Norma.uz

Мол-мулкни баҳолаш бошланадиган сана

Корхонамиз масъулияти чекланган жамият бўлиб, 2013 йил 16 сентябрда рўйхатдан ўтказилган. Биз 30 сентябрда мол-мулк олди-сотди шартномасини тузишни режалаштирдик ва ушбу шартнома йирик битим бўлади деб ҳисоблаяпмиз. Шартномага йирик битим тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун жамият ўз мол-мулкининг қийматини қайси санага белгилаши лозим?

И.Гришина.

 

– Жамиятда ўтган давр учун бухгалтерия ҳисоботи йўқлиги сабабли мол-мулк қийматини жамият барпо этилган санадаги бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида ҳисоблаш мумкин.

Қонунга кўра бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган жамият мол-мулки умумий қийматининг 25 фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни жамиятнинг олиши, тасарруфидан чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча битим йирик битим деб ҳисобланади. Жамиятнинг уставида йирик битимларнинг анча катта миқдори ҳам назарда тутилиши мумкин (6.12.2011 йилдаги “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги 310-II-сон Қонун 44-моддасининг биринчи қисми).

Янгидан ташкил этилган ташкилотлар учун юридик шахс ҳуқуқи қўлга киритилган кундан бошлаб тегишли йилнинг 31 декабрига қадар бўлган давр, 1 октябрдан кейин рўйхатга олинган, кейинги йилнинг 31 декабригача бўлган давр биринчи ҳисобот йили ҳисобланади (30.08.1996 йилдаги 279-I-сон “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси; АВ томонидан 14.08.1998 йилда 474-сон билан рўйхатдан ўтказилган 1-сон БҲМС “Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот”нинг 60-61-бандлари).

Битим тузилган кундан олдинги ҳисобот даври учун масъулияти чекланган жамият бухгалтерия ҳисоботига эга бўлмаса, битим йирик битим ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигини аниқлаш учун жамият барпо этилган санадаги бухгалтерия ҳужжатларидан фойдаланиш мумкин.

Прочитано: 2071 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика