Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 39 / Бизнинг маслаҳатлар

Янги ходим СТИРни тақдим этмаса...

Коллежимизда давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган текширувда Солиқ кодексининг 186-моддасига асосан янги ишга қабул қилинган ходимларнинг олдинги ишлаган иш жойидан маълумотнома ҳамда СТИРни талаб қилиб олмаганимиз учун даромад солиғининг энг юқори - 22 фоиз ставкасида қўшимча солиқлар ҳисобланди.

Текширув якунлангандан сўнг ушбу талаб қилинган маълумотнома ва СТИРларни ДСИга тақдим қилсак, ушбу қўшимча ҳисобланган солиқлар Солиқ кодексининг 102-103-моддаларига асосан қарор қабул қилишда қайта ҳисоб-китоб қилинадими?

Д.Рўзметов, коллеж директори.

Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани.

 

– Солиқ кодексининг (СК) 184-моддасида жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти юридик шахслар зиммасига юклатилган. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг тўғри ушлаб қолиниши ва ўз вақтида бюджетга ўтказилиши учун эса даромад тўлаётган солиқ агенти жавобгардир (СКнинг 185-моддаси). Мазкур солиқ суммаси ушлаб қолинмаган тақдирда, солиқ агенти ушлаб қолинмаган суммани ҳамда у билан боғлиқ пеняни бюджетга тўлаши шарт.

Йил мобайнида асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи ўзгарган тақдирда, жисмоний шахс жорий йилда ўзига тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисидаги маълумотномани янги асосий иш жойидаги бухгалтерияга дастлабки иш ҳақи ҳисоблангунига қадар тақдим этиши шарт. Илгариги иш жойидан маълумотнома тақдим этилмаган ёки СТИР тақдим этилмаган тақдирда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи белгиланган энг юқори ставка бўйича ушлаб қолинади (СКнинг 186-моддаси). Мазкур ҳужжатлар кейинчалик тақдим этилгудек бўлса, даромад солиғи суммаси илгариги асосий иш жойида олинган даромадлар инобатга олинган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Демак, сизнинг ҳолатингизда янги ишга қабул қилинган ходим олдинги иш жойидан иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома ва СТИРни тақдим этмаган бўлса, СКнинг 186-моддасига асосан даромад солиғи ходимдан энг юқори ставкада ушлаб қолиниши керак. Кейинчалик эса вазиятдан келиб чиқиб, қуйидагича йўл тутишни тавсия этамиз.

 

1-ВАЗИЯТ. Янги ходим, унга сизнинг муассасангизда иш ҳақи ҳисобланиб, ушбу иш ҳақидан даромад солиғи энг юқори ставкада ушлаб қолингандан кейин  ҳам олдинги иш (хизмат, ўқиш) жойидан иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома ва СТИРни тақдим қилмаса, унга даромад солиғи қайта ҳисоб-китоб қилинмайди. Аммо бунда тегишли солиқ инспекциясига мурожаат қилиб, СТИРга эга бўлишини ходимдан талаб қилишингиз керак.

 

2-ВАЗИЯТ. Янги ходим, унга сизнинг муассасангизда иш ҳақи ҳисобланиб, ушбу иш ҳақидан даромад солиғи энг юқори ставкада ушлаб қолингандан кейин  олдинги иш жойидан иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома ёки  тегишли солиқ даврида умуман ишламаганлиги тўғрисида маълумотнома, шунингдек СТИРни тақдим қилди. Ушбу ҳолда даромад солиғи суммаси илгариги асосий иш жойида олинган даромадлар инобатга олинган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилиниши лозим.

 

Юқорида баён қилинганлардан келиб чиқиб, СКнинг 102-103-моддаларига асосан солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органининг қарори қабул қилинишида тақдим қилинган маълумотларнинг юзага келиш саналари инобатга олинади.

Жавобни экспертимиз

Умидбек САФАРОВ

тайёрлади.

Прочитано: 2224 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика