Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 39 / Бизнинг маслаҳатлар

Кўчмас мулк сотилди. Марҳамат қилиб солиқларни тўланг

Кўчмас мулк олди-сотдисида битим иштирокчиларида кўпинча солиқ мажбуриятлари юзага келади. Бизнинг бугунги мақоламиз юридик шахслар ўртасида кўчмас мулк объектларига мулк ҳуқуқи ўтганда юзага келадиган солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибига бағишланган.

 

Товарлардан фарқли равишда кўчмас мулк объектлари ўзига хос хусусиятга эгадир. Фуқаролик кодексининг 84-моддасига кўра кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Уни Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари амалга оширади.

Кўчмас мулк объектини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганда битим тугалланмаган ҳисобланади. Тегишинча, унга доир ҳисоблаб чиқарилган солиқ мажбуриятларига Солиқ кодексида белгиланган тартибда тузатиш киритилиши керак.

Фойдаланилаётган кўчмас мулк объекти реализация қилинганда сотувчида солиқ мажбуриятлари қачон юзага келади: мулк ҳуқуқининг ўтиш санасиданми ёки кўчмас мулк объектига доир қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланган санаданми?

 

АГАР СОТУВЧИ УМУМБЕЛГИЛАНГАН СОЛИҚЛАР ТЎЛОВЧИСИ БЎЛСА

Солиқ кодексининг (СК) 204-моддасига кўра асосий воситалар ва номоддий активлар реализация қилинган тақдирда, солиқ солинадиган база қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳам ўз ичига оладиган, уларнинг реализация қилиш нархи билан қолдиқ қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида белгиланади.

Бунда солиқ мажбуриятлари кўчмас мулкни реализация қилиш бўйича оборот амалга оширилган санада, яъни ҳисобварақ-фактурани ёзиш ва объекти қабул қилиш-топшириш далолатномасини имзолаш санасида белгиланади. ҚҚС бўйича солиқ мажбуриятини белгилаш учун кўчмас мулк объектига ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар қачон расмийлаштирилганлигининг аҳамияти йўқ.

Фойда солиғи бўйича ҳам, ҚҚС бўйича бўлганидек, ҳисобварақ-фактура ёзилганидан ва кўчмас мулк объектини қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланганидан кейин мажбуриятлар белгиланади.

СКнинг 133-моддасига кўра бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинадиган фойда асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромаддир. Уни белгилаш тартиби Асосий воситаларни баланс­дан чиқариш тартиби тўғрисида низом (молия вазирининг АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган  буйруғи билан тасдиқланган) билан тартибга солинади. Унда, хусусан, назарда тутилишича, асосий воситалар реализация қилинишидан кўрилган молиявий натижа (фойда ёки зарар) олинган тушум билан реализация қилинадиган асосий воситаларнинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланиб, бунда қўшилган қиймат солиғи ва резерв капитални ҳисобга олиш ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган асосий воситаларни қайта баҳолаш натижаларига (сальдога) тузатиш киритилган реализация бўйича харажатлар, яъни аввалги қўшимча баҳолаш суммаларининг асосий воситалар ушбу объектининг аввалги арзонлаштирилган суммасидан ошиб кетган қисми ҳисобга олинади.

Шу тариқа, молиявий натижани белгилашда, ҳисобланган амортизация ва ҚҚСдан ташқари, асосий воситаларнинг мазкур объекти бўйича қайта баҳолаш суммаси ҳам ҳисобга олинади.

 

МИСОЛ. Кўчмас мулк объекти 800 млн сўмга реализация қилинмоқда. Унинг қолдиқ қиймати 500 млн сўмни ташкил қилади. Тегишинча, ҚҚСнинг ҳисобланган суммаси 50 млн сўмни [(800 - 500) х 20 / 120] ташкил қилади.

Асосий воситалар объектининг
75 млн сўмни ташкил этадиган
қўшимча баҳоланишини ҳисобга олганда унинг чиқиб кетишидан даромад 325 млн сўмга
(800 - 50 - 500 + 75) тенг. У
ҚҚС чегирилган ҳолда реализация қилиш нархи билан қолдиқ қиймат ўртасидаги фарқ сифатида белгиланиб, унга қўшимча баҳолаш суммаси қўшилади.

Шу тариқа, бошқа даромадлар таркибига 325 млн сўм суммаси киритилади.

 

Мол-мулк солиғи бўйича мажбуриятлар мол-мулк объекти корхона балансига қабул қилинган (балансидан чиқиб кетган) пайтдан, яъни уни қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳисобварақ-фактура имзоланган санадан бошлаб, ушбу объектга ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилиши-ўтказилмаслигидан қатъи назар, юзага келади (тугатилади).

Сотувчида мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқариш мазкур объект корхона балансидан ҳисобдан чиқарилган ойдан бошлаб тўхтатилади, чунки ўртача йиллик қолдиқ қиймати ҳисоб-китобида ой охиридаги мол-мулкнинг қолдиқ қиймати белгиланади.

Харидорда мазкур объект мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинадиган базага у корхона балансига асосий воситалар сифатида қабул қилинадиган ойда киритилади.

 

Ер солиғи бўйича бошқача вазият мавжуд. Мазкур ҳолда, СКнинг 280-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида юридик шахс­ларда бўлган ер участкалари солиқ солиш объектидир. СКнинг 281-моддасига кўра қайси ер участкаларига бўлган ҳуқуқ йил мобайнида солиқ тўловчига ўтган бўлса, солиқ солинадиган база ер участкаларига тегишли ҳуқуқ вужудга келганидан кейинги ойдан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади. Ер участкасининг майдони камайтирилган тақдирда, солиқ солинадиган база ер участкаси майдони камайтирилган ойдан эътиборан камайтирилади.

Ер солиғи бўйича мажбурият ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилгандан кейин тугайди, унга доир ҳуқуқ рўйхатдан ўтказилгандан кейин эса юзага келади.

Ер кодексининг 22-моддасига кўра, корхона, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи (хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки уларни оператив бошқариш ҳуқуқи) бошқа шахсга ўтган тақдирда, ана шу объектлар билан биргаликда мазкур объектлар жойлашган ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтади. Ҳуқуқнинг бундай ўтиши мулкдорларнинг ёки улар ваколат берган органлар ҳамда шахсларнинг тегишинча шартномалари, қарорлари асосида туман, шаҳар ер-кадастр дафтарига ернинг янги эгаси ёки ердан янги фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларни киритиш ва уларга ер участкасига доимий эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ёки ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжатларини топшириш йўли билан расмийлаштирилади.

Бундан ташқари, Ер кодексининг 31-моддасига кўра юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади.

Шу тариқа, ер солиғи бўйича кўчмас мулк объектини қабул қилиш-топшириш санаси аҳамиятга эга эмас. Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш санаси муҳим бўлиб, айни у ер солиғини ҳисоблаш ва тўлашни бошлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачилари 10 кун ичида Еркадастрдавқўмга участкаларнинг ҳуқуқий аҳволи ўзгарганлиги, ерларнинг сифат ҳолати ва улардан фойдаланилиши, уларни баҳолаш тўғрисида ахборот тақдим этишлари шарт (ВМнинг 31.12.1998 йилдаги 543-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисида низом).

Бино ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказишга ҳужжатларни тақдим этиш муддати мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар юзага келган, ўзгарган, тугатилган ёки объектнинг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган пайтдан бошлаб бир ойни ташкил этади (ВМнинг 2.06.1997 йилдаги 278-сон қарори билан тасдиқланган Бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида низом).

Бинолар ва иншоотлар буюртманома тақдим этилган кундан бошлаб бир ой мобайнида, ер участкалари – 10 кун мобайнида рўйхатдан ўтказилади. У ҳужжатлар рўйхатдан ўтказишга берилган кун ва вақтда амалга оширилган ҳисобланади, ҳуқуқларнинг устуворлиги эса реестрда рўйхатдан ўтказиш саналари бўйича белгиланади (Бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида низом; АВ томонидан 27.05.1999 йилда 736-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикасида ер участкаларига ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида йўриқнома).

Шу тариқа, кўчмас мулк объектини қабул қилиш-топшириш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш саналари ўртасидаги даврда ер солиғини тўлашда бўшлиқ ҳосил бўлади. Буни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тайёрлаш зарурати тақозо этган.

Амалиётда сотувчи томонидан ариза берилган санагача тўланадиган ер солиғи суммаси шартнома билан тартибга солинади, унга кўра, одатда, харидор унга тўланган солиқ суммасини кўчмас мулк объекти берилган ойдан кейинги ойдан бошлаб битим давлат рўйхатидан ўтказилган ойгача қоплайди. Харидор ер солиғини тўлашга ҳақли эмас, чунки СКнинг 35-моддасига кўра, солиқ мажбуриятини бевосита солиқ тўловчи бажаради.

 

АГАР СОТУВЧИ ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИНГ ТЎЛОВЧИСИ БЎЛСА

 

Ягона солиқ тўлови тўловчиларда муаммолар озроқ. Улар, юқорида тушунтирилганидек, агар ҚҚСни ихтиё­рий тўловчилар бўлмасалар, қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олмасдан, бошқа даромад суммасини белгилашлари ва мазкур суммадан ЯСТни асосий фаолият тури ставкасида тўлашлари керак (СКнинг 353-моддаси).

Шуни таъкидлаш лозимки, ер солиғининг 3 баравар суммасини ҳисобга олган ҳолда ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблайдиган ягона солиқ тўлови тўловчилари улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин харид қилинган кўчмас мулк объектлари бўйича ер участкаларини базага киритадилар.

 

I. Кўчмас мулк объектларига ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш

1.1

Кўчмас мулк объектларига ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар)

ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари

1.2

Давлат рўйхатидан ўтказиладиган кўчмас мулк объектлари

Бинолар ва иншоотлар

Ер участкалари

1.3

Рўйхатдан ўтказиш субъектлари

Бинолар ва иншоотлар мулкдорлари ёки уларга ашёвий ҳуқуқларнинг эгалари бўлган барча юридик ва жисмоний шахслар

Ер участкаларига ҳуқуқлари юзага келадиган, ўзгарадиган ёки тугатиладиган, ер участкаларига ҳуқуқлардан фойдаланадиган барча юридик ва жисмоний шахслар

1.4

Кўчмас мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш бўйича мажбуриятларнинг юзага келиши

Давлат рўйхатидан ўтказиш:

белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида бино ёки иншоот қурилиши тугаганидан кейин;

улар билан битимлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартиб ва шартларда тузилганидан кейин амалга оширилади

Давлат рўйхатидан ўтказиш ер участкаларига ҳуқуқлар юзага келган, ўзгарган, ўтган, тугатилган, чекланган ҳолларда ва сервитутларда амалга оширилади.

Ер участкаларига ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ер участкалари чегаралари натурада белгиланганидан, рўйхатдан ўтказиш йиғими тўланганидан, ҳужжатлар расмийлаштирилган ва берилганидан кейин амалга оширилади

 

 

Корхона, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулкка ҳуқуқ (мулк, хўжалик бошқаруви ёки оператив бошқариш ҳуқуқи) ўтганда ушбу объектлар билан бирга улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтади

1.5

Кўчмас мулк объектларига ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ҳужжатларни тақдим этиш муддати

Мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар юзага келган, ўзгарган, тугатилган ёхуд бино ёки иншоотнинг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган пайтдан бошлаб бир ой

Ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачилари ўн кун ичида давлат ер кадастрини юритиш зиммаларига юкланган тегишли хизматларга ер участкаларининг ҳуқуқий аҳволидаги ўзгаришлар, ерларнинг сифат ҳолати ва улардан фойдаланилиши, уларни баҳолаш тўғрисида ахборот тақдим этишлари шарт

1.6

Кўчмас мулк объектларини рўйхатдан ўтказишда зарур асосий ҳужжатлар

Бинолар ва иншоотларга ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш давлат органларининг қарори, шартномалар (олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, ижара, рента ва ҳоказо), бинолар ва иншоотларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари, илгари қилинган рўйхатдан ўтказишлар тўғрисидаги бошқа маълумотлар асосида амалга оширилади

Ер участкасига ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:

ер участкаларига мулк ҳуқуқи – мулк ҳуқуқига давлат ордери, олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномалари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган, улар асосида ер участкаларига мулк ҳуқуқи юзага келадиган бошқа ҳужжатлар;

ер участкаларига эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқи – тегишли органларнинг ер бериш тўғрисидаги қарорлари;

ерни ижарага олиш ҳуқуқи – ер участкаси ижара шартномаси;

сервитутлар ва ер участкаларига мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи ва фойдаланиш ҳуқуқини чеклайдиган бошқа ҳуқуқлар – шартномалар, суднинг ҳал қилув қарорлари;

ер участкасини чегаралашлар – давлат органларининг қарорлари ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳужжатлар;

бино, иморат ва иншоотга мулк ҳуқуқи ўтганда юзага келган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи – тегишли олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, васият шартномалари, бошқа шартномалар, мулкдорлар ёки улар ваколат берган органлар ва шахсларнниг қарорлари, шунингдек тегишли ҳокимият органларининг қарори билан расмийлаштирилгандан кейин бино, иморат, иншоотга мулк ҳуқуқи ўтадига н шахснинг ер участкасига ҳуқуқлари тўғрисида тегишли ҳужжатлар

1.7

Кўчмас мулк объектларига ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун ҳақ миқдори

Бинолар ва иншоотларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг юзага келиши, ўтишини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун тўлов миқдори қуйидагиларни ташкил этади:

юридик шахслардан – энг кам иш ҳақининг 1/2 қисми.

жисмоний шахслардан – энг кам иш ҳақининг 1/10 қисми.

Объект ҳуқуқий ҳолати мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар субъектининг ўзгаришига олиб келмайдиган ўзгаришида кўрсатилган сумманинг ярми ундирилади.

Бинолар ва иншоотларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар тугатилиши давлат рўйхатидан ўтказилганда ёки улар чекланганда ҳақ ундирилмайди

Ер участкалари эгалик қилиш, фойдаланиш, ижара ва мулк ҳуқуқи юзага келганлиги, ўтганлигини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун тўлов ҳақи қуйидагиларни ташкил этади:

юридик шахслардан – энг кам иш ҳақининг 1/2 қисми;

жисмоний шахслардан – энг кам иш ҳақининг 1/10 қисми.

Ер участкаларига эгалик қилиш, фойдаланиш, ижара ва мулк ҳуқуқлари тугатилишини давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек чеклашлар, сервитутлар ва ушбу ҳуқуқларни бошқа чеклашлар учун ҳақ ундирилмайди.

1.8

Кўчмас мулк объектларига ҳуқуқнинг пайдо бўлиш санаси

Рўйхатдан ўтказиш буюртманома берилган кундан бошлаб бир ой ичида амалга оширилади. Шу боис у ҳужжатлар рўйхатдан ўтказишга берилган кун ва вақтда амалга оширилган ҳисобланади, ҳуқуқларнинг устуворлиги эса реестрдаги рўйхатдан ўтказиш саналари бўйича белгиланади

Рўйхатдан ўтказиш рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ариза кўриб чиқишга қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида амалга оширилади. Шу боис у ҳужжатлар рўйхатдан ўтказишга берилган кун ва вақтда амалга оширилган деб ҳисобланади, бу ҳақда реестрда ёзув қайд этилади. Ҳуқуқ устуворлиги реестрда ариза рўйхатдан ўтказилган саналар бўйича белгиланади

1.9

Кўчмас мулк объектларига ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат

Бинолар ва иншоотларга ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома

Ер участкасига ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома

II. Солиқ тўловчини ҳисобга қўйиш ва солиқ органларига унда кўчмас мулкка ҳуқуқнинг юзага келганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиш тартиби

2.1

Солиқ тўловчини ҳисобга қўйиш тартиби

Солиқ кодексининг
79-моддаси

Солиқ тўловчи сифатида қуйидагилар ҳисобга қўйилади:

юридик шахслар – Ўзбекистон Республикасининг резидентлари – ўзлари жойлашган ердаги (почта манзилидаги) солиқ органида;

юридик ва жисмоний шахслар – Солиқ кодексига мувофиқ мол-мулк ва ер солиқларини тўловчилар ҳисобланган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари – солиқ солиш объекти жойлашган жойдаги солиқ органида.

Солиқ тўловчида у ҳисобга қўйилганидан кейин ер солиғи тўлаш бўйича солиқ мажбурияти ҳисобга қўйилган жойдан ташқари вужудга келган тақдирда, солиқ тўловчи Солиқ кодексининг 81-моддасига мувофиқ солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органида объект бўйича ҳисобга қўйилиши керак

 

Солиқ кодексининг
80-моддаси

Бир вақтнинг ўзида солиқ органларида ва статистика органларида ҳисобга қўйилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиладиган юридик ва жисмоний шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган жойда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобга қўйилиши керак.

Юридик шахслар – Ўзбекистон Республикасининг резидентлари, юқорида кўрсатилган шахслар бундан мустасно, давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 10 кун ичида солиқ органига ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани тақдим этишлари шарт. Унга юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхаси илова қилинади.

Юридик ва жисмоний шахслар – ер солиғи, шунингдек кўчмас мулк қисмида мол-мулк солиғи тўловчилари ҳисобланган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари ер участкаси ва кўчмас мулкка ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун мобайнида солиқ органига ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза ва унда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари шарт

 

Солиқ кодексининг
81-моддаси

Ҳисобга қўйилмаган жойдаги ер солиғини  тўлаш мажбурияти юзага келган солиқ тўловчи тегишли ер участкасига (ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқ билан бирга тегишли кўчмас мулк объектига) бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 10 кун ичида солиқ солиш объектларини улар жойлашган ерда ҳисобга қўйиш учун солиқ органларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мурожаат этиши керак

2.2

Солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги тўғрисида ахборот тақдим этадиган органлар ва ташкилотлар ҳамда уларнинг мажбуриятлари

Солиқ кодексининг
84-моддаси

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар ўзлари жойлашган ердаги солиқ органларига тегишли ҳудудда жойлашган кўчмас мулк ва унинг мулкдорлари (эгалари) тўғрисида мазкур кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 10 кун ичида маълум қилишлари шарт

Ер ресурсларини ҳисобга олувчи ва (ёки) баҳоловчи органлар ер участкасига нисбатан ҳуқуқи юзага келган (тугатилган) шахсларни кўрсатган ҳолда ер участкасига нисбатан ҳуқуқ берилганлиги (тугатилганлиги) ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қиймати тўғрисида ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органларига маълум қилишлари шарт

 

III. Солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг турлари ва уларни содир этганлик учун жавобгарлик

3.1

Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси

Солиқ солинадиган фойдани (даромадни) ёки бошқа объектларни қасддан яшириш (камайтириб кўрсатиш) ёхуд солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш фуқароларга ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан 7 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

Анча миқдорда содир этилган худди шу ҳуқуқбузарлик учун – тегишинча ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача ва 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда

3.2

Солиқ органида ҳисобга туришдан бўйин товлаш

Солиқ кодексининг
113-моддаси

Солиқ тўловчининг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентининг солиқ органида объектлар бўйича ҳисобга туришдан бўйин товлаши қуйидаги миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади:

агар ҳисобга туриш бўйича белгиланган муддатдан кўпи билан 30 кун ўтган бўлса – ЭКИҲнинг 50 баравари миқдорида;

30 кундан ошиб кетган бўлса – ЭКИҲнинг 100 баравари миқдорида

3.3

Ер участкаларидан уларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларсиз фойдаланиш

Солиқ кодексининг
121-моддаси

 

Ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд уларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан кўпроқ ҳажмда фойдаланиш ер солиғининг суммасига эквивалент миқдорда:

юридик шахсларга – 2 баравари миқдорида,

жисмоний шахсларга – 1,5 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади

 

Дилшод СУЛТОНОВ,

экспертимиз.

 

Зарема МЕНАЛИЕВА,

Молия вазирлиги Солиқ ва божхона тарифи сиёсати

бошқармасининг ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи шуъбаси мудираси.

Прочитано: 2735 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика