Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 36 / Автотранспорт ташвишлари

Гараж муаммоси

Тошкент шаҳри ҳокимининг «Тошкент шаҳрида автомототранспорт воситаларини сақлаш қурилмаларини ободонлаштириш ва шаҳарсозлик қоидаларига мувофиқ тартибга келтириш тўғрисида»ги қарорига (8.04.2013 йилдаги, бундан кейин – Қарор) кўра пойтахтда автомототранспорт воситалари сақланадиган иморатларни – оддий қилиб айтганда, гаражларни олиб ташлаш иши бошлаб юборилди.

 

Гараж бузилди...
Бундан кейинчи?

Шаҳарда машиналар сонининг кўпайиши якка тартибдаги гаражларнинг ўрнига автомобиллар учун тўхташ жойларини ташкил этиш заруратини тақозо этди. Ҳамма машина эгаларида гаражлар бор эди деб бўлмасди, автомобиллар уй-жойларнинг ҳовлиларида, квартиралар деразалари қаршисида куну тун турарди. Пойтахтда замонавий автомобиль тўхташ жойларини қуриш тўғрисидаги қарор автомобиллар сақланишини тартибга солиш ва уйга туташ ҳудудни ободонлаштиришни кўзлайди.

Шаҳар маъмурларининг фикрича, Тошкентдаги шаҳарсозлик меъёр ва қоидаларига жавоб бермайдиган гаражлар «Намунали маҳалла» дастури доирасида уй-жой даҳаларини ободонлаштириш ишларини ўтказишга тўсқинлик қилади, уларни 2013–2014 йиллар мобайнида олиб ташлаш режалаштирилган. Ушбу қарор пойтахт аҳолисида қарама-қарши фикрларни келтириб чиқарди.

- Уйимиз ёнида ҳар бири алоҳида жойлашган бир нечта гараж бор эди, – дейди Ҳамза туманида яшовчи Нилуфар Тожиева, – болалар ўйнайдиган жой йўқ эди. Энди эса, улар олиб ташланган жой тозаланди, йўл яққол кўзга ташланди. Қўшни уй ёнида эса гаражлар бир қатор жойлашган эди, ҳеч кимга халал бермасди, улар билан муаммолар юзага келмаган эди. Ҳозир эса уларнинг ҳаммаси олиб ташланиб, ўрнида ўралар қолди, бу ер бўм-бўш ва ифлос жойга айланди-қолди. Батартиб жойлашган гаражларни нима учун олиб ташлашди – билмадим.

Машина эгалари ҳам норози: зеро улар нафақат машина сақланадиган жойдан, балки асбоб-ускуналар ҳамда эски, зарур бўлмай қолган ашёлар сақланадиган «омбор»дан ҳам маҳрум бўлдилар.

Гаражларни олиб ташлаш – тошкентликлар учун ғоятда долзарб муаммо, шу сабабли бир қатор саволларга жавоб олиш учун мухбиримиз Ҳамза туман ҳокимлигига мурожаат қилди.

 

НИЗОМГА МУВОФИҚ

Июль ойининг охирида Вазирлар Маҳкамаси 31.07.2013 йилдаги 213-сон қарори билан Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланишнинг тартиби тўғрисида низомни (бундан кейин – Низом) тасдиқлади. Унда олиб ташланадиган гаражлар ўрнига барпо этиладиган, автотранспорт воситаларини вақтинча ҳамда доимий сақлаш учун автомобиллар тўхташ жойларини тутиб туришга доир талаблар кўрсатилди.

Чунончи, Низомга мувофиқ Тошкент шаҳри ҳокимининг 8.04.2013 йилдаги қарорида ишлаб чиқилиши назарда тутилган, тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича Тошкентда автотранспортни вақтинча ва доимий сақлаш учун автомобиллар тўхташ жойларини қуриш режалаштирилмоқда.

Ҳужжатда очиқ ва ёпиқ турдаги автомобиллар тўхташ жойларини қуриш назарда тутилган. Очиқ турдаги автомобиллар тўхташ жойи ташқи девор билан тўсилмаган ер устидаги автомобиллар тўхташ жойи, шунингдек очиқ иншоот бўлиб, ҳеч бўлмаганда, икки қарама-қарши томони ёпиқ бўлади. Ёпиқ турдаги автомобиллар тўхташ жойи эса ташқи девор билан тўсилган ер устидаги автомобиллар тўхташ жойи ёки ер остидаги ҳамда атрофи ўралган – ярми ер остида, ярми ер устида жойлашган автомобиллар тўхташ жойидир.

Ҳар бир тўхташ жойи тўсилган бўлиши керак, токи унга кириш ва ундан чиқиш қоровул томонидан назорат қилинсин ҳамда уни рухсатсиз тарк этиш имконияти бўлмасин. Тўхташ жойида жойларни белгилаб қўйиш ҳам шарт.

Автомобиллар тўхташ жойининг хизматларидан фойдаланиш учун (бу хизматлар эса пуллидир) шартнома тузиш лозим, унга мувофиқ автомашина эгасига унинг уй манзили ва автомототранспорт воситасининг давлат рақами ёзилган тахтача билан белгиланган муайян жой биркитилади. Автомобиллар тўхташ жойи хизматлари учун ҳақ тўлашни унинг эгаси белгилайди, бироқ у тегишли туман (шаҳар) Халқ депутатлари кенгаши томонидан мазкур хизматлар тури учун белгиланган тўловнинг энг юқори миқдоридан* ошмаслиги керак.

Низомда автомобиллар тўхташ жойлари гаражлар олиб ташланган жойларда барпо этилса, уларнинг собиқ эгаларига автомобилни доимий сақлаш учун жой ҳақ олмасдан берилиши ҳам назарда тутилган.

– Автомобиллар тўхташ жойларидаги жойни биринчи навбатда тумандаги автомобиль эгалари бўлган фуқаролар оладилар, – деб изоҳ беради Ҳамза туман гараж бошқармасининг раҳбари Абдушоҳид Бекназаров. – Агар шахсий гаражини бузиш ва автомобиллар тўхташ жойидаги жойини белгилаш пайтида машина эгасида у ёки бу сабабга кўра автомобиль бўлмаса, жой сотиб олиш чоғида у автотранспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатадиган тадбиркорга мурожаат қилиб, кейинроқ унинг биркитилган жойни олиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этиши мумкин.

 

ТЎХТАШ ЖОЙИ ҚАНДАЙ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Автомобиллар тўхташ жойининг эгалари фақат юридик шахслар бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, Тошкент шаҳри ҳокимининг юқорида айтилган Қарорида автомототранспорт воситаларини сақлаш учун тўхташ жойларини қуришга хусусий инвесторларнинг маблағларини жалб этиш назарда тутилган.

– Биринчи босқичда, – деб тушунтиради пойтахт Ҳамза туман ҳокими биринчи ўринбосарининг ёрдамчиси Элмурод Халилов, – автотранспорт воситаларини вақтинча ёки доимий сақлаш хизматларини кўрсатиш истагини билдирган юридик шахс туман ҳокимлигига танланган участкада (уйга туташ ҳудудда, муайян шартларга риоя этилганда, гараж олиб ташланган жойда) автомобиллар тўхташ жойини қуришга рухсат бериш илтимос қилинган ариза беради.

Ариза Тошкент шаҳрининг Бош архитектура-режалаштириш бошқар­масига (БошАРБ) юборилади. Туман архитектори аризага кўра тегишли тўхташ жойини қуриш имкониятини чамалаш ниятида участкани кўздан кечиради, бўлғуси объект чизмаси ва хомаки лойиҳани ишлаб чиқади. ­БошАРБ архитектори билан келишилганидан ке-йин чизмани туман ҳокимлигига юборади. Унда қуриш жойи ва автомобиллар тўхташ жойини барпо этишни хоҳловчи юридик шахснинг манзили кўрсатилади.

Мазкур чизма архитектор, Тошкент шаҳри Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Ариза ва тузилган чизмага асосан туман ҳокимининг фармойиши қабул қилинади, у кадастр ҳужжатини расмийлаштириш ва тасдиқланган режага кўра кейинчалик тўхташ жойини қуриш ҳуқуқини беради.

Автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар учун Солиқ кодексида белгиланган тартибда қатъий белгиланган солиқ ва тегишли пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим тўлаш белгиланган. Автомашиналарни доимий сақлаш хизматларини кўрсатувчилар эса ягона солиқ тўлови ёки умумбелгиланган солиқларни тўлашлари керак.

 

АМАЛДА ИШЛАР
ҚАНДАЙ БЎЛЯПТИ?

