08.01.2019
Текширув – фақат суд орқали
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишга мораторий жорий этилганлиги муносабати билан аксарият тадбиркорлар реализация қилинаётган товарлар, кўрсатилаётган хизматлар сифатига лозим даражада эътибор бермай қўйдилар, мувофиқлик сертификатлари тақдим этилмаяпти, товарларнинг нархлари кўрсатилмаган. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари (ИҲҲЖ) «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонун асосида тадбиркорлар фаолияти савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига мувофиқлигини текширишга ҳақлими? Агар ҳақли бўлса, қонунбузарликлар қандай расмийлаштирилади? далее...»» |
08.01.2019
Ўзиникилар учун ётоқхона
МЧЖ ҚКнинг асосий фаолият тури – қурилиш-монтаж ишлари. Балансида турар жой комплекси бор. Унда аксарияти вилоятлардан келган ишчиларимиз яшайди. Ўз ишчиларимиз – жисмоний шахсларга турар жой комплексини ётоқхона (хона) сифатида ижарага беришга ҳақлимизми? далее...»» |
08.01.2019
Турнақатор навбатлар тугади, энди ишингизни онлайн битиринг!
Ўтган йил мобайнида аҳолига 6 миллиoндан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди. Кўрсаткич ҳайратга солувчи, албатта, аммо хизматларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда олганлар бор йўғи 21%дан ортиғини (1 369 330 хизмат) ташкил этди. Тан олиш керак, интернетдан фойдаланувчи аҳоли сони 60%дан ошиқ (20 миллионга яқин)ни ташкил этувчи мамлакат учун ушбу кўрсаткични юқори деб бўлмайди. далее...»» |
08.01.2019
Қайта баҳолаш индекслари
2019 йил 1 январь ҳолати бўйича асосий фондлар, ўрнатиладиган ускуналар ва қурилиши тугалланмаган объектлар қийматини (уларни харид қилиш, тайёрлаш. қуриш даврлари бўйича) далее...»» |
08.01.2019
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
08.01.2019
Бировнинг «салласи»ни кийиб...
Бугунги кунда мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида бир қатор меъёрий ҳужжатлар, чора-тадбирлар, махсус дастурлар ишлаб чиқилмоқда. далее...»» |
08.01.2019
Маҳсулот қадоғидан ортиқча чиқди
Четдан олиб келган маҳсулотимизга декларация расмийлаштириб бўлганимиздан кейин маҳсулот юк ҳужжати ва қадоқдаги миқдоридан ортиқча чиққани аниқланди. Ортиқча чиққан маҳсулотни етказиб берувчига қайтариб бериш учун қандай ҳужжатларни расмийлаштиришимиз талаб этилади? далее...»» |
08.01.2019
Даваль хом ашёга қайта ишлов бериш ҳисоби
Корхона (МЧЖ) тўқимачилик (тикув) маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Ўз ишлаб чиқаришидан ташқари, четда ҳам тикув маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Кийим тикиш учун чет ташкилотга даваль (бизнинг) хом ашё бериш қандай бухгалтерия проводкалари билан кўрсатилади? Кийим даваль (бизнинг) хом ашёдан (материал ва фурнитура) чет тикув корхоналари томонидан ишлаб чиқарилса, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларга кирадими ёки сотиб олинган ҳисобланадими? Яъни ишлаб чиқариш ставкаси (5%) бўйича ЯСТ солинадими ёки савдо ставкаси (4%) бўйича? далее...»» |
08.01.2019
Муассисга улушнинг қайтарилиши: солиқ оқибатлари
Жисмоний шахс, масъулияти чекланган жамият иштирокчиси устав фондига ҳиссасининг 100%ини 85 млн сўмлик ускуна (трансформатор) кўринишида киритди. Мол-мулк капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи 0820-«Асосий воситаларни харид қилиш» счётига кирим қилинди. Ушбу асосий восита 2 йил давомида фойдаланишга киритилмади. 2 йил ўтгач, ушбу иштирокчи муассислар таркибидан чиқиш ва ҳисса миқдорида киритилган мол-мулкни қайтариб олишга қарор қилди. У муассислар таркибидан чиқди ва илгари киритган 85 млн сўмлик ускунани қайтариб олди. Устав фонди унинг улуши суммасига камайтирилди. Маълумот учун: МЧЖ – ЯСТ тўловчиси бўлиб, фойда билан ишлайди. Муассисга устав фондидаги улуши ускуна билан қайтариб берилганда МЧЖ учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
08.01.2019
Солиқ тўловчининг тақвими
2019 ЙИЛ ЯНВАРЬ далее...»» |
08.01.2019
БФҚ қай ҳолда улуш сифатида киритилади
Корхонанинг асосий фаолият тури улгуржи савдо (ИФУТ – 46450), биологик фаол қўшимчаларнинг (БФҚ) реализацияси билан шуғулланади. БФҚлар дори воситалари ҳисобланмайди. Корхона мижозлари асосан дорихоналар. Корхона таъсисчиси устав фондига БФҚни киритиш орқали уни кўпайтириши мумкинми? далее...»» |
08.01.2019
Шартнома – муносабатлар асоси
Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (АВ томонидан 11.10.2018 йилда 2859-1-сон билан рўйхатга олинган қарорга асосан). Бироқ, Президентнинг 2012 йил 4 июндаги ПҚ-1771-сон қарори асосида ташкил этилган Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтнинг таркибий тузилмаси ҳамда ундаги ходимларнинг (техник ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) чекланган сони тасдиқланган. Ана шу тасдиқланган ташкилий тузилмада молиявий ишлар бўйича проректор лавозими назарда тутилган. Намунавий штатларда эса молиявий ишлар бўйича проректор талабалар сонидан келиб чиқиб ажратилиши белгиланган. Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти штатлар жадвалига ўзгартириш киритиш керакми? далее...»» |
08.01.2019
Сизга тансоқчи керакми?
Хусусий кадрлар агентлиги ёки аутсорсинг хизматларини кўрсатувчи корхона қўриқлаш фаолияти билан шуғулланиши мумкинми? Ушбу фаолият қайси хизмат турига киради? далее...»» |
08.01.2019
ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқи
Ташкилотимиз хом ашёни импорт қилади. Уни божхонада олаётганда ҚҚС тўланган. 2019 йилда ЯСТдан умумбелгиланган солиқларга ўтганда импорт хом ашёни божхонадан ўтказаётганда илгари тўланган ҚҚС ҳисобга олинадими? далее...»» |
08.01.2019
Қиймат ошиши оқибатлари
МЧЖ муассиси – жисмоний шахс устав фондини кўпайтириш учун баҳоланган қиймати 3 500 млн сўм, кадастр қиймати 100 млн сўм бўлган бинони киритмоқчи. Жисмоний шахс мол-мулкни МЧЖ устав фондига ҳисса сифатида берганда қиймат ошишидан даромад юзага келадими? Агар юзага келса, унга қандай ставкада солиқ солинади? далее...»» |
08.01.2019
Норезидент кўчмас мулкни ижарага беради
Хорижий компания ЎзР ҳудудида кўчмас мулк – бинога эга. Маҳаллий компания (ЎзР резиденти) уни 1 йилга оператив ижарага олмоқчи. Ушбу бинони риэлтор орқали топдик. Норезидент шартномани курьерлик почтаси орқали жўнатди. Норезидентнинг кўчмас мулкни ижарага бериш фаолияти ЎзР Солиқ кодексининг 20-моддасига мувофиқ доимий муассаса аломатларига эгами? далее...»» |
08.01.2019
Халқаро шартнома нормаларига кўра
Буюк Британия (Бирлашган Қироллик – БҚ) фуқароси 2018 йил ноябрда Ўзбекистонга ишлаш учун келди, 2019 йилда Ўзбекистон резидентига айланади (яъни Ўзбекистон ҳудудида 183 кундан ортиқ бўлади), 2018 йилда ундан 20%лик ставкада ЖШДС ушлаб қолганмиз. Ўзбекистонда 183 кундан ортиқ турган резидентлар учун ЖШДСнинг умумбелгиланган ставкасини (шкала бўйича) қайси даврдан бошлаб қўллаймиз? 2018 йил ноябрь–декабрь учун ЖШДСни қайта ҳисоблаш керакми? далее...»» |
08.01.2019
Таннархдан қуйи экспорт: ЯСТ солинадиган базани аниқлаймиз
Корхона (МЧЖ) жисмоний шахслардан сотиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади. Маҳсулотларни сўмга сотиб олиб, ҳаммасини ЭАВда экспорт қилдик. Божхона расмийлаштируви учун зарур ҳужжатлардан ташқари, давлат органларидан ҳеч қандай қўшимча рухсатнома ва хулосалар олмадик. 1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинганда ЯСТ суммаси камаядими? 2. Жисмоний шахслардан сотиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотувчи корхона ЯСТнинг қандай ставкасини қўллайди? 3. Сотиш баҳоси таннархдан паст бўлса, солиқ солинадиган база қандай аниқланади? далее...»» |
08.01.2019
Формани текинга олдингизми – солиқ тўланг
Корхона (МЧЖ) боксчилар – жаҳон чемпионларига спорт кийими ва боксчилар қўлқопини текинга бериб, уларга ҳомийлик қилади. МЧЖ спортчиларга бериладиган кийим ва аксессуарлар суммасидан даромад солиғи – 22,5% тўлайди. Чорак тугаганда текинга бериш суммасига ЯСТ ҳам солинади. Иккиёқлама – 22,5% ва 4–5% (ушбу товарлар ўзиники ёки четдан сотиб олинганига қараб) солиқ солиш юзага келади. Бокс бўйича чемпионларда (олтин, бронза, кумуш медаллар, WCB камарлари ва ҳ.к.) солиқлар бўйича имтиёзлар борми? Бокс бўйича жаҳон чемпионлари ЖШДС тўлашдан озод этилганми? Корхона текинга берилган спорт кийимлари суммасини ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритмаслиги мумкинми? далее...»» |
08.01.2019
Мол-мулк ва шартномасиз мажбурият бўлмайди
Корхона турли фирмаларнинг офислари жойлашган ва, албатта, сув билан таъминланган бинода офис хонасини ижарага олади. Яъни балансда ўз биномиз ва, тегишинча, ер солиғи ҳамда мол-мулк солиғи ҳисоблаш учун объект мавжуд эмас. Шаҳар сув таъминоти идораси билан тўғридан-тўғри шартнома ҳам тузмаймиз. Бу ҳолатда корхонада ресурс солиқларини ҳисоблаш ва тўлаш мажбурияти юзага келадими? Солиқ солинадиган база қандай ҳисобланади? далее...»» |