Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 39 / Солиқ солиш

Компенсация тўланмайди

2012 йилда биз ҳар ойда директор ўринбосарининг шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун (хизмат сафарларидан ташқари) меъёр доирасида ҳамда меъёрдан ортиқча Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартиби (ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон қарорига 3-илова) ва Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида” қарорига (24.12.2010 йилдаги ПҚ-1449-сон) мувофиқ компенсация тўладик.

Молиявий қийинчиликлар боис 2012 йил октябрь ойи учун компенсация ўз вақтида тўланмади, бироқ “меъёрдан ортиқча”га тўғри келадиган суммадан даромад солиғи (жами даромаддан шкаласи бўйича) ва суғурта бадаллари ушланди. 2013 йилда ҳам молиявий аҳвол мазкур компенсацияни тўлаш имконини бермайди.

Юқорида баён этилганлар муносабати билан тушунтириб берсангиз:

1. Бунга ходимнинг ўзи розилик берганда, биз 2013 йилда шахсий автомобилдан меъёр доирасида ҳамда меъёрдан ортиқча фойдаланганлик учун компенсация ҳисобланишни қандай қилиб бекор қила оламиз?

2. Бунда барча ҳисоботларни ДСИга қайта топширишимиз керак бўладими.

3. Ходимнинг аризаси бўлганда 2012 йил учун ушланган даромад солиғи ва суғурта бадалларини қайта ҳисоб-китоб  қилмаслигимиз мумкинми?

 

– Хатингиздан кўринадики, ҳисобда компенсациянинг ҳисобланганлиги кўрсатилган, бироқ тўлов амалга оширилмаганлиги боис ходим олдидаги қарзингиз қайд этилган. Уни бухгалтерия ҳисобида оддийгина қилиб (қайтар проводка ёки сторно ёзуви орқали) бекор қила олмайсиз, чунки корхона амалда ходимнинг автомобилидан фойдаланган ва унга компенсация тўлаши керак.

Агар ходим унга ҳисобланган компенсацияни олишдан корхона фойдасига ёзма равишда бош тортса, унга тегишли барча суммани (меъёр доирадагисини ҳам, меъёрдан ортиқчасини ҳам) корхона даромадига ҳисобдан чиқариш керак (9390–“Бошқа операцион­ даромадлар” ҳисобварағи дебети). Солиқ солиш мақсадида ушбу сумма фойда солиғи ёки ягона солиқ тўлови солинадиган бошқа даромад ҳисобланади. Ушбу ҳолда даромад ходим ёзма равишда бош тортган ҳисобот даврида эътироф этилади. Тегишинча, 2012 йил учун фойда солиғи ёки ЯСТ бўйича ҳисоботни қайта топшириш керак эмас.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС), ягона ижтимоий тўлов (ЯИТ) ва суғурта бадалларининг қайта ҳисоб-китоби, бунга ходимнинг розилигидан қатъи назар, амалга оширилади. Сиз даромадни (меъёрдан ортиқча компенсация суммасини) ҳисоблагансиз ва, Солиқ кодексида белгиланганидек, ЖШДС, суғурта бадалларини ушлагансиз ҳамда ЯИТ солгансиз.

Агар сиз бундан кейин ҳам ходимнинг автомобилидан фойдаланишни мўлжаллаётган бўлсангиз, раҳбарнинг компенсация тўлашни бекор қилиш тўғрисидаги буйруғини расмийлаштириш керак. Уни ҳисоблаш буйруқда кўрсатилган санадан бошлаб тўхтатилади.

Агар ходимнинг автомобилидан хизмат мақсадларида ҳақ тўламасдан (компенсация тўловсиз) фойдаланилса, компенсация тўлашни тўхтатиш тўғрисидаги буйруқдан ташқари, ссуда шартномаси (бепул вақтинча фойдаланиш шартномаси)ни расмийлаштириш керак. Бундай вариантда корхона автомобилдан фойдаланиш муносабати билан ҳеч қандай харажатлар қилмайди. Бироқ солиқ солиш мақсадида мазкур ҳолда у мол-мулкдан текинга фойдаланишдан даромад (СКнинг 132-моддаси бўйича бошқа даромад) олади. Мазкур ҳолда даромад миқдорини ходимнинг автомобилидан фойдаланиш даврида СКнинг 144-моддаси билан белгиланган меъёрлар бўйича (енгил автомобиль бўйича – йилига 20% ёки ҳар ойда 1,67%) ҳисобланган амортизация суммаси бўйича белгилаш мумкин. Фойда солиғи тўловчиларида бошқа даромадлар солиқ солинадиган фойдани белгилаш чоғида жами даромадга, ЯСТ тўловчиларида эса – солиқ солинадиган тушумга киритилади.

Прочитано: 2255 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика