Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 38 / Бизнинг маслаҳатлар

Нақд пулни ишлата олмайсиз

Соддалаштирилган тартибда иш юритувчи корхонамиз маҳсулот ишлаб чиқариш учун материаллар ва хом ашёни нақд пулга сотиб олиши мумкинми?

Алишер Раҳматуллаев,

МЧЖ раҳбари.

Жиззах вилояти.

 

— Фуқаролик кодексининг 790-моддасига мувофиқ, фуқароларнинг тадбиркорлик фао­лиятини амалга оширишлари билан боғлиқ бўлмаган ҳолда улар ўртасидаги ҳисоб-китоблар ва фуқаролар иштирокидаги ҳисоб-китоблар нақд пуллар билан ёки нақд пулсиз суммаси чекланмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Жумладан, юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ ҳолда улар иштирокидаги ҳисоб-китоблар нақд пулсиз тартибда амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, агар бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, нақд пулда ҳам амалга оширилиши мумкин.

Агар бошқача тартиб келиб чиқмаса ва бундай тартибни фойдаланилаётган ҳисоб-китоблар шакли тақозо этмаса, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар уларда қатнашаётган шахс­ларнинг ҳисобварақлари очилган банклар, бошқа кредит ташкилотлари (бундан буён - банклар) орқали амалга оширилади.

Шу тариқа, юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек жисмоний шахс­ларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ ҳолда улар иштирокидаги ҳисоб-китоблар нақд пулсиз тартибда амалга оширилади. Фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишлари билан боғлиқ бўлмаган ҳолда улар ўртасидаги ҳисоб-китоблар ва фуқаролар иштирокидаги ҳисоб-китоблар нақд пуллар билан ёки нақд пулсиз суммаси чекланмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Шунингдек, ҳисоб-китобларнинг худди шундай тартиби Вазирлар Маҳкамасининг “Муомаладаги нақд пулларни камайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (11.07.1994 йилдаги 356-сон) ва Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидалари (МБ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 17.12.1998 йилда 565-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган, унга кўра:

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар банк муассасалари орқали нақд пулсиз амалга оширилади;

юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек, фуқаролар иштирокидаги, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишлари билан боғлиқ ҳисоб-китоблар нақдсиз тартибда банк муассасалари орқали амалга оширилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

банк муассасаларидан ташкилотлар олган нақд пуллар улар қандай мақсад билан олинган бўлса, ўша мақсад учунгина сарфланади.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг “Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо қилишни тартибга солишга ­доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг (19.03.1999 йилдаги 125-сон) 2-банди билан ҳам белгиланишича, юридик шахслар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган товарларни бошқа юридик шахсларга, махсус истеъмолчиларга ва ижтимоий соҳа муассасаларига, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларга сотиш фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича амалга оширилади.

Шуни қайд этишимиз лозимки, юридик шахслар - истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчилар ўзлари ишлаб чиқарган товарларни ўз фирма дўконлари, шу жумладан ишлаб чиқариш жойида ташкил этилган ўз фирма дўконлари ёки ўзларига тегишли бўлган ёхуд белгиланган тартибда ижарага олинган турғун савдо шохобчалари орқали, фақат белгиланган намуналардаги назорат-касса машиналаридан, тўловларни пластик карточкалар бўйича қабул қилиш ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда чакана сотишлари мумкин.

Демак, юқоридагилардан келиб чиқиб, хулоса қиладиган бўлсак, сизнинг корхонангиз товарлар ишлаб чиқариш учун хом ашё ва материалларни нақд пулга сотиб ололмайди.

Прочитано: 2122 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика