Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 39 / Қонунбузарликлар фош этилди

Кўзларингни яширма...

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикамиз божхоначилари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 191 қонунбузарлик ҳолатларида қиймати 3,1 млрд сўмлик 36 кг дан ортиқ заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

 

Бугунги кунда ахборот тех­нологиялари воситаларини респуб­ликамизга олиб киришда муайян божхона қоидалари қабул қилинган бўлиб, улар мамлакатимизда рақобат муҳитини соғломлаштириш ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини ҳимоя қилишда муҳим роль ўйнайди. Афсуски, айрим юртдошларимиз мазкур қоидаларни четлаб ўтишга уринаётган ҳоллар учраб туради.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Навоий” божхона пости орқали юртимизга кириб келаётган А.С.нинг қинғир қилмишларига нуқта қўйилди. Қа­рангки, бу аёл божхона баённомасида ва оғзаки сўровлар пайтида маълум қилмасдан туриб, мобил телефонлар учун мўлжалланган турли ўлчамдаги 5 900 дона хотира карталарини кийимлари остига яширган ҳолда олиб ўтмоқчи бўлган экан.

Амалдаги тартибларга кўра, республикамиз ҳудудига жисмоний шахслар томонидан умумий оғирлиги 30 граммдан ошмайдиган қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган 5 тагача заргарлик буюмларини олиб киришга рухсат берилади. Аммо Н.М.ни бу меъёр қониқтирмади: “Навоий” божхона пости ходимлари юртимизга кириб келиш чоғида бу аёлни холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказганда, у кийимлари ва қўл юклари орасига оғирлиги салкам 500 грамм бўлган 59 дона тилла тақинчоқларни яширган ҳолда олиб киришга урингани фош бўлди.

Мазкур пост ходимлари томонидан яна битта ҳолатда йирик миқдордаги тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Ўрнатилган тартибда шахсий кўрикдан ўтказиш чоғида юртимизга кириб келаётган қўшни давлат фуқароси Г.К. божхоначилар олдида ер чизиб қолди. Сабаби у божхона баённомасида ва оғзаки сўровлар пайтида маълум қилмасдан туриб, оғирлиги салкам 1 кг 600 грамм бўлган, қиймати 126 млн сўмлик 19 дона қуйма тиллаларни яширинча олиб киришга уринган экан. Қонунбузарликни илдизи билан бартараф этиш мақсадида тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу қуйма тиллалар етказилиши лозим бўлган фуқаро – М.С. эканлиги ҳам аниқланди. У қуйма тиллаларни етказиб бериш эвазига 200 АҚШ долларини бераётган пайтда ашёвий далиллар асосида ушлаб қолинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

 

 

Прочитано: 2223 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика