Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 41 / Оила муносабатлари

Васиятнома – муддатсиз ҳужжат

10 йил аввал бобом менинг номимга васиятнома тузиб, уни нотариусда қонуний расмийлаштирган эди. Энди эса кўп йил ўтганлиги боис менда шубҳа туғилиб қолди: васиятнома ҳозир ҳам ҳақиқий ҳисобланадими? Унинг муддати тугамаганми? Бобом ақл-ҳуши ва соғлиғи жойида эканлигида уни бирор-бир давр мобайнида (масалан, ҳар 3 йилда) тасдиқлаши керакми? Мен васиятнома тузиш чоғида келгусида меросни қабул қилиб олишга ўз розилигимни беришим керак эдими?

Абдулҳай Д.,

Наманган вилояти.

 

– Агар бобонгиз васиятномани ўзгартирмаган ва бекор қилмаган бўлса, 10 йил ўтганига қарамай, у ҳақиқийдир.

Васиятномада амал қилиш муддати бўл­майди. Шу боис уни тасдиқлаш керак эмас.

Васиятнома уни бекор қилишлари ёки ўзгартирмагунларича амал қилади – зеро мерос қолдирувчи васиятнома тузилгандан кейин исталган пайтда уни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳуқуқида эркин ва бунда бекор қилиш ёки ўзгартириш сабабларини кўрсатишга мажбур эмас.

Ўзининг бутун умри мобайнида фуқаро кўплаб васиятномалар тузиши мумкин. Умумий қоидага кўра энг охирги васиятнома амал қилади. Бироқ шундай бўладики, охирги васиятнома аввалгисининг фақат бир қисмини бекор қилади. Зеро мерос қолдирувчи янги васиятнома тузиб, аввалгисини умуман бекор қилишга ёки ундаги айрим васият фармойишларини бекор қилиш, ўзгартириш ёхуд қўшимча киритиб ўзгартиришга ҳақли. Илгари тузилган васиятномани кейинги васиятнома тўлиқ ёки янгисига зид бўлган қисмида бекор қилади. Кейинги васиятнома билан тўлиқ ёки қисман бекор қилинган васиятнома, агар охирги васиятномани ўз навбатида мерос қолдирувчи бекор қилмаган ёки ўзгартирмаган бўлса, тикланмайди.

Васиятнома мерос қолдирувчининг вафотидан кейин муайян оқибатлар юзага келишини назарда тутадиган бир тарафлама битимдир. Шу сабабли бобонгиз васиятнома тузаётганда сизнинг розилигингиз талаб қилинмайди.

Агар ворис меросдан воз кечишни хоҳласа, у буни мерос очилган кундан бошлаб исталган вақтда, мерос очилган жойдаги нотариусга тегишли ариза бериш йўли билан амалга ошириши мумкин.

Прочитано: 3041 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика