Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 39 / Тадбиркор ён дафтарига

Имтиёзлар - тадбиркор учун мадад

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг 2013 йил 1 сентябрдаги ҳолатига кўра.

 

Мазкур материалда барча тоифадаги корхоналар, шунингдек айрим фаолият соҳалари корхоналари учун белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар келтирилган. У «Norma Ekspert» мутахассислари томонидан «Практическое налогообложение» («Амалий солиқ солиш») ва «Налоги: вопросы и ответы» («Солиқлар: саволлар ва жавоблар») электрон маълумотнома тизимлари асосида тайёрланган.

 

 Ягона ер солиғи тўловчилари учун имтиёзлар

Ягона ер солиғини тўловчилар қуйидагилардир:

қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар;

қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотларининг тажриба-экспериментал хўжаликлари ва таълим муассасаларининг ўқув-тажриба хўжаликлари (Солиқ кодексининг (СК) 362-моддаси).

Бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар жумласига киради:

1) ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури бўлган юридик шахслар;

2) қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар;

3) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50%ни ташкил этадиган юридик шахслар.

1 ва 2-бандларда назарда тутилган шартларга жавоб берадиган янгидан ташкил этилган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан ЯЕС тўловчилар бўлади.

Қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотларининг тажриба-экспериментал хўжаликлари ва таълим муассасаларининг ўқув-тажриба хўжаликлари ЯЕС тўлаш татбиқ этиладиган фаолият қисмида солиқ солишнинг бошқа тизимини танлаш ҳуқуқига эга эмаслар.

 

Давоми. Боши «СБХ»нинг 27.08.2013 йилдаги 34 (994), 3.09.2013 йилдаги 35 (995), 10.09.2013 йилдаги 36 (996), 17.09.2013 йилдаги 37 (997) ва 24.09.2013 йилдаги 38 (998)-сонида.

 

 Ягона ер солиғи тўлашдан озод қилиш

Корхоналар

Имтиёзнинг амал қилиш муддати

Асос

Изоҳ

Янги ташкил этилган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар

Давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан бошлаб 2 йил

СКнинг 367-моддаси

Имтиёз қуйидаги шартларга мувофиқ келган тақдирда қўлланилади:

асосий фаолият тури - ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш бўлса;

қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига берилган ер участкаларининг мавжудлиги.

 

Имтиёз тугатилган фермер хўжаликлари базасида ташкил этилган фермер хўжаликларига татбиқ этилмайди

Ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектлари

Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан эътиборан

СКнинг 367-моддаси;

 

Президентнинг 27.04.2007 йилдаги ПҚ-630-сон қарори

Ихтиёрий тугатиш рўйхатдан ўтказувчи орган хабардор қилинган кундан эътиборан 9 ой давомида тугалланмаган, тугатиш тартиб-таомили тугатилган ва (ёки) фаолият қайта тикланган тақдирда имтиёз қўлланилмайди ҳамда солиқ суммаси имтиёз қўлланилган бутун давр учун тўлиқ миқдорда ундирилади

Наслчилик иши корхоналари

1.01.2014 йилга қадар

Президентнинг 21.04.2008 йилдаги ПҚ-842-сон қарорининг 8-банди

Имтиёз асосий фаолият тури бўйича қўлланилади

 

СК 282-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган ер участкаларидан белгиланган мақсадда бевосита фойдаланилган тақдирда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчиларга ЯЕС солинмайди («СБХ»нинг  24.09.2013 йилдаги 38 (998)-сонида чоп этилган «Имтиёзлар - тадбиркор учун мадад» (5-дафтар)  қўлланмасининг «Солиқ солинмайдиган ер участкалари» бўлимига қаранг).

 

Якка тартибдаги тадбиркорлар –  қатъий белгиланган солиқ тўловчилари учун имтиёзлар

 Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахслар амалга ошираётган тадбиркорлик фаолияти доирасида қатъий белгиланган солиқ тўловчилари ҳисобланадилар.

 

Қатъий белгиланган солиқ қуйидаги фаолият турларини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланади:

фаолиятнинг айрим турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда солиқ солинадиган айрим фаолият турлари. Уларга автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича хизматлар ва болалар ўйин автоматларини ташкил этиш киради. Ушбу фаолият турлари бўйича 2013 йилги қатъий белгиланган солиқ ставкалари Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 10-иловада белгиланган;

физик кўрсаткичлар бўйича солиқ солинмайдиган бошқа фаолият турлари. Якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари ВМнинг 7.01.2011 йилдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Рўйхатда белгиланган. Тадбиркорлик фаолиятининг тури ва уни амалга ошириш жойидан келиб чиқиб 2013 йилги қатъий белгиланган солиқ ставкалари Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 11-иловада белгиланган.

 

Президентнинг қарорлари билан қатъий белгиланган солиқ бўйича уни тўлашдан озод этиш кўринишида қуйидаги имтиёзлар белгиланган:

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва турлари

Имтиёзнинг амал қилиш муддати

Асос

Президентнинг 28.03.2005 йилдаги ПФ-3588-сон Фармони билан тасдиқланган рўйхатга биноан уй шароитида халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмларини ишлаб чиқариш бўйича якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан банд бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар – «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари

1.01.2014 йилга қадар

Президентнинг 30.03.2010 йилдаги ПФ-4210-сон Фармонининг 1-банди

 

Қишлоқ жойлардаги маҳаллалар ҳудудида маиший хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар (сартарошлар, тикувчилар, пойабзал, маиший техника таъмирлаш бўйича усталар ва бошқалар)

2012 йилнинг II чорагидан бошлаб –

3 йилга

Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон қарорининг 5-банди

 

Қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилиши асосида барпо этилаётган даҳаларда ташкил қилинаётган кирхоналар хизматларини кўрсатадиган якка тартибдаги тадбиркорлар

2012 йилнинг II чорагидан бошлаб –

5 йилга

 

 Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлар бўйича имтиёзлар

 Солиқ кодекси билан дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби назарда тутилган - уларга тўлов манбаида 10%лик ставка бўйича, ушбу даромадлар кимга - юридик ёхуд жисмоний шахсга тўланишидан қатъи назар, солиқ солинади.

 

Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш бўйича жавобгарлик даромад тўлайдиган корхона зиммасида бўлади. Бунда у қўллайдиган солиқ солиш тизими (соддалаштирилган ёки умумбелгиланган солиқ солиш) аҳамиятга эга эмас. ЎзР резидентлари бўлган кредит ташкилотларига ва лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчиларга тўланадиган фоизларга тўлов манбаида солиқ солинмайди, балки асосий фаолият туридан олинган даромад сифатида жами даромад таркибида кредит ташкилоти ва лизинг берувчида солиқ солинади (СКнинг 156-моддаси).

 

Солиқ солиш мақсадида дивидендларга қуйидагилар киради:

акциялар бўйича тўланиши лозим бўлган даромад;

юридик шахс томонидан унинг муассислари ўртасида (иштирокчилари, аъзолари ўртасида уларнинг улушлари, пайлари, ҳиссалари бўйича) тақсимланадиган соф фойданинг ва (ёки) ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойданинг бир қисми;

юридик шахс тугатилганда мол-мулкни тақсимлашдан олинган, шунингдек муассис (иштирокчи, аъзо) томонидан юридик шахсда иштирок этиш улушини (пайини, ҳиссасини) олгандаги даромадлар, бундан муассис (иштирокчи, аъзо) устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида киритган мол-мулкнинг қиймати чегирилади;

тақсимланмаган фойда устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш учун йўналтирилган тақдирда, юридик шахс акциядорининг, муассисининг (иштирокчисининг, аъзосининг) қўшимча акциялар қиймати, акциялар номинал қийматининг ошиши, улуш (пай, ҳисса) қийматининг ошиши тарзида олинган даромадлари (СКнинг 22-моддаси).

 

 Фоизли даромад деганда ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинган даромад, шу жумладан облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар, шунингдек депозит қўйилмалар ва бошқа қарз мажбуриятларидан олинган даромад тушунилади (СКнинг 22-моддаси).

Дивиденд ва (ёки)

фоизлар олувчилар

Имтиёз объекти

 

Имтиёз тури

ва муддати

Изоҳ

 

Юридик шахслар

 

Давлат облигациялари ва давлатнинг бошқа қимматли қоғозлари бўйича даромадлар, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларининг ҳамда ЎзР Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра ташкил қилинадиган бюджетдан ташқари жамғармаларнинг вақтинча бўш маблағларини молия бозорларида жойлаштиришдан фоизлар тарзида олинадиган даромадлар

Солиқ тўлашдан озод этилади

СК 156-моддасининг иккинчи қисми

 

Юридик ва жисмоний шахслар

 

Юридик шахсдан олиниб, унинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган дивидендлар тарзидаги даромадлар

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 156-моддасининг тўртинчи қисми, 179-моддасининг 19-банди.

 

Имтиёз қўлланилганидан сўнг бир йил ичида муассислар (иштирокчилар) таркибидан чиқилганда (чиқиб кетилганда) ёхуд тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимланганда илгари солиқ солишдан озод қилинган даромадларга умумий асосларда солиқ солинади

Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари

 

Ўз инвестиция портфелида турган хусусийлаштирилган корхоналар акцияларидан дивидендлар шаклида олинган даромадлар

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 156-моддасининг олтинчи қисми

 

Жисмоний шахслар

Давлат заёмининг облигациялари бўйича ютуқлар ва ЎзРнинг давлат қимматли қоғозлари бўйича фоизлар

Солиқ тўлашдан озод этилади

СК 179-моддасининг 16,  17-бандлари

 

Жамғарма сертификатлари, давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар, шунингдек банклар ва кредит уюшмаларидаги омонатлар бўйича фоизлар ҳамда ютуқлар

 

 

Юридик шахслар

Тижорат банкларининг депозитларига ва қарз қимматли қоғозларига 1 йилдан ортиқ муддатга жойлаштиришдан олинган фоизли даромадлар

28.07.2014 йилга қадар солиқ тўлашдан озод этилади

Президентнинг 28.07.2009 йилдаги ПҚ-1166-сон қарорининг 8-банди

Юридик шахслар

Капиталлаштиришга, инвестицияларга, аввал олинган кредитлар учун ҳисоб-китоб қилишга йўналтирилган маблағлар қисмидаги дивидендлар тарзидаги даромадлар

1.01.2014 йилга қадар солиқ тўлашдан озод этилади (дивидендлар қайси давр учун ҳисобланганидан қатъи назар)

Президентнинг 29.12.2008 йилдаги ПҚ-1024-сон қарорининг 5-банди.

Имтиёзни қўллаш учун асос бўлиб муассиснинг аризаси ҳисобланади.

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 10.02.2009 йилда 1901-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан белгиланган

Микрофирмалар ва кичик корхоналар муассислари бўлган жисмоний шахслар

 

Дивидендлар тарзидаги даромадлар

 

1.01.2014 йилга қадар солиқ тўлашдан озод этилади (дивидендлар қайси давр учун ҳисобланганидан қатъи назар)

Президентнинг 29.12.2008 йилдаги ПҚ-1024-сон қарорининг 5-банди.

Имтиёзни қўллаш учун муассиснинг аризаси талаб этилмайди.

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 10.02.2009 йилда 1901-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан белгиланган

Хусусий корхона мулкдори бўлган жисмоний шахс

Корхона томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин унинг тасарруфида қоладиган фойда суммаси

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 179-моддасининг 6-банди;

11.12.2003 йилдаги «Хусусий корхона тўғрисида»ги 558-II-сон Қонуннинг 24-моддаси

Фермер хўжалиги раҳбари бўлган жисмоний шахс

 

 

СК 179-моддасининг 6-банди;

30.04.1998 йилдаги «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги 602-I-сон Қонуннинг 27-моддаси

Оилавий корхона иштирокчилари бўлган жисмоний шахслар

 

 

 

СК 179-моддасининг 6-банди;

26.04.2012 йилдаги «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги ЎРҚ-327-сон Қонуннинг
26-моддаси

 

 

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг 2013 йил 1 сентябрдаги ҳолатига кўра.

Давоми бор.

Прочитано: 5830 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика