Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 39 / Матбуот анжумани

Хусусий автоташиш ҳам хавфсиз бўлсин

Бугунги кунда республикамиздаги жами йўловчи ташиш ҳажмининг 98,5 фоизи, жами юк ташиш ҳажмининг 90,5 фоизи автомобиль транспорти орқали амалга оширилади. Айни пайтда енгил автомобиллар сони  ҳам кундан-кунга ортиб, ҳозирда 1,6 млн тадан зиёдни ташкил этмоқда. Шундан 1,5 млн таси фуқароларнинг хусусий автомобилларидир. Бозор муносабатларининг таркиб топиши бу соҳада ҳам турли ҳуқуқий шаклдаги хўжалик субъектларининг юзага келишига, айниқса кичик бизнес улушининг тобора ортиб боришига омил бўлди.

 

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан “Автомобиль транспортида хавфсизликни таъминлаш, кадрлар сиёсати ва соҳада кичик бизнесни ривожлантириш” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Мазкур агентлик, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, маҳаллий ҳокимликлар масъул мутахассислари, Тошкент шаҳри ва вилояти автотранспорт корхоналари раҳбарлари, бухгалтерлари ва ҳаракат хавфсизлигига масъул ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган анжуманда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрири асосида ишлаб чиқилаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 297-сон қарори мазмун-моҳияти, шунингдек, кичик корхоналарда кадрларнинг иш тақсимоти, кичик бизнес субъектлари томонидан ҳисоб-китоб юритиш ва ҳисоботлар тайёрлашнинг соддалаштирилган тартиби каби масалалар хусусида сўз борди.

Таъкидландики, Агентлик ташкил топганидан то бугунга қадар, яъни 1999–2012 йиллар давомида йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасига оид 180 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилган бўлиб, улардан 158 таси амалиётга татбиқ этилган.

“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги  Қонуни янги таҳрирининг жорий этилишини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилаётган Автомобиль ташувчисининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги низом билан Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ 50 дан ортиқ автотранспорт воситалари мавжуд бўлган корхоналарда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари яратилиши, шунингдек, автотранспорт воситаларининг сони 150 дан ортиқ бўлганда автомобиль ташувчисининг мустақил таркибий бўлинмаси шаклидаги йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкил этилиши кўзда тутилган. 

Йўналишга чиқиш олдидан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда йўловчилар, багаж ва юклар ташувларини амалга оширадиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, автотранспорт воситаларини ва ҳайдовчиларни йўналишга чиқиш олдидан тегишли равишда техник ва тиббий кўрикдан ўтказмай туриб йўловчилар, багаж ва юкларни тижорат асосида автомобилларда ташиш тақиқланиши белгиланаётир.

 

Прочитано: 2126 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика