Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 39 / Солиқ солиш

Агар қарздорингизда муаммолар бўлса...

Сиздан қуйидаги вазиятда солиқ солиш тартибини тушунтириб беришингизни сўраймиз.

Самарқанд вилоят хўжалик судининг Россия Федерацияси корхонасидан асосий қарз, пеня ва суд харажатларини қоплаш суммаларини ундириш тўғрисида ижро варақаси бор. У Россия арбитраж судининг ажрими билан тасдиқланган ва ижро этиш учун суд приставларига топширилган. Суднинг ҳал қилув қарори ҳозиргача бажарилмади. Қарздорда банкротлик аломатлари борлиги боис, унинг кредитори – Сбербанкнинг даъвоси бўйича қарздорнинг ночорлиги (банкротлиги) тўғрисида иш қўзғатилган. Арбитраж судининг ажрими билан қарздорга нисбатан кузатув таомили жорий этилган. Бизнинг корхонамиз учинчи навбатдаги кредиторлар реестрига киритилган.

ЎзР Солиқ кодекси 132-моддасининг 12-бандига мувофиқ ундириб олинган ёки қарздор томонидан тан олинган жарималар ва пеня, шунингдек қонуний кучга кирган суд ҳужжати асосида қарздор томонидан тўланиши лозим бўлган жарималар ва пеня товарларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа даромадларга киради ва уларга қонун билан белгиланган тартибда солиқ солинади.

Бундан ташқари, валютадан қарз ҳар ойнинг охирги кунида Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низомга (АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ЎзР МБ курси бўйича қайта баҳоланиши керак. Шу тариқа, корхонада СКнинг 140-моддасига мувофиқ солиқ солинадиган ва ҳар ойда кўпаядиган чет эл валютасидаги даромад қайд этилади (бироқ олинмади). Қарздор банкротлик аломатларига эгалиги ва унга нисбатан арбитраж суди томонидан банкротлик таомили жорий этилганлигини эътиборга олганда, ҳукм қилинган суммани, шу жумладан пеняни олмаслик эҳтимоли бор.

Корхонамиз мазкур вазиятда пеня суммасини солиқ солинадиган даромадга киритмасликка ҳақлими, чунки қарздор тегишли суд ҳужжатлари билан тасдиқланган банкротлик босқичида турибди?

1-сон БҲМСга мувофиқ ҳар бир корхона навбатдаги календарь йилга ҳисоб сиёсатини шакллантиради, унда, хусусан, даромадлар моддалари режалаштирилади. Корхонамиз қарздор банкрот бўлган вазиятда ҳукм қилинган пеняни бўлғуси тўловлар ҳисобига киритиб, у ҳисобрақамимизга амалда келиб тушганидан кейин унга солиқ солишга ҳақлими?

Қарздор банкротлик аломатларига эгалиги боис корхона ҳисобланган пеня суммасини солиқ солинадиган даромадга киритмай, балки уни ҳақиқатда келиб тушганда киритиши мумкинми?

Р.Мусаева,

адвокатлик фирмаси директори.

 

– Ҳисоб ва солиқ солиш мақсадида даромадлар ҳисоблаб ёзиш тамойили бўйича, яъни пул маблағлари ҳақиқатда олинганига қараб эмас, балки уларнинг пайдо бўлишининг боришига қараб эътироф этилади (“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” Қонун1 13-моддаси; 1-сон БҲМС “Ҳисоб сиёсати ва ҳисобот”нинг2 16-банди). Қарздор томонидан тўланиши лозим бўлган пеня­ тарзидаги даромад суд ҳужжатининг қонуний кучга кириши билан юзага келади (Солиқ кодекси (СК) 132-моддасининг 12-банди; Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича йўриқноманинг3 
212-банди).
Қарздор корхонага нисбатан банкротлик таомилининг жорий этилиши ҳукм қилинган пеня суммасидан фойда солиғи тўлашни кечиктириш учун асос ҳисобланмайди.

Сиз баён этган ахборотдан кўринадики, РФ корхонасидан асосий қарзни, пеня ва суд харажатлари қопланишини ундириш тўғрисидаги суд ҳужжати аллақачон кучга кирган. Бинобарин, суд ҳужжатида белгиланган миқдордаги пеня суммаси бошқа даромад деб тан олиниши ва суднинг ҳал қилув қарори кучга кирган ҳисобот даврида корхонанинг солиқ солинадиган даромадига киритилиши керак. Сизнинг ҳолатда қарз валютадалиги боис даромад суммаси (қарзнинг ўзи ҳам) суднинг ҳал қилув қарори кучга кирган санада МБ курси бўйича сўм эквивалентида белгиланади.

Бундан ташқари, чет эл валютасидаги дебиторлик қарзи - баланснинг валюта моддаси бўлиб, у ҳар ойда ҳисобот ойининг охирги санаси ва хўжалик операция­ларини амалга ошириш санасида Марказий банк курси бўйича қайта баҳоланади (Чет эл валютасидаги операцияларни акс эттириш тартиби тўғрисида низомнинг4 17, 18-бандлари).

Валюталар курсларининг ўзгариши муносабати билан курсдаги ижобий ёки салбий фарқлар юзага келади. Актив ҳисобварақлар бўйича курснинг ўсишида уларга контрагентлардан ундириладиган жарималар, пеня, ­неустойкалар бўйича қарзни ҳисобга олиш ҳисобварағи (4860-ҳисобварақ) ҳам кириб, ижобий фарқ юзага келади. У корхонанинг ҳисоб сиёсатида белгиланган курс фарқларини ҳисобга олиш усули бўйича ҳисобдан чиқарилади:

тўғридан-тўғри усул бўйича – тўғридан-тўғри валюталар курслари фарқидан даромадларга (9540-ҳисобварақ);

жамғариш усули бўйича – кечиктирилган даромадларни (келгуси даврлар даромадлари, 6230-ҳисобварақ) ҳисобга олиш ҳисобварақларига, яъни пайдо бўлиш пайтида молиявий натижаларга киритилмайди.

9540-ҳисобварақда ҳисобга олинган ижобий курс фарқи фойда солиғи солинадиган бошқа даромад ҳисобланади (СК 132-моддасининг 13-банди).

Россия корхонасининг қарзи ҳисобда қайд этилиши ва ҳар ойда у тўлиқ сўндирилгунига (ҳукм қилинган сумма олингунига) ёки даъво қилиш муддати (3 йил) тугагунига қадар қайта баҳоланиши керак. Агар ушбу муддат тугашигача қарздор корхона банкрот деб тан олинса, унинг қарзи умидсиз деб ҳисобланади, тасдиқловчи ҳужжатлар (суд ҳужжатлари) асосида уни фойда солиғи ҳисоб-китоби чоғида чегириладиган бошқа харажатларга ҳисобдан чиқариш керак (СКнинг 22-моддаси ва 145-моддаси 40-банди; Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакл­лантириш тартиби тўғрисида низомнинг5 2.3.15.7-банди). Жамғариш усулидан фойдаланганда қарз билан бирга 6230-ҳисобварақда қайд этиладиган курс фарқ суммаси ҳам валютадаги курс фарқларидан даромадларга (9540) ҳисобдан чиқарилади.

 

Қонуний кучга кирган суд ҳужжатига асосан қарздор тўлайдиган пенянинг бухгалтерия ҳисоби

 

дебет

кредит

Пеня тўланишига доир қарз акс эттирилган (суднинг ҳал қилув қарори кучга кирган санада МБ курси бўйича қайта ҳисобланганда)

4860-“Даъволар бўйича олинадиган счётлар”

9330-“Ундирилган жарима, пеня ва неустойкалар”

Ҳар ойда, сўндиришгача/қарзни ҳисобдан чиқаришгача

Пеня тўланишига доир қарзни қайта баҳолаш чоғида ижобий курс фарқи акс эттирилган:

тўғридан-тўғри усул билан

жамғариш усули билан

4860-“Даъволар бўйича олинадиган счётлар”

9540-“Валюталар курслари фарқидан даромадлар”

6230-“Бошқа кечиктирилган даромадлар”

Қарзни сўндириш/ҳисобдан чиқариш

Пеня тўлаш бўйича қарз сўндирилган

5110-“Ҳисоб-китоб счёти”

4860-“Даъволар бўйича олинадиган счётлар”

Қарздор корхонанинг банкротлиги муносабати билан қарз ҳисобдан чиқарилган

9430-“Бошқа операцион харажатлар”

4860-“Даъволар бўйича олинадиган счётлар”

Ижобий курс фарқи ҳисобдан чиқарилган (жамғариш усули қўлланганда)

6230-“Бошқа кечиктирилган даромадлар”

9540-“Валюталар курслари фарқидан даромадлар”

 

130.08.1996 йилдаги 279-I-сон.

2МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 14.08.1998 йилда 474-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

321-сон БҲМС “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома”га (молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) 2-илова.

4МВ, ИВ, ДСҚ, МБ бошқаруви ва Давлат статистика қўмитасининг АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

5ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган.

Прочитано: 2430 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика