20.06.2018
Мураббийлик қилиш муддати
Биз мудофаага қўмаклашувчи ўқув спорт-техника клуби (собиқ ДОСААФ) ҳисобланамиз. Ташкилотимизнинг юқори турувчи органи ёш мутахассис билан мураббийлик иш режасини тузиш ҳақида буйруқ берди. У қандай тузилади? Қандай норматив ҳужжатларни инобатга олиш лозим? Буйруқ чиқаришимиз керакми? Мураббийлик қилиш учун қанча муддат белгиланган? далее...»» |
20.06.2018
Айб ўзида
Корхонамиз ходими ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзмай ва меҳнат дафтарчасини олмай туриб, бошқа ташкилотга ишга ўтиб кетди. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузмаслик учун мазкур вазиятда қандай йўл тутишимиз мумкин? далее...»» |
20.06.2018
Қарздан воз кечиш мумкин
2017 йил февралда компания қўшимча келишувга биноан импорт контракти бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни биржа (ҲККП) орқали сўмда амалга оширадиган бўлди. Президентнинг 29.09.2017 йилдаги ПҚ-3295-сон қарори эълон қилиниши билан контракт бўйича тўлов тўхтатиб қўйилди. Биржада рўйхатдан ўтказилган сўмдаги контракт бўйича қарздан воз кечиш шартномасини тузиш мумкинми? далее...»» |
20.06.2018
Кўп тармоқли МЧЖда битта директор
Умумий овқатланиш билан шуғулланувчи МЧЖ қўшимча равишда меҳмонхона очди. Унинг учун алоҳида директор бўлиши шартми ёки меҳмонхонанинг барча ишларини МЧЖ раҳбари бошқара оладими? Меҳмонхонага раҳбарлик қилувчи штат бирлигини белгилаш учун муассислар умумий йиғилишининг қарори зарурми ёки МЧЖ раҳбари уни яккабошчилик асосида белгилай оладими? Ходимларнинг маошлари қандай тариф сеткаси бўйича белгиланади? далее...»» |
20.06.2018
Авиачипта – ТМБ эмас
Биз МАКнинг авиачипта сотувчи агентлари ҳисобланамиз. Авиачипталарни, хусусан, корпоратив пластик карточка орқали нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш йўли билан ёзиб бераётганда (сотаётганда) Низомга (АВ томонидан 27.05.2003 йилда 1245-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва ҳаво йўллари бош агентининг ички низомига мувофиқ харидорлардан ишончнома талаб қиламиз. Сўнгги пайтларда ТМБни олиш учун ишончнома тақдим этиш зарурати харидорларнинг норозилигига сабабчи бўлмоқда. Уларнинг айтишича, ҳозирги вақтда ҳеч ким бундай ҳужжатларни талаб қилмаётган экан. ТМБни олиш учун ишончномасиз (корпоратив пластик карта воситасида ҳақ тўланганда) харидорга авиачиптани бериш мумкинми? далее...»» |
20.06.2018
Устав фондидаги товарларнинг реализацияси
МЧЖ улгуржи-чакана савдо билан шуғулланади. Муассис устав фондига ҳиссани товарлар билан киритди. Келиб тушган товарларни оборот капитали учун реализация қилмоқчимиз, бироқ корхона улгуржи лицензияни олиб улгурмаган. Бундай товарларни улгуржи савдо учун лицензиясиз реализация қилиш мумкинми? далее...»» |
20.06.2018
Пойтахтда пропискадан ўтишга ким ҳақли
Фуқаролиги бўлмаган шахс Тошкентда доимий прописка қилиниши мумкинми? далее...»» |
20.06.2018
Хорижликларни вақтинчалик прописка қилиш, тунги автобус қатновлари ва дронлар тўғрисида
Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2018 йилдаги 398-сон қарори билан хорижий фуқаролар ва туристларнинг мамлакатимизда бўлиш режимини соддалаштириш, шунингдек туризм салоҳиятини ривожлантиришга доир шу ва бошқа чора-тадбирлар тасдиқланди. Режалаштирилаётган тузатишлар жорий йил апрелида ҳужжат лойиҳасида тақдим этилган эди. Асосий янгиликлардан қайси бири қабул қилинган ҳужжат билан тасдиқлангани ҳақида қуйида сўз юритамиз. далее...»» |
20.06.2018
Ҳар бир мутахассис ўз малакасини тасдиқлай олади
Президентнинг «Ходимларни касбга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ва касб малакасини баҳолаш ягона тизимини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган. далее...»» |
20.06.2018
Автоташишлар соҳасидаги муаммолар ҳал этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 9.06.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 434-сон қарори қабул қилинди. далее...»» |
19.06.2018
Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти
2018 йилнинг июнь ойи учун далее...»» |
19.06.2018
Чартер рейслари ва трансфер - ҳисобга олиш хусусиятлари
Туризм – иқтисодиётимизнинг сўнгги вақтда жадал ривожланаётган улкан сегменти. Туризм бизнеси иштирокчиларига ушбу соҳада ҳисоб юритишнинг барча нозик жиҳатларини билишда кўмак берадиган материалларни беришда давом этамиз. Бугунги материал туризмдаги транспорт хизматларига бағишланган. далее...»» |
19.06.2018
Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби
Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олишнинг бир нечта методи мавжуд. Метод харажатларни баҳолаш усули (ҳақиқий, норматив ёки режали таннарх), ишлаб чиқарилаётган маҳсулот номенклатураси, ишлаб чиқариш хусусияти, тугалланмаган қурилишнинг мавжудлиги, ишлаб чиқариш циклининг давомийлиги ва бошқа омилларга қараб танланади. далее...»» |
19.06.2018
Автомобиль – текин фойдаланиш учун
МЧЖ муассиси – жисмоний шахс ЯСТ тўловчи корхонага (ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайди) ўз автомобилини вақтинча фойдаланишга бермоқчи. 1. Жисмоний шахснинг автотранспортидан вақтинча текин фойдаланиш битими қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади? 2. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин? далее...»» |
19.06.2018
Мажбурий шартларга риоя этинг
Ўқув маркази бухгалтерия ҳисоби бўйича малака ошириш курсларини ўтказади. Ўқув марказининг бошқа даромадларига имтиёз қўлланиладими? далее...»» |
19.06.2018
Ҳисобварақ-фактурада монтаж қилинган ускуна
Корхона ҳажмдор ускуналар (генераторлар) ишлаб чиқаради. Ижрочи уни шартнома бўйича сотиш чоғида буюртмачига мазкур ускунани монтаж қилиши ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариши шарт. Шартномада тўлов учун умумий сумма кўрсатилган, бунда ускуна қиймати – 2 000 000 сўм; монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлаш ишлари қиймати – 500 000 сўм алоҳида сатрда ажратиб кўрсатилган. Нечта ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш керак бўлади? далее...»» |
19.06.2018
Имтиёзлар – тошкентликлар учун эмас
Ташкилот (МЧЖ ҚК) нур таратувчи диод лампалар ишлаб чиқаради (электр лампа саноати). Корхонанинг устав фонди миқдори – 300 минг АҚШ доллари, шундан 273 000 (91%и) – хорижий инвесторнинг улуши. Устав тўлиқ шакллантирилган. Тошкент шаҳрида жойлашган, нур таратувчи диод лампалар ишлаб чиқарувчи корхона Президентнинг ПФ-3594-сон Фармонига мувофиқ ЯСТ бўйича имтиёзни қўллаши мумкинми? далее...»» |
19.06.2018
АВ харид қилиш: бошланғич қийматни шакллантирамиз
Корхона қиймати 70 520 000 сўмлик генераторни сотиб олди. Шартномада қуйидагилар қўшимча равишда алоҳида позицияда кўрсатилган: 1) антифриз (8 л) – 128 000 сўм; 2) мотор мойи (6 л) – 282 000 сўм; 3) дизель ёқилғиси (50 л) – 325 000 сўм; 4) куч кабели (40 м) – 1 125 000 сўм; 5) монтаж қилиш ва улаш ишлари – 2 200 000 сўм. Шартноманинг умумий қиймати 74 580 000 сўмни ташкил этади. Антифриз, мотор мойи, дизель ёқилғиси ва куч кабелидан генераторни фойдаланишга жорий этишдан олдин синаш чоғида улаш ва ишга тушириш учун фойдаланилган. Генераторни асосий восита сифатида қандай қиймат бўйича ҳисобга қабул қилиш керак? Бухгалтерия ҳисобида қандай проводкалар билан акс эттириш лозим? далее...»» |
19.06.2018
Оқдарёликлар қанча маҳсулот чиқаришга тайёр?
Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги 14 та корхона чет мамлакатларга боғдорчилик маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан 872 минг АҚШ долларилик шартнома имзолаган. Айни пайтда туманда интенсив боғларда мевалар ғарқ пишган. далее...»» |
19.06.2018
Куда деваются товары, изъятые на таможне
В Ташкенте в течение последнего месяца в разных районах расклеиваются объявления о продаже конфискованного на территории РФ таможенниками Санкт-Петербурга товаров (кожаные куртки и ¬обувь производства Финляндии и Беларуси). По решению суда все перешло в территориальное управление Росимущества, и теперь «гражданская служба реализации» продает эти товары по сниженной цене на территории Узбекистана. Абсурдное объявление. Но тем не менее уже в нескольких районах города люди купили туфли и куртки из кожзаменителей вдвое дороже номинала. Как конфискуются товары таможней? И как в соответствии с законодательством Узбекистана могут реализовываться конфискованные товары? Установлены ли у нас партнерские соглашения с таможней Санкт-Петербурга? далее...»» |