Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 36 / Тадбиркор ён дафтарига

Имтиёзлар – тадбиркор учун мадад

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг 2013 йил 1 августдаги ҳолатига кўра

 

Мазкур материалда барча тоифадаги корхоналар, шунингдек айрим фаолият соҳалари корхоналари учун белгиланган солиқлар турлари ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар келтирилган. У «Norma Ekspert» мутахассислари томонидан «Практическое налогообложение» («Амалий солиқ солиш») ва «Налоги: вопросы и ответы» («Солиқлар: саволлар ва жавоблар») электрон маълумотнома тизимлари асосида тайёрланган.

 

ЎЗБЕКИСТОН НОРЕЗИДЕНТИДАН ОЛИНГАН ИШЛАР ВА ХИЗМАТЛАРГА
ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР

 

Норезидент томонидан Ўзбекистон резиденти учун бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматларга, агар уларни амалга ошириш жойи деб Ўзбекистон Республикаси эътироф этилса, ҚҚС солинади. ҚҚС тўловчилари бўлиб ушбу ҳолда солиқ солиш тизимидан (умумбелгиланган ёхуд соддалаштирилган) қатъи назар кўрсатиб ўтилган хизматлар, ишларни олувчи резидентлар ҳисобланади.

Солиқ кодексининг 19-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг резиденти деб қуйидагилар эътироф этилади:

Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган юридик шахс;

Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган ёки жорий солиқ даврида якунланаётган ҳар қандай кетма-кетликдаги ўн икки ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат Ўзбекистон Республикасида турган жисмоний шахс.

Чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг қуйидагилар сифатида турган даври унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳақиқатда турган вақтига киритилмайди:

1) дипломатик ёки консуллик мақомига эга бўлган шахс сифатида;

2) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасига кўра тузилган халқаро ташкилотнинг ходими сифатида;

3) 1-бандда кўрсатилган шахсларнинг оила аъзоси сифатида, бундай жисмоний шахс тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмаган тақдирда;

4) фақат бир чет давлатдан бошқа чет давлатга Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтиш (транзит ўтиш) учун;

5) агар бу жисмоний шахс Ўзбекистон Республикасида фақат турист сифатида, даволаниш ёки дам олиш мақсадлари билан турган бўлса.

Кўрсатилган мезонларга жавоб бермайдиган шахс Ўзбекистон Республикасининг норезиденти деб эътироф этилади.

Қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ишларни, хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади (СКнинг 202-моддаси), агар:

ишлар, хизматлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган кўчмас ва кўчар мулк билан боҚлиқ бўлса. Бундай ишлар, хизматлар жумласига қурилиш, монтаж, қурилиш-монтаж, ишга тушириш-созлаш, таъмирлаш, реставрация қилиш, кўкаламзорлаштириш ишлари, кўчмас мулкни ижарага бериш, монтаж қилиш, созлаш, йиҚиш, қайта ишлаш, ишлов бериш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш киради;

 хизматлар ҳақиқатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хусусан туризм, маданият, санъат, таълим, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кўрсатилаётган бўлса;

ишларни, хизматларни сотиб олувчи фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошираётган бўлса. Бундай ҳолларда ишлар, хизматлар деганда қуйидагилар  назарда тутилади:

интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқни ўтказиш ёки улардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш;

маслаҳат бериш, аудиторлик, юридик (адвокатлик), бухгалтерлик, реклама, инжиниринг хизматлари, шунингдек ахборотга ишлов бериш хизматларини кўрсатиш;

ходимлар бериш, агар ходимлар сотиб олувчи ўз фаолиятини амалга ошираётган жойда ишлаётган бўлса;

кўчар мулкни ижарага бериш, транспорт воситалари бундан мустасно;

товарларни (ишларни, хизматларни) олиш бўйича воситачи (ишончли вакил), шунингдек ушбу хизматларни амалга ошириш учун шартноманинг (контрактнинг) асосий иштирокчиси номидан жалб этувчи шахс хизматларини кўрсатиш;

алоқа хизматлари кўрсатиш;

бошқа ишлар, хизматлар бўйича бажарувчи-сотувчи ўз фаолиятини амалга оширадиган жой реализация қилиш жойи деб эътироф этилади.

 

Давоми. Боши "СБХ"нинг 27.08.2013 йилдаги 34 (994) ва 3.09.2013 йилдаги 35 (995)-сонида.

 

ЎзР норезиденти томонидан бажарилган ишлар, кўрсатиладиган хизматларга Солиқ кодексининг (СК) 208–210-моддалари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган имтиёзлар қўлланилади.

Имтиёз объекти

Имтиёз тури

Имтиёзнинг амал қилиш муддати

Асос

Норезидент томонидан бажарилган ишлар, хизматлар, агар улар Солиқ кодексининг 208, 209 ва 210-моддаларида кўрсатиб ўтилган бўлса (имтиёз бериладиган ишлар, хизматларнинг рўйхатини «СБХ»нинг 3.09.2013 йилдаги 35-сонида қаранг)

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

 

СК 207-моддаси

 

Нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек улар томонидан жалб этиладиган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари - қидириш, разведка қилиш ва бошқа тегишли ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган хизматларни импорт қилиш чоғида

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

Президентнинг 28.04.2000 йилдаги
ПФ-2598-сон Фармонининг 4-банди

 

ХХР Эксимбанки маблағлари ҳисобидан "Фарғона, Марғилон шаҳарлари ва сув йўлидаги аҳоли пунктларини сув билан таъминлашни тубдан яхшилаш" лойиҳаси доирасида харид қилинадиган ишлар, хизматлар

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

Лойиҳани амалга ошириш даврида

 

Президентнинг 2.05.2008 йилдаги ПҚ-855-сон қарорининг 7-банди

 

"Сурхондарё вилоятининг сув таъминоти ва санитарияси" лойиҳасини амалга ошириш учун ОТБнинг қарз маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган ишлар, хизматлар

 

Солиқ тўлашдан озод этилади.

 

Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

 

2009-2014 йиллар

 

ВМнинг 20.03.2009 йилдаги 79-сон қарорининг 9-банди

 

"Фарғона ва Зарафшон водийларида сув ресурсларини бошқариш" лойиҳаси доирасида ОТБнинг қарз маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган ишлар, хизматлар

 

2009-2014 йиллар

Президентнинг 10.08.2009 йилдаги
ПҚ-1172-сон қарорининг 8-банди

 

"Мактаб таълимини ривожлантириш. 2-босқич" лойиҳаси доирасида Халқаро тараққиёт уюшмасининг кредити ва Ўзбекистон Республикаси маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган ишлар, хизматлар

 

Солиқ тўлашдан озод этилади.

 

Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

 

2010-2013 йиллар

ВМнинг 9.09.2009 йилдаги 258-сон қарорининг 7-банди

 

 "Дамхўжа минтақалараро сув қувурини унга Навоий ва Бухоро вилояти туман марказларини улаган ҳолда модернизациялаш. Термиз шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида ОТБ қарз маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган ишлар, хизматлар

 

2010-2014 йиллар

 

Президентнинг 16.04.2010 йилдаги
ПҚ-1324-сон қарорининг 11-банди

 

"KfW" банкининг кредит маблағлари ва молиявий ёрдами (гранти) ҳисобига "Соғлиқни сақлаш. "Репродуктив саломатлик/оналик ва болаликни муҳофаза қилиш компоненти" дастурини амалга ошириш доирасида сотиб олинадиган ишлар, хизматлар

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

2011-2014 йиллар

ВМнинг 28.07.2011 йилдаги 219-сон қарорининг 7-банди

 

ХТТБ қарз маблағлари ҳисобига "Толимаржон ИЭСда очиқ тақсимлаш қурилмаси 500 кВ бўлган Толимаржон ИЭС - "Сўғдиёна" ПС оралиғидаги 500 кВ ЮВЛ қурилиши" инвестиция лойиҳаси доирасида харид қилинадиган ишлар, хизматлар

 

Солиқ тўлашдан озод этилади.

 

Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

 

2011-2015 йиллар

Президентнинг 27.08.2011 йилдаги
ПҚ-1609-сон қарорининг 8-банди

 

Халқаро тараққиёт уюшмасининг кредити ва Ўзбекистон Республикаси маблағлари ҳисобига "Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш (Саломатлик-3)" лойиҳаси доирасида харид қилинадиган ишлар, хизматлар

 

2011-2018 йиллар

Президентнниг 7.09.2011 йилдаги
ПҚ-1614-сон қарорининг 10-банди;

 

ВМнинг 17.07.2013 йилдаги 203-сон қарорининг 1-банди

 

"KfW" банки кредити ҳисобига "Республика ихтисослаштирилган кардиология марказини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида харид қилинадиган ишлар, хизматлар

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

2012-2013 йиллар

Президентнинг 2.12.2011 йилдаги
ПҚ-1655-сон қарорининг 8-банди

 

ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ФОЙДА СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР

 

Фойда солиҚи бўйича имтиёзлар Солиқ кодексининг 27-боби ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган. Улар солиқ тўлашдан озод қилиш, солиқ солинадиган базани камайтириш, солиқ бўйича ставкаларни камайтириш, зарарларни кўчириш кўринишида тақдим этилади. Имтиёзлар муайян муддатга ёки фаолият амалга ошириладиган даврга (доимий асосда) белгиланади.

Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар

Имтиёз объекти

Имтиёз тури

Имтиёзнинг амал қилиш муддати

Изоҳ 

Солиқ тЎлашдан озод Қилиш 

Ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, "Нуроний" жамғармаси ва "Ўзбекистон чернобилчилари" ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этган корхоналар

 

Фойда

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

Фаолият даврида

СК 158-моддаси биринчи қисмининг 1-банди.

 

Ходимларнинг умумий сонига штатда бўлган ходимлар киритилади.

 

Имтиёз савдо, воситачилик, таъминлаш-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарга татбиқ этилмайди

Даволаш муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш устахоналари

 

Фойда

Солиқ тўлашдан озод этилади

Фаолият даврида

СК 158-моддаси биринчи қисмининг 2-банди

 

Жазони ижро этиш муассасалари

 

СК 158-моддаси биринчи қисмининг 3-банди

 

Ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмалари

 

СК 158-моддаси биринчи қисмининг 4-банди

 

Солиқ тўловчи корхоналар

 

Протез-ортопедия буюмлари, ногиронлар учун инвентарлар ишлаб чиқаришдан, шунингдек ногиронларга ортопедик протезлаш хизмати кўрсатишдан, ногиронлар учун мўлжалланган протез-ортопедия буюмлари ва инвентарларни таъмирлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатишдан олинган фойда

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 158-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди

 

Солиқ тўловчи корхоналар

 

Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари) йўловчиларни ташиш бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган фойда

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 158-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди

 

Солиқ тўловчи корхоналар

Тарих ва маданият ёдгорликларини таъмирлаш ҳамда қайта тиклаш ишларини амалга оширишдан олинган фойда

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 158-моддаси иккинчи қисмининг 3-банди

Солиқ тўловчи корхоналар

Тўлиқ амортизация қилинган асосий воситаларни реализация қилишдан ёки тугатишдан олинган фойда

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

СК 158-моддаси иккинчи қисмининг 6-банди

 

Нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек улар томонидан жалб этиладиган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари

 

Фойда

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

Геология-разведка ишларини ўтказиш даврида.

Қидирув ва разведка ишларининг давом этиш умумий муддати 5 йилдан ошиши мумкин эмас (муайян ҳолларда ушбу муддат 3 йилгача бўлган даврга узайтирилиши мумкин)

 

Президентнинг 28.04.2000 йилдаги ПФ-2598-сон Фармонининг 4-банди

 

Нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширган хорижий компаниялар иштирокида ташкил этиладиган нефть ва газ қазиб чиқарувчи қўшма корхоналар

Фойда

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

Нефть ёки газ қазиб олинишидан бошлаб 7 йил муддатга

Президентнинг 28.04.2000 йилдаги ПФ-2598-сон Фармонининг 7-банди

 

Мулкдор корхоналар

 

Бепул олинган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхонаси (унинг мол-мулки) ёки паст ликвидли объект

 

Солиқ солинмайди

 

 

ВМнинг 26.08.2003 йилдаги 368-сон қарорининг
3-банди

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган ва Президентнинг 11.04.2005 йилдаги  ПФ-3594-сон Фармони иловасига кўра иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар, уларда имтиёзли иқтисодий тармоқларнинг маҳсулот ишлаб чиқаришдан олган тушуми улуши реализациянинг умумий ҳажмида ҳисобот йили якунлари бўйича камида 60%ни ташкил қилади

 

Фойда

Солиқ тўлашдан озод этиш қуйидаги шартлар бажарилганда қўлланилади:

корхоналарни, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини истисно қилган ҳолда, республиканинг барча шаҳарлари ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш;

хорижий инвесторлар томонидан инвестицияларни ЎзРнинг кафолати берилмаган ҳолда амалга ошириш;

корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 33 фоизни ташкил этиши лозим;

хорижий инвестицияларни ЭАВ ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш;

уни қўллаш муддати мобайнида имтиёзни қўллаш натижасида олинган даромаднинг камида 50 фоизини корхонани янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтириш

 

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажмига боғлиқ ҳолда:

$300 мингдан 3 млн гача - 3 йил;

$3 млн дан ортиқ ва $10 млн гача - 5 йил;

$10 млн дан ортиқ бўлганда - 7 йил

 

Президентнинг 11.04.2005 йилдаги ПФ-3594-сон Фармонининг 1-банди;

 

Президентнинг 10.04.2012 йилдаги ПФ-4434-сон Фармонининг 4-банди.

 

Имтиёзни қўллаш  тартиби АВ томонидан 11.01.2012 йилда 2312-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомда белгиланган

Қуйидаги молиявий ва банк хизматларини кўрсатувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар:

лизинг бўйича;

суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг хизматлари;

аудиторлик хизматлари;

бухгалтерия ҳисобини юритиш;

микрокредитлаш;

Солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари хизматлари

Имтиёз татбиқ қилинадиган хизматларни реализация қилишдан тушум, агар тушум улуши умумий ҳажмда 80%дан кам бўлса.

 

Барча даромадлар, агар имтиёз қўлланиладиган хизматлардан олинган тушум улуши 80% ва ундан кўп бўлса

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

1.01.2017 йилга қадар

Президентнинг 17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сон қарорининг 7-банди;

 

Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон қарорининг 4-банди.

 

Имтиёз татбиқ этиладиган хизматлар турлари бўйича батафсил тушинтиришлар АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1594-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг II бўлимида берилган

 

Қуйидаги маиший хизматларни кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхоналар:

пойабзал ва чармдан тайёрланган буюмларни таъмирлаш;

соат таъмирлаш;

маиший электрон ва электр ускуналар (телевизорлар, аудио-, видеоаппаратуралар, компьютер, принтер техникаси, совуткичлар, кондиционерлар ва бошқалар)ни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар;

қишлоқ жойларда сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматлари;

қишлоқ жойларда кийим-бош тикиш ва таъмирлаш хизматлари;

қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилиши асосида барпо этилаётган массивларда ташкил қилинаётган кирхоналар, кимёвий тозалаш хизматлари

 

Имтиёз татбиқ қилинадиган хизматларни реализация қилишдан тушум, агар тушум улуши умумий ҳажмда 80%дан кам бўлса.

 

Корхонанинг барча фойдаси, агар имтиёз қўлланиладиган хизматлардан олинган тушум улуши 80% ва ундан кўп бўлса

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

1.01.2017 йилга қадар

Президентнинг 17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сон қарорининг 7-банди;

 

Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон қарорининг 4-банди;

 

Президентнинг 17.04.2013 йилдаги ПҚ-1957-сон қарорининг 9-банди.

 

Имтиёз татбиқ этиладиган хизматлар турлари бўйича батафсил тушинтиришлар АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1594-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг III бўлимида берилган

 

Қуйидаги хизматларни кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхоналар:

ветеринария хизматлари;

таълим соҳасидаги хизматлар, жумладан компьютерда ишлашни ўргатиш;

санаторийларнинг, болалар соғломлаштириш муассасаларининг, болалар спорт муассасалари ва тўгаракларининг хизматлари;

болалар, ногиронлар ва кекса фуқароларни парвариш қилиш бўйича ижтимоий хизматлар;

риэлторлик хизматлари;

ахборот-ресурс, ахборот-кутубхона марказларининг, электрон таълим хизматлари;

қишлоқ жойларда якка тартибдаги уй-жойларни барпо этиш бўйича курилиш хизматлари;

қишлоқ жойларда йўл бўйи инфратузилмаси мажмуалари хизматлари;

қишлоқ жойларда компьютерда дастурлаш (шу жумладан консультацион) хизматлар

Имтиёз татбиқ қилинадиган хизматларни реализация қилишдан тушум, агар тушум улуши умумий ҳажмда 80%дан кам бўлса.

 

Корхонанинг барча фойдаси, агар имтиёз қўлланиладиган хизматлардан олинган тушум улуши 80% ва ундан кўп бўлса

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

1.01.2017 йилга қадар

Президентнинг 17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сон қарорининг 7-банди;

 

Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон қарорининг 4-банди;

 

Президентнинг 17.04.2013 йилдаги ПҚ-1957-сон қарорининг 9-банди

 

Имтиёз татбиқ этиладиган хизматлар турлари бўйича батафсил тушинтиришлар АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1594-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг
IV бўлимида берилган

 

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ихтисослаштирилган бошқарувчилари - хизмат кўрсатиш ташкилотлари

 

Уй-жой фондига хизмат қилиш ва таъмирлаш бўйича хизмат кўрсатишдан олинган фойда

Солиқ тўлашдан озод этилади

 1.01.2014 йилга қадар

Президентнинг 25.07.2006 йилдаги ПҚ-425-сон қарорининг 6-банди

 

Аҳолига пулли тиббиёт хизматларини (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) кўрсатувчи тиббиёт муассасалари

 

Фойда

Бўшайдиган маблағларни тиббиёт муассасасини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлашга мақсадли йўналтириш шарти билан Солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.01.2018 йилга қадар

Президентнинг 19.09.2007 йилдаги ПФ-3923-сон Фармонининг 7-банди

 

"Женерал Моторс Ўзбекистон" ЁАЖ ва "Женерал Моторс Пауэртрейн - Ўзбекистон" ЁАЖ учун бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик жиҳозлар ишлаб чиқарувчи корхоналар

 

"Женерал Моторс Ўзбекистон" ЁАЖ томонидан автомобиллар ишлаб чиқариш учун маҳсулотларни реализация қилишдан олинган фойда

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

21.02.2008 йилдан бошлаб 5 йил муддатга.

 

"Женерал Моторс Ўзбекистон" ЁАЖ Президентнинг ПҚ-800-сон қарорига 2-иловага мувофиқ жадвал бўйича янги моделдаги автомобиллар ишлаб чиқаришни ўзлаштирган пайтдан бошлаб имтиёзнинг амал қилиш муддати 31.12.2017 йилда тугаши билан яна 5 йилга узайтирилади

 

Президентнинг 21.02.2008 йилдаги ПҚ-800-сон қарорининг 8-банди

 

"Женерал Моторс Пауэртрейн - Ўзбекистон" ЁАЖ куч агрегатларини ишлаб чиқариш учун сотилган маҳсулотлардан олинган фойда

 

Қурилиш даврида ҳамда "Женерал Моторс Пауэртрейн - Ўзбекистон" ЁАЖ куч агрегатларини сериялаб ишлаб чиқариш бошланган кундан бошлаб 10 йилга

 

Президентнинг 16.12.2008 йилдаги ПҚ-1020-сон қарорининг 3-банди

 

Наслчилик иши корхоналари

 

Асосий фаолият туридан олинган фойда

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.01.2014 йилга қадар

Президентнинг 21.04.2008 йилдаги ПҚ-842-сон қарорининг 8-банди

 

Банкрот корхоналар мол-мулки негизида, шу жумладан бошқа инвесторлар (ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва йўлга қўйиш ҳамда маҳсулотларни сотишда муваффақиятли иш тажрибасига эга) иштирокида тижорат банклари томонидан янги ташкил этилган корхоналар

Фойда

Бўшайдиган маблағларни ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлаш, модернизация қилиш ва ривожлантиришга мақсадли йўналтириш шарти билан Солиқ тўлашдан озод этилади

 

Улар стратегик инвесторга сотилгунга қадар, бироқ улар рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб 3 йилдан кўп эмас

Президентнинг 19.11.2008 йилдаги Ф-4010-сон Фармойишининг 2-банди.

 

Тижорат банклари ихтиёрига ўтган банкрот корхоналар мол-мулки негизида ташкил қилинган корхоналар стратегик инвесторга сотилган пайтдан бошлаб 3 йил давомида ушбу имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга (Президентнинг 26.11.2010 йилдаги
П
Қ-1438-сон қарорининг 4-банди)

 

Тижорат банклари томонидан таъсис этилаётган бошқарувчи компаниялар

 

Фойда

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

Давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 2 йил

 

Президентнинг 19.11.2008 йилдаги Ф-4010-сон Фармойишининг 2-банди

 

"Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонасида рўйхатдан ўтказилган корхоналар

Фойда

Солиқ тўлашдан озод этилади

Киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмига боғлиқ ҳолда:

3 млн евродан 10 млн еврогача - 7 йил;

10 млн евродан ортиқ 30 млн еврогача -
10 йил;

30 млн евродан ортиқ бўлганда - 15 йил

 

Президентнинг 2.12.2008 йилдаги ПФ-4059-сон Фармонининг 3-банди.

 

Имтиёзни қўллаш тартиби ВМнинг 23.04.2009 йилдаги 120-сон қарори билан тасдиқланган Низом билан тартибга солинади

 

Солиқ ставкаси амалдаги ставканинг 50%и миқдорида белгиланади

Киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмига боғлиқ ҳолда:

10 млн евродан 30 млн еврогача - 10 йиллик имтиёзли давр тугаганидан кейин 5 йилга;

30 млн евродан ортиқ бўлганда - 15 йиллик имтиёзли давр тугаганидан кейин 10 йилга

 

Қуйидагиларга мувофиқ рўйхатлар бўйича Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар:

 

Президентнинг 29.07.2011 йилдаги ПҚ-1590-сон қарори 1 ва 2-иловаларига (бундан Дастурдан чиқариб ташланган ВМнинг 26.06.2013 йилдаги 183-сон қарори 2-иловасида кўрсатилган корхоналар мустасно);

 

Президентнинг 4.10.2011 йилдаги ПҚ-1623-сон қарори 2-иловасига (имтиёз Дастур амалга оширилишини таъминлаш бўйича махсус комиссия қарорлари бўйича лойиҳалар экспертизадан ўтказилганидан кейин қўлланилади);

 

ВМнинг 26.06.2013 йилдаги 183-сон қарори 1-иловасига.

 

Маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот қисмидаги фойда

Бўшайдиган маблағларни янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга, фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни кенгайтиришга, реконструкция қилишга, модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, сифатни бошқариш тизимларини жорий этишга, корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини рағбатлантиришга, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини (ИТТКИ) молиялаштиришга, шунингдек ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини пасайтиришга мақсадли йўналтириш шарти билан Солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.01.2014 йилга қадар

Президентнинг 27.01.2009 йилдаги ПҚ-1048-сон қарорининг 3-банди;

 

Президентнинг 29.07.2011 йилдаги ПҚ-1590-сон қарорининг 3-банди.

 

Имтиёз фақатгина маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотларнинг тасдиқланган ҳажми доирасида қўлланилади. 2013 йилги маҳсулот ҳажмлари ВМнинг 18.01.2013 йилдаги 12-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган.

 

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 17.05.2012 йилда 2365-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан тартибга солинади

 

 

АВ томонидан 31.03.2009 йилда 1932-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомга 1-иловага биноан ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришдан тушумнинг улуши ҳисобот даври якунлари бўйича умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 60 фоизини ташкил этадиган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар

 

Фойда

Бўшайдиган маблағларни янги ишлаб чиқаришларни барпо этишга, шунингдек фаолият кўрсатаётган корхоналарни модернизациялаш, реконструкция қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда зарур бўладиган хом ашё ва материаллар харид қилишга, киритилган инвестицияларни қоплаш, жумладан кредитларни тўлашга мақсадли йўналтириш шарти билан Солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.01.2014 йилга қадар

Президентнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон қарорининг 3-банди.

 

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 31.03.2009 йилда 1932-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан тартибга солинади

 

Фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан уй-жой фонди объектларини режалаштириш, қайта режалаштириш, дизайни, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашни амалга оширувчи янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари

 

Ўз кучлари билан бажарилган ишларни реализация қилишдан олинган фойда

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.01.2014 йилга қадар

Президентнинг 29.01.2009 йилдаги ПҚ-1051-сон қарорининг 3-банди.

 

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 19.09.2009 йилда 2009-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан тартибга солинади

 

"Қишлоқ қурилиш инвест" ИК билан шартномалар тузган пудрат ташкилотлари

"Қишлоқ қурилиш инвест" ИК билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш доирасида амалга ошириладиган ишлардан олинган фойда

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

1.01.2014 йилга қадар

Президентнинг 29.01.2009 йилдаги ПҚ-1051-сон қарорининг 3-банди.

 

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 16.08.2010 йилда 2133-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан белгиланган

 

Тижорат банклари

 

Тижорат банкларининг имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ресурслари ҳисобидан кредит беришдан олинадиган даромадлар

 

Бўшайдиган маблағларни имтиёзли кредит бериш махсус жамғармасининг ресурс базасини оширишга мақсадли йўналтириш шарти билан Солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.01.2016 йилга қадар

Президентнинг 11.03.2011 йилдаги ПҚ-1501-сон қарорининг 1-банди

 

Оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ва нашриётлар

 

Ижтимоий-сиёсий ва болалар адабиёти, имконияти чекланган шахслар (кўр, кар-соқов ва бошқалар) учун адабиётларни сотишдан олинган фойда

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.01.2017 йилга қадар

Президентнинг 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1672-сон қарорининг 1-банди

 

Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари

 

Қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятдан олинган фойда

 

Бўшайдиган маблағларни моддий-техник базани кучайтириш, савдо ва ахборот тизимларини ривожлантириш, шунингдек қимматли қоғозлар бозорида ўз хизматларини реклама қилишга мақсадли йўналтириш шарти билан Солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.01.2016 йилга қадар

Президентнинг 19.03.2012 йилдаги ПҚ-1727-сон қарорининг 5-банди

 

Корхоналар - "Ангрен" махсус индустриал зонаси (МИЗ) қатнашчилари

 

"Ангрен" МИЗ қатнашчисининг МИЗ дирекцияси билан тузиладиган инвестициялаш тўғрисидаги битимда назарда тутилган фаолият турлари бўйича фойда

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

Киритилган инвестициялар ҳажмига боғлиқ ҳолда (шу жумладан эквивалентда):

$300 мингдан $3 млн гача - 3 йил;

$3 млн дан ортиқ $10 млн гача - 5 йил;

$10 млн дан ортиқ бўлганда - 7 йил

 

Президентнинг 13.04.2012 йилдаги ПФ-4436-сон Фармонининг 5-банди.

 

"Ангрен" МИЗ ҳудудидаги фаолият ВМнинг 29.05.2012 йилдаги 146-сон қарори билан белгиланган

 

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тузилмасига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар

 

Фойда

Бўшайдиган маблағларни корхоналар моддий-техник базасини мустаҳкамлашга мақсадли йўналтириш шарти билан Солиқ тўлашдан озод этилади

 

1.01.2018 йилга қадар

Президентнинг 17.04.2012 йилдаги ПҚ-1741-сон қарорининг 5-банди

 

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари

Президентнинг ПҚ-1758-сон қарорига 2-иловада назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида техниканинг янги турлари, уларга бутловчи узеллар, деталлар ва эҳтиёт қисмларининг сотилиш қисмидаги фойда

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

21.05.2012 йилдан бошлаб 5 йил муддатга

Президентнинг 21.05.2012 йилдаги ПҚ-1758-сон қарорининг 8-банди

 

Профессионал футбол клублари, Ўзбекистон Футбол федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари

 

Фойда

Имтиёз бўшайдиган маблағларни футболни ривожлантиришга мақсадли йўналтирилиш шарти билан берилади

 

1.06.2015 йилга қадар

 

ВМнинг 1.06.2012 йилдаги 158-сон қарорининг 1-банди

 

Қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи, Президентнинг 4.01.2013 йилдаги ПҚ-1902-сон қарорига 4-иловада қайд этилган корхоналар

 

Фойда

Солиқ тўлашдан озод этилади

1.01.2014 йилга қадар

 

Президентнинг 4.01.2013 йилдаги ПҚ-1902-сон қарорининг 14-банди

 

Корхоналар - "Жиззах" махсус индустриал зонаси қатнашчилари

 

МИЗ иштирокчисининг инвестициялаш тўғрисидаги битимда назарда тутилган фаолият турлари бўйича фойда

 

Солиқ тўлашдан озод этилади

Киритилган инвестициялар ҳажмига боғлиқ ҳолда (шу жумладан эквивалентда):

$300 мингдан $3 млн гача - 3 йил;

$3 млн дан ортиқ $10 млн гача - 5 йил;

$10 млн дан ортиқ бўлганда - 7 йил

 

Президентнинг 18.03.2013 йилдаги ПФ-4516-сон Фармонининг 5-банди.

 

 МИЗ ҳудудида фаолият юритиш тартиби ВМнинг 15.05.2013 йилдаги 130-сон қарори билан белгиланган

 

           

 

СолиҚ солинадиган фойдани  камайтириш

Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар

Имтиёз объекти

Имтиёз тури

Изоҳ

Солиқ тўловчи корхоналар

Экология, соғломлаштириш ва хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига, таълим муассасаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бериладиган бадаллар, ҳомийлик ва хайрия тариқасидаги маблағлар

 

Солиқ солинадиган фойда кўрсатиб ўтилган маблағлар суммасига, бироқ Солиқ солинадиган фойданинг 2 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда камайтирилади

 

СК 159-моддаси биринчи қисмининг 1-банди

 

Солиқ тўловчи корхоналар

Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида коллежлар, академик лицейлар, мактаблар ва мактабгача тарбия муассасалари қурилишига йўналтирилган маблағлар

 

Солиқ солинадиган фойда кўрсатиб ўтилган маблағлар суммасига, бироқ Солиқ солинадиган фойданинг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда камайтирилади

 

СК 159-моддаси биринчи қисмининг 2-банди

Товарлар (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхоналар

Ишлаб чиқаришни модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, янги технологик жиҳоз харид қилишга, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга, шунингдек ушбу мақсадлар учун олинган кредитларни узишга, лизинг объекти қийматининг ўрнини қоплашга йўналтириладиган маблағлар, тегишли Солиқ даврида ҳисобланган амортизацияни чегириб ташлаган ҳолда

 

Солиқ солинадиган фойда кўрсатиб ўтилган мақсадларга йўналтириладиган маблағлар суммасига, бироқ Солиқ солинадиган фойданинг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда 5 йил мобайнида, харажатлар қилинган Солиқ давридан бошлаб, техник жиҳозлар бўйича эса – у фойдаланишга топширилган пайтдан бошлаб камайтирилади

 

СК 159-моддаси биринчи қисмининг 3-банди;

 

Президентнинг 14.03.2007 йилдаги ПФ-3860-сон Фармонининг 1-банди.

 

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 11.06.2007 йилда 1688-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан тартибга солинади.

 

Янги технологик жиҳоз харид қилинган (импорт қилинган) пайтдан эътиборан уч йил ичида реализация қилинган ёки текинга берилган тақдирда, фойда солиғини тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда, имтиёзнинг амал қилиши у қўлланилган бутун давр учун бекор қилинади

 

Солиқ тўловчи корхоналар

Ёш оилалар тоифасига кирувчи ходимларга ипотека кредитлари бадаллари тўлашга ва (ёки) мулк сифатида уй-жой олишга текин йўналтириладиган маблағлар

 

Солиқ солинадиган фойда кўрсатиб ўтилган мақсадларга йўналтириладиган маблағлар суммасига, бироқ Солиқ солинадиган фойданинг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда камайтирилади

 

СК 159-моддаси биринчи қисмининг 5-банди;

 

Президентнинг 18.05.2007 йилдаги ПФ-3878-сон Фармонининг 5-банди.

 

Ёш оила тоифасига ҳар бири 30 ёшдан ошмаган, биринчи марта расмий никоҳдан ўтган ёшлар киради

 

Диний ва жамоат бирлашмаларининг (касаба уюшмалари, сиёсий партиялар ва ҳаракатлардан ташқари), хайрия жамғармаларининг мулкида бўлган корхоналар

 

Шу бирлашмалар ва жамғармаларнинг уставда белгиланган фаолиятини амалга ошириш учун йўналтириладиган фойдадан ажратмалар

 

Солиқ солинадиган фойда ажратмалар суммасига камайтирилади

 

СК 159-моддаси биринчи қисмининг 6-банди

 

Қўшимча фойда солиғини тўловчи корхоналар

Соф қўшимча фойда

Солиқ солинадиган фойда соф қўшимча фойда суммасига камайтирилади

 

СК 159-моддаси биринчи қисмининг 7-банди

 

Банклар

Жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлар ҳамда жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажмларининг кўпайган суммаси

 

Солиқ солинадиган фойда бўшаган маблағларни кўрсатилган омонатлар бўйича фоиз ставкаларини оширишга мақсадли йўналтириш шарти билан кўрсатиб ўтилган маблағлар суммасига камайтирилади

 

СК 159-моддасининг иккинчи қисми

 

Солиқ тўловчи корхоналар

Ўтган Солиқ даврида ёки ўтган Солиқ даврларида кўрилган зарар суммаси

Жорий Солиқ даврининг Солиқ солинадиган фойдаси кўрилган зарарнинг тўлиқ суммасига ёки бу сумманинг бир қисмига, бироқ жорий Солиқ давридаги Солиқ солинадиган фойданинг 50 фоизидан кўп бўлмаган қисмига камайтирилади

 

СКнинг 161-моддаси.

 

Зарарлар ушбу зарар кўрилган Солиқ давридан кейинги беш йил ичида келгусига ўтказилади

 

 

"Шаҳидлар хотираси" хайрия жамғармаси ҳисобрақамига ўтказиладиган ҳомий маблағлари

 

Солиқ солинадиган фойда ўтказиладиган маблағлар суммасига камайтирилади

ВМнинг 22.07.1999 йилдаги 358-сон қарорининг
4-банди;

 

Президентнинг 17.06.2009 йилдаги ПФ-4116-сон Фармони

 

Солиқ тўловчи корхоналар

Сифатни бошқариш тизимлари жорий этилиши ва уларни қўллаб-қувватлашга йўналтириладиган инвестициялар

 

Солиқ солинадиган фойда йўналтириладиган маблағлар суммасига камайтирилади

ВМнинг 22.07.2004 йилдаги 349-сон қарорининг
4-банди;

 

Президентнинг 17.06.2009 йилдаги ПФ-4116-сон Фармонига 3-илованинг 10-банди

 

Солиқ тўловчи корхоналар

Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастурини амалга оширишни молиялаш учун хайрия ёрдами кўринишида йўналтириладиган маблағлар

 

2011-2016 йилларда Солиқ солинадиган фойда йўналтириладиган маблағлар суммасига камайтирилади

Президентнинг 20.05.2011 йилдаги ПҚ-1533-сон қарорининг 6-банди

 

         

 

СолиҚ ставкасини камайтириш

 

Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар

 

Имтиёз объекти

Имтиёз тури

Изоҳ

 

Ишловчилари умумий сонининг 3 фоизидан кўпроғини ногиронлар ташкил этган корхоналар

 

Фойда

Солиқ суммаси нормадан ортиқ ишга жойлаштирилган ногиронларнинг ҳар бир фоизига фойда солиғининг суммаси бир фоиз камайтириладиган ҳисоб-китоб асосида камайтирилади

 

СК 158-моддасининг учинчи қисми

 

Ўзи ишлаб чиқарган товарлар, ишлар, хизматларни ЭАВга экспорт қилувчи корхоналар (улар бажарилган, кўрсатилган жойдан қатъи назар)

 

Фойда

 

Солиқ ставкаси:

экспорт улуши 15%дан 30%гача бўлганида - 30%га камайтирилади;

экспорт улуши 30% ва ундан кўпроқ бўлганида - 50%га камайтирилади

 

Президентнинг 5.06.2000 йилдаги ПФ-2613-сон Фармонининг 1-банди;

 

Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 7-илова.

 

Имтиёз Президентнинг 10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон Фармонига 2-иловадаги рўйхатда кўрсатилган ЭАВга хом ашё маҳсулотларини экспорт қилувчи савдо-воситачилик корхоналарига, шунингдек ишлаб чиқариш корхоналарига татбиқ қилинмайди.

 

Имтиёзни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарлар, ишлар, хизматларни аниқлаш тартиби АВ томонидан 16.02.2011 йилда 2195-сон билан рўйхатдан ўтказилган Қоидалар билан белгиланган

 

Хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари.

Бундан қуйидагилар мустасно:

тижорат банклари;

аукционлар ўтказишдан, гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан, норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахслар

 

Пластик карталарни қўллаган ҳолда тўланган хизматлардан олинган даромад

 

Солиқ ставкаси амалдаги ставкага нисбатан 10 фоиз пасайтирилади

 

Президентнинг 3.08.2006 йилдаги ПҚ-433-сон қарорининг
1-банди;

 

Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига
7-илова

 

Тижорат банклари

Фойда

1.01.2015 йилга қадар Солиқнинг пасайтирилган ставкаси қуйидагига боғлиқ ҳолда қўлланади, яъни кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улуши:

35%дан 40%гача бўлганда - Солиқ ставкаси амалдаги ставканинг 80 фоизини;

40%дан 50%гача бўлганда - 75 фоизини;

50%дан юқори бўлганда - 70 фоизини ташкил этади

 

Президентнинг 28.07.2009 йилдаги ПҚ-1166-сон қарорининг 3-банди.

 

Узоқ муддатли инвестициявий молиялашга уч йилдан кам бўлмаган муддатга бериладиган инвестициявий кредитлар ва лизинг хизматлари, шу жумладан, банклар томонидан олинадиган ишлаб чиқариш корхоналари негизида ташкил этиладиган компаниялар активларига банклар томонидан йўналтириладиган маблағлар киради.

 

Имтиёзни қўллаш тартиби АВ томонидан 19.10.2009 йилда 2021-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан тартибга солинади

 

 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг 2013 йил 1 августдаги ҳолатига кўра.

 

 

Прочитано: 6160 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика