Халқимизда “Сен одамларга бир йил яхшилик қилмоқчи бўлсанг буғдой эк, умр бўйи яхшилик қилмоқчи бўлсанг таълим-тарбия бер” деган нақл бор. Президентимиз “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида устоз-муаллимлар ҳақида шундай таъкидлаган: “Инсон қалбига йўл, аввало, таълим-тарбиядан бошланади. Шунинг учун қачонки бу ҳақда гап кетса, аждодларимиз қолдирган бебаҳо меросни эслаш билан бирга ота-оналаримиз қатори биз учун энг яқин бўлган яна бир буюк зот – ўқитувчи ва мураббийларнинг олижаноб меҳнатини ҳурмат билан тилга оламиз”.
Дарҳақиқат, юртимизда устозлар алоҳида эъзозланади. Президент Фармони билан 1997 йилдан бошлаб 1 октябрь мамлакатимизда Ўқитувчи ва мураббийлар куни сифатида кенг байрам қилинади.
Ана шундай юксак эътирофга сазовор бўлганлардан бири Тошкент солиқ коллежи Махсус фанлар кафедраси етакчи ўқитувчиси, мамлакатимиз солиқ тизими соҳасига малакали кадрлар етказиб беришда ўз ҳиссасини қўшиб келаётган Дилдора Ражаббоевадир. У ҳукуматимиз томонидан Мустақиллик байрамининг 21 йиллиги арафасида “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.
Дилдора Ражаббоева олий ўқув юртини тамомлагач, дастлабки иш фаолиятини пойтахтимизнинг Ҳамза тумани давлат суғуртаси инспекциясида инспекторликдан бошлаган. Сўнгра иқтисодчи, бош бухгалтер ўринбосари, бош бухгалтер лавозимларида самарали фаолият юритган.