Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 38 / Устуворликлар

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси маълум қилади...

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги

ММ/04-01-32-14/781-сон 

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси

13/1-15653-сон

 

2013 йил 17 сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчилардан 2013 йил август ойи учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун энг кам иш ҳақи миқдорини белгилаш масаласига оид сўровлар келиб тушаётганлиги муносабати билан қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.07.2013 йилдаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида’’ ПФ-4547-сон Фармонига мувофиқ 2013 йилнинг 15 августидан бошлаб энг кам иш ҳақининг миқдори - ойига 91 530 сўм қилиб белгиланган.

2013 йилнинг август ойи учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида:

1) жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни ва унга оид имтиёзларни, шунингдек қатъий белгиланган солиқ суммасини ҳисоблаб чиқаришда йил бошида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори – 79 590 сўм қўлланилади;

2) давлат божини тўлашда давлат божи тўланадиган кундаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдори қўлланилади;

3) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан суғурта бадалларини, Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (13.04.2010 йил, рўйхат рақами 2095) мувофиқ ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдорини, товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимни (алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларнинг реализация қилиниши, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим ҳамда автотранспортни вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимни) ҳисоблаб чиқаришда, шунингдек Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ (23.02.2011 йил, рўйхат рақами 2200) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини белгилашда энг кам иш ҳақининг ўртача ойлик миқдори деб 86 138 сўм (79 590 сўм х 14 кун + 91 530 сўм х 17 кун) / 31 кун) қўлланилади.

Давлат солиқ хизмати органлари мазкур қўшма хатни тегишли солиқ тўловчилар эътиборига етказсинлар.

 

Молия вазирининг ўринбосари

М.МИРЗАЕВ.

 

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари О.РУСТАМОВ.

 

 

Прочитано: 3314 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2013-09-24 19:59:39, Гость_EshniyazovG:
Мен учун энг керакли маълумот берилибди чунки 3 чорак солиқ ҳисоботларини топширишда август ойидаги энг кам иш ҳақи номаълум эди. Мана энди аниқ бўлди. Сизларга катта раҳмат

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика