Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 41 / Бизнинг маслаҳатлар

Нафақани тўғри ҳисобланг

Корхонамизда меҳнат шартномаси бўйича ходимларга асосий меҳнат таътилига қўшимча таътил 9 кун деб белгиланган. Бир ходимга қўшимча таътил ўрнига пулли компенсация тўланди.

 Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасининг ҳисоб-китоби чоғида ушбу компенсация ҳисобга киритиладими-йўқми, шу ҳақда маълумот берсангиз.

Тоҳир, бухгалтер.

 

– Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тайинлаш, ҳисоблаш ва  тўлаш тартиби Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган. Унга кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар барча ҳолларда ходимнинг ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади. Нафақаларни ҳисоблашда асос қилиб олинадиган ҳақиқий иш ҳақига иш жойидан, суғурта бадаллари ундирилиб тўланадиган жами иш ҳақи тўловлари киради.

Суғурта бадали ҳисобланмайдиган иш ҳақи турлари Суғурта бадаллари қўшилмайдиган ва пенсияни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинмайдиган иш ҳақи ва бошқа тўлов турлари рўйхати (ВМнинг 11.05.1994 йилдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган) асосида аниқланади.

Нафақаларни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган иш ҳақининг барча турлари, шу жумладан, мазкур ойда иш ҳақи билан биргаликда тўланадиган ойлик мукофотлар уларнинг ҳақиқатда олинган вақти бўйича эмас, балки улар ҳисоблаб ёзилган вақт бўйича иш ҳақига қўшилади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади.

Демак, нафақа ҳисоб-китоби ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб амалга оширилади. У қуйидагича аниқланади: ҳисобга олинадиган ойнинг (вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлинган ойнинг) тариф ставкасига (лавозим маошига) суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзилган барча тўловларнинг 1/12 қисми қўшилади (1136-сон Низомнинг 52-банди).

Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзиладиган меҳнат ҳақи тарзидаги даромадлар рўйхати Солиқ кодексининг 172-175-моддаларида келтирилган. Бинобарин, СKнинг 175-моддаси 1-бандининг "а" кичик бандига кўра,  йиллик асосий (узайтирилган асосий) таътилга ҳақ тўлаш, шунингдек ушбу таътилдан фойдаланилмаганда, шу жумладан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда пуллик компенсация тўлаш ишланмаган вақт учун тўлов тарзидаги даромадларга киради.

Шундан келиб чиқиб, сизнинг ҳолатингизда меҳнат ёки жамоа шартномасида назарда тутилган қўшимча таътилдан фойдаланилмаган тақдирда тўланадиган пулли компенсация ишланмаган вақт учун тўлов бўлиб ҳисобланади. Тегишинча, мазкур суммалар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ҳисоблаётганда ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китобига киритилиши керак.

Прочитано: 2338 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика