Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 39 / Божхона

Қанча эсдалик буюмларини олиб чиқиш мумкин?

Қариндошим Швейцарияда турмушга чиқяпти. У қиймати 500 АҚШ доллари бўлган, ўзбек ҳунармандлари папье-машедан ясаган 50 та буюмни почта орқали жўнатиши мумкинми? Улар меҳмонларга эсдалик буюмлари сифатида тарқатиш учун мўлжалланган. Почтадаги божхона ходими экспортга оид БЮДни расмийлаштириш лозимлигини айтди. Бироқ мен жисмоний шахс ҳисобланишим боис, бундай қила олмайман. Эсдалик буюмларни қандай қилиб жўнатишим мумкинлигини айтиб берсангиз. Маданият вазирлигининг ушбу маҳсулот маданий бойлик ҳисобланмаслиги тўғрисидаги маълумотномасини олдим.

М.А.

 

– Аввало сиз жисмоний шахс божхона юк декларациясини расмийлаштиришга ҳақли эмас деб ҳисоблаб, янглишяпсиз. Қонун ҳужжатларида бундай қилиш зарур ҳисобланадиган бир қатор ҳоллар назарда тутилган.

Чиқувчи халқаро почта жўнатмаларига божхона ҳужжатлари Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисида йўриқномага1 (бундан кейин – 834-сон Йўриқнома) мувофиқ расмийлаштирилади. Унинг 1.20-бандига биноан, агар уларнинг қиймати 1 000 АҚШ долларига эквивалент суммадан ошмаса, жисмоний шахслар Ўзбекистондан олиб чиқадиган товарларга БЮД тақдим этилмайди (Т-6 шаклидаги божхона декларацияси тўлдирилмайдиган товарлар бундан мустасно). Улар Т-6 шаклидаги божхона декларациясини тўлдириш йўли билан декларацияланади.

Бунда шуни билиш лозимки, Т-6 шаклидаги божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага2 мувофиқ декларациялашнинг мазкур шакли жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ва ишлаб чиқариш ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси, чет эл валютаси, валюта бойлик­лари, товарлар, транспорт воситалари ва бошқа предметларининг божхона назорати ҳамда расмийлаштирилиши пайтида қўлланилади.

Бундай товарларнинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали жисмоний шахс­лар томонидан олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга3 мувофиқ белгиланади­. Божхона органининг мансабдор шахс­лари товарнинг олиб ўтилиши мақсадини аниқлашда қуйидаги омилларни ҳисобга оладилар:

● товарларнинг истеъмол хоссалари – уларни турмушда қўллаш ва фойдаланишнинг анъанавий амалиёти ҳисобга олинадиган товарларнинг хусусиятлари;

● товарларнинг битта ХПЖдаги сони – товарларни олувчи шахснинг ва унинг оила аъзоларининг эҳтиёжидан очиқдан-очиқ ошиб кетувчи миқдордаги бир хил товарлар (бир хил номли, ҳажмли, бичимли, рангли ва бошқалар) шахсий фойдаланиш учун мўлжалланмаган деб қаралиши мумкин;

● товарларни олиб ўтиш даражаси – бир хил товарларнинг бир шахс томонидан бир неча марта олиб кирилиши ёки биргина шахс номига юборилиши, у унчалик катта ҳажмда бўлмаса ҳам, товарлар шахсий фойдаланиш учун мўлжалланмаган деб қаралиши мумкин.

Агар товарлар олиб ўтувчи шахс ва унинг оила аъзолари томонидан турмушда фойдаланиш учунгина олиб ўтилаётган ҳамда улардан фойдаланиш даромад олиш билан боғланмаган бўлса, улар ишлаб чиқаришга ёки бошқа тижорат фаолиятига мўлжалланган дея ҳисобланмайди. Акс ҳолда товар экспорт товарлар гуруҳига киритилади ва уни олиб чиқиш бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.

Фикримизча, божхоначиларда уларнинг сони туфайли эсдалик буюмларингиз мақсади хусусида шубҳа туғилиши мумкин. Аввалдан Шимолий вокзалдан чап томонда жойлашган “Бошпочтамт” божхона постига маслаҳат олиш учун мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз. Эҳтимол, асосланган далилларни тақдим этиб, унинг ходимларини совға буюмлардан фойдаланиш даромад олиш билан боғлиқ эмаслигига ишонтира оларсиз. Акс ҳолда сизнинг товар туркумингизга божхона юк декларациясини расмийлаштиришга тўғри келади. Айтиш жоизки, 834-сон Йўриқноманинг 1.4-бандида “туркум” тушунчаси “битта почта юкхати бўйича юбориладиган товарлар” маъносида ишлатилади.

Шуни таъкидлаш лозимки, энг кам ойлик меҳнат ҳақининг белгиланган миқдори 10 бараваригача бўлган қийматли товарлар олиб ўтилаётганда БЮД тақдим этилмайди ва улар товарга илова қилинувчи ҳужжатлар асосида ўтказилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бироқ, эсдалик буюмларнинг қийматини ҳисобга олсак, бу қоида сизга тааллуқли эмас дея оламиз.

 

1ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 3.11.1999 йилда 834-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2ДБҚнинг АВ томонидан 23.04.2004 йилда 1342-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3ДБҚ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.06.2002 йилда 1147-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

Гулнора АБДУНАЗАРОВА,

махсус мухбиримиз.

Прочитано: 2040 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика