Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 41 / Шунақаси ҳам бўлади

Жаннатдан жой оламан деган... 100 000 доллар тўлайди

Пул ишлаб топиш илинжида одамлар нималарни ўйлаб топмайди дейсиз?! Яқиндагина шундай “тадбиркорлар” Ойдаги участкаларни улгуржи асосда ва чаканалаб сотишганди. Мўмайгина давлати бўлса ҳам соддалиги қолмаган баъзи одамлар уларнинг қармоғига тезгина илина қолди. Бу борадаги бизнес шунчалик муваффақиятли бўлдики, тез орада курраи заминимизнинг доимий йўлдошида сотиш учун бўш жой қолмади.

 

Фириб аҳли пешволарининг ворислари энди Марс ва Венерадаги участкаларни сотиш ҳаракатига тушдилар – бу сайёралардаги жой учун патент бера бошладилар. Бу кетишда бутун коинотни пуллаб юборсалар ҳам ажаб эмас.

Яқинда машҳур eBay онлайн-аукционида савдога... жаннатдаги жой қўйилди. Бу ишга журъат этган нью-йорклик Ари Мондель ўзини “илоҳиётчи атеист” деб атади. ­Кимошди савдосида лотга қўйилган тавсифда айтилишича, уни сотиб олишга мушарраф бўлган одамга нариги дунёда кавсар боғларидан жой тегармиш. Ўзини ана шундай бахтга мушарраф бўлганлар қаторида сановчи Мондель чиқимдан қочмаган одамга ёнидан жой бермоқчи.

Жаннатий жой лоти 100 минг АҚШ доллари деб баҳоланди. Бир неча соатлардан кейин боқий дунёнинг яхши жойи буюришини истовчилар сони кўпайиб кетди. “Товар” баҳоси бир миллион долларга етди, бироқ...

Фирибнинг хашаги очилди. Кўпчилик бундай эълон берилишининг ўзини ҳақорат деб топди. Норози одамлардан еBay вакилларига лотни йўқотинг қабилида кўплаб шикоятлар келиб тушди. Аукцион маъмурияти он-лайн савдоси қоидаларига кўра савдога сезилмайдиган, ушлаб бўлмайдиган нарсани қўйиб бўлмайди деган важ билан шикоятчилар талабини қондирди.

Лекин янги чиққан “буюк мудаббир”нинг шашти баланд. У ҳамонки, бу галги режам амалга ошмаган экан, балки аросат ёки дўзах бобида иши юришиб қолар деган умидда.

Прочитано: 2198 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика