Norma.uz

Кредит шартномаси қандай бўлиши керак?

1. МЧЖ банк билан кредит шартномасини тузди, унда учинчи шахс – хусусий корхона томонидан кўчар мулк тарзида гаров таъминоти берилиши назарда тутилган. Кредит шартномасини имзолаш пайтида банкда хусусий корхонадан кредит шартномасини таъминлаш гарови сифатида мол-мулкни тақдим этишга розилиги тўғрисида кафолат хатигина бор эди. Бундай кредит шартномаси қонун ҳужжатларининг талаб­ларига мувофиқми?

Х.Д., банк ходими.

2. Корхона ҳамкорнинг кредит шартномаси бўйича гаров берувчи бўлди. Бинолар ва кўчмас мулкнинг бошқа объектлари гаров нарсаси ҳисобланди. Кредит шартномаси матнида корхона гаров берувчи ҳисобланиши ёзилган, гаров тўғрисидаги шартномада эса фақат гаров нарсаси ва унинг жойлашган жойи кўрсатилган. Кредит шартномасининг гаров таъминоти сифатида ипотека қандай расмийлаштирилиши керак?

Т.Қурбонов, юрисконсульт.

Қорақалпоғистон Республикаси.

 

Аввало шуни айтиш лозимки, кафолат хати фақат битим тузиш ниятини ифодалаши мумкин. Кафолат хати уни тузиш исбот-далили ҳисобланмайди, чунки битимлар фуқаролик қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тузилиши керак.

Фуқаролик кодекси (ФК) 271-моддасининг ва “Гаров тўғрисида”ги Қонун (9.12.1992 йилдаги 736-XII-сон, 1.05.1998 йилдаги 614-I-сон Қонун таҳририда, бундан кейин - Қонун) 10-моддасининг мазмунига кўра гаров тўғрисидаги ёзма шартнома мустақил гаров шартномаси шаклига эга бўлиши ёки кредит шартномасининг бир қисми бўлиши мумкин. Агар гаров мажбурияти кредит шартномасида келтирилган бўлса, у ФКнинг 271-моддаси ва Қонуннинг 10-моддасида белгиланган гаровнинг зарур ҳуқуқий шартларини ўз ичига олиши керак. Бунинг маъноси шуки, гаров тўғрисидаги шартномада гаров нарсаси ва унинг баҳоси, моҳияти, миқдори ва гаров билан таъминланадиган мажбуриятнинг бажарилиш муддати кўрсатилган бўлиши керак. Унда гаровга қўйилган мол-мулк тарафларнинг қайси бирида эканлиги ҳам кўрсатилиши шарт. Кредит шартномаси таркибига киритилган гаров мажбурияти тегишли (кўчар ёки кўчмас) мулк гарови тўғрисидаги шартномадек тартибда, агар қонун ҳужжатларида бундай шартномаларни рўйхатдан ўтказиш назарда тутилган бўлса, рўйхатдан ўтказилиши керак.

1. Агар кредит шартномасига киритилган гаров мажбурияти ФК (271-модда) ва Қонун (10-модда) талабларига жавоб берса, кўчар мулк гарови тўғрисидаги қоидани назарда тутувчи бундай кредит шарт­номаси қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ деб ҳисобланади ва лозим даражада бажарилади.

2. Агар ипотека тўғрисидаги қоидани ўз ичига олган кредит шартномаси нотариал тартибда тасдиқланмаган ва давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса, бу ҳол ФКнинг 271-моддаси ва “Ипотека тўғрисида”ги Қонун (4.10.2006 йилдаги ЎРҚ-58-сон) 12-моддаси талабларини бузиш ҳисобланади.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, қонун талаб этадиган битим шаклига (нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш) риоя этмаслик ФКнинг 115-моддасига кўра кредит шарт­номаси қоидаларини уни таъминлашга кўчмас мулкни гаров қилиб бериш қисмида ҳақиқий эмас деб топиш учун асос ҳисобланади.

Прочитано: 7169 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика