Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 36 / Бухгалтерга ёрдам

Туман коэффициенти бўйича тўловларни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Туман коэффициентига доир тўловлар бўйича август ойи учун ЖШДС ҳисоб-китобига қайси ЭКИҲни олиш лозим?

 

Баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган коэффициентлар бўйича қўшимча тўловларга энг кам ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади (Солиқ кодексининг (СК) 181-моддаси).

СКнинг 181-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг «Пенсиялар, стипендиялар ва бюджетдаги муассасалар ходимларининг иш ҳақи миқдорларини ошириш чоралари тўғрисида»ги қарорининг (4.09.1992 йилдаги 407-сон) 4-бандига кўра коэффициентлар республикада белгиланган ЭКИҲнинг 4 бараваридан ошмайдиган иш ҳақига ҳисобланади. Агар иш ҳақи ушбу суммадан ошса, коэффициент унинг 4 ЭКИҲни ташкил этадиган қисмига ҳисобланади.

Ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи январдан 15 августгача 600 000 сўмни ташкил қилди, 15 августдан эса 680 000 сўм бўлди. Ойнинг биринчи ярми учун иш ҳақи 257 142,86 сўмни (600 000 / 21 кун х 9 кун), иккинчи ярми учун эса 388 571,43 сўмни (680 000 / 21 кун х 12 кун) ташкил қилди. Январь–август ойлари учун жами даромад 4 845 714,29 сўмни ташкил қилди (600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 257 142,86 + 388 571,43). Чўл ҳудудида ишлаганлик учун 30% коэффициент белгиланган.

2013 йил учун иш вақти меъёри ҳисоб-китобига кўра августда 5 кунлик иш ҳафтасида 21 иш куни бўлган. Вақтбай ишловчи ходимнинг меҳнат ҳақи ишланган вақтга мутаносиб бўлишини ҳисобга олганда, август учун туман коэффициенти бўйича тўловлар ҳисоб-китоби қуйидаги тарзда амалга оширилади.

1 августдан 14 августгача 9 иш куни учун 79 590 сўм ЭКИҲ ҳисобидан:

79 590 х 4 х 30% / 21 кун х 9 кун = 40 932 сўм.

15 августдан 31 августгача 12 иш куни учун 91 530 сўм ЭКИҲ ҳисобидан:

91 530 х 4 х 30% / 21 кун х 12 кун = 62 763,43 сўм.

Август учун туман коэффициенти бўйича тўловлар:

40 932 + 62 763,43 = 103 695,43 сўм.

Январь–июль ойлари учун туман коэффициенти бўйича тўловлар:

79 590 х 4 х 30% х 7 ой = 668 556 сўм.

Йил бошидан туман коэффициенти бўйича тўловлардан ЖШДС:

(668 556 + 103 695,43) х 8% = 772 251,43 х 8% = 61 780,11 сўмни ташкил қилади.

Январь–август ойлари учун шкала бўйича солиқ солинадиган даромад 4 845 714,29 сўмни ташкил қилади.

16%лик ставкада солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

254 688 + (4 845 714,29 – 3 183 600) х 16% = 254 688 + 1 662 114,29 х 16% = 254 688 + 265 938,29 = 520 626,29 сўм.

Январь–август ойлари учун ЖШДС 582 406,4 сўмга тенг (520 626,29 + 61 780,11).

Январь–июль ойларида 502 632,48 сўм солиқ ушланганлиги сабабли августда у 79 773,92 сўмни ташкил қилади (582 406,4 – 502 632,48).

ШЖБПҲга бадаллар йил бошидан 56 179,66 сўмни ташкил қилган [(4 845 714,29 + 772 251,43) х 1%].

Январь–июль ойларида ШЖБПҲга
48 685,56 сўм йўналтирилган. Августда ажратмалар 7 494,1 сўмни ташкил қилади (56 179,66 – 48 685,56).

Бюджетга: 79 773,92 – 7 494,1 = 72 279,82 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

(645 714,29 + 103 695,43) х 6% = 44 964,58 сўмни ташкил қилади.

Ходим:

645 714,29 + 103 695,43 – 79 773,92 – 44 964,58 = 624 671,22 сўм иш ҳақи олади.

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ,

экспертимиз,
Ўзбекистон
Солиқ маслаҳатчилари
палатасининг аъзоси.

 

Прочитано: 5296 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика