш мақсадида мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарларига қуйидагиларни маълум қилади: далее...»» |
|
29.11.2017
Молиявий ёрдам: даромад йўқми – солиқ ҳам йўқ
Компаниямиз бошқа компанияга фоизсиз қайтариладиган қарз берди. 1. Унинг юзасидан қайта молиялаштириш ставкасида (14%) ЯСТ тўлашимиз керакми ёки йўқми? Компаниямиз бошқа компанияга фоизсиз, қайтарилмайдиган молиявий (пуллик) ёрдам кўрсатди. 2. Ушбу молиявий ёрдам юзасидан 14%лик қайта молиялаштириш ставкасида ЯСТ тўлашимиз керакми ёки муассислар умумий йиғилишининг қарорига кўра корхона харажатларига ҳисобдан чиқариб қўя қоламизми? далее...»» |
|
06.12.2025
Молиявий ижара бўйича фоизли даромаддан солиқ қандай ставкада ундирилади
Тавсияга иқтисодиёт ва молия вазирининг қуйидаги буйруқларига мувофиқ ўзгартиришлар киритилди: • 24.09.2025 й. АВ рўйхат рақами 1946-2-сон, 26.08.2025 йилдаги 281-сон; • 24.09.2025 й. АВ рўйхат рақами 3593-1-сон, 26.08.2025 йилдаги 282-сон. далее...»» |
|
25.02.2021
Молиявий ижара бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олишдан нимаси билан фарқ қилади
Корхоналар унинг қийматини бир йўла эмас, балки муайян вақт давомида қисмларга бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда мол-мулкни сотиб олишлари мумкин. Бундай вазиятларни қандай ҳисобга олишни Молия вазирлиги билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ тушунтирди. далее...»» |
|
22.06.2015
Молиявий ижара ҳар доим лизинг бўлавермайди
Лизинг объектини лизинг олувчининг топшириғига кўра эмас, балки лизинг берувчининг ташаббусига кўра харид қилишга оид муносабатлар лизинг деб ҳисобландими? Агар ҳисобланмаса, бундай битимларга (хизматларга) фойда солиғи ва ЯСТ бўйича имтиёзлар татбиқ этиладими? далее...»» |
|
01.06.2017
Молиявий ижарани ҳисобга оламиз
Корхонамиз ҳар ой ижара тўловини тўлаш шарти билан 5 йил муддатга кўчмас мулкни (нон-булка цехи) ижарага олиш шартномасини тузмоқда. Шартномада унинг муддати тугаши билан ижарага олувчи ушбу объектни унинг бозор қийматидан 20% паст нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиши қайд этилган. Ижарага берувчи ва ижарага олувчи ЯСТ тўловчилари ҳисобланади. Улар Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-бандида назарда тутилган корхоналарга кирмайдилар. 1. Кўчмас мулкни кейинчалик сотиб олиш шарти билан 5 йилга ижарага бериш шартномаси молиявий ижара шартномаси ҳисобланадими? 2. Мол-мулк ижарага берилган даврда қайси корхона балансида ҳисобда туриши керак? 3. Мол-мулкни кадастр хизматида ижарага олувчи номига қайта расмийлаштириш зарурми? 4. Агар ижарага берилган мол-мулк ижарага олувчининг балансида ҳисобда туриши керак бўлса, у ҳолда қандай санадан бошлаб: мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланган кундан ёки кадастрда расмийлаштирилган (агар бу мажбурий бўлса) санаданми? 5. Энг кам ЯСТни ҳисоблашда ижара объекти майдонини қайси корхона акс эттириши керак? 6. Ушбу операцияларда қандай бухгалтерия проводкалари қилинади? далее...»» |