– Туманимизда 2 552 та гараж бор, – деб давом этади Абдушоҳид Бекназаров, – улардан 1 519 тасини шу йилда, қолган 1 033 тасини эса кейинги йилда олиб ташлашни режалаштирганмиз. Ҳозирги пайтда туманимизда бир неч-та тўхташ жойи қуриляпти. Уларнинг баъзилари фойдаланишга топширилган. Автомобиллар тўхташ жойлари юридик шахслар маблағлари ҳисобига қуриляпти, улар яқин атрофдаги уйларда яшовчилар учун автомобилларни сақлаш хизматларини кўрсатадилар.

Биринчи босқичда кейинчалик бос-тирмалар қуриладиган очиқ турдаги тўхташ жойлари барпо этиляпти, автомобиль эгасига очиқ тўхташ жойида жой берилади. Ундан фойдаланиш жараёнида тасдиқланган режага мувофиқ бостирма қуриб битказилиши мумкин. Автомобиль эгаларининг ўзлари тўхташ жойида ҳеч қандай конструкцияни қуриш ҳуқуқига эга эмаслар.

Ҳамза туманида автомобиллар тўхташ жойлари нафақат хусусий тадбиркорларнинг кучлари билан қуриляпти. Гаражларнинг собиқ эгалари ҳам баҳоли қудрат молиявий ёрдам таклиф этишяпти. Масалан, Боткин кўчасида яқинда гаражлар олиб ташланган уй-жой даҳаси бор. Яқин атрофдаги уйларда яшовчилар улар ўрнига ўз маблағлари ҳисобидан тўхташ жойини барпо этиш ташаббуси билан чиқдилар. Ҳозир лойиҳа тасдиқланиш босқичида турибди, истиқболда мазкур тўхташ жойини ХУМШга биркитиш масаласи ҳал этилади.

– Мен бу туманда кўпдан бери яшайман, – дейди фуқаро Шомил Гайнуллин. – Ўз вақтида «Москвич-412» автомобилини сотиб олганман, уни гаражга қўярдим. Ҳозир эса гараж олиб ташланди, машинам кўчада турибди, чунки янги тўхташ жойи ҳозирча йўқ. Мен тўхташ жойидаги ўз жойим қурилишига пул сарфлашга тайёрман, дарвоқе, менга ўхшаганлар оз эмас. Ҳозир биз барча зарур ҳужжатларни расмийлаштиряпмиз.

 

ИЛК «ҚАЛДИРҒОЧЛАР»

Тошкентда автомобиллар тўхташ жойларини барпо этишга доир амалга оширилган лойиҳаларни излаб, Юнусобод туманининг 11-мавзесидаги «Global Avto Servis» МЧЖда ташкил этилган тўхташ жойига келдим.

Мавзенинг марказида қурилган автомобиллар тўхташ жойи узоқдан кўзга ташланади. Тўхташ жойига олиб борадиган йўл ҳам таъмирланганлигини қайд этиб ўтмасам бўлмайди. Шунингдек тўхташ жойининг борлигидан огоҳлантирувчи, унга яқин жойда чекишни тақиқлайдиган белги узоқдан ҳам кўринади.

– Аввало, гаражларнинг олиб ташланишини билгач, қўшни уйларда яшовчиларнинг қулайлиги тўғрисида ўйладим, – дейди «Global Avto Servis» МЧЖ раҳбари Қаҳрамон Нафасов. – Сўнгра унинг истиқболли бизнес эканлигини чамалаб кўрдим. Ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ муаммолар юзага келмади, янги тўхташ жойи анча тез, 2 ой ичида қуриб битказилди. Қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келадиган лойиҳа Юнусобод туман ҳокимлиги билан келишилди.

Шуниси ибратлики, тўхташ жойи чиндан ҳам намунали. Ташқи томондан ҳудуди девор билан ўралган, қоровул назорат қиладиган кириш ва чиқиш йўллари барпо этилган, қоровул учун махсус қурилган қўриқлаш пункти ҳам бор. Бу ерда кўзга ташланадиган жойда БошАРБда тасдиқланган тўхташ жойи режаси, прейскурант**, тўхташ жойининг иш тартиби ва автомобилларни сақлаш қоидалари жойлаштирилган.

Тўхташ жойи ичида ҳозирги пайтда фақат белгилар қўйилган, ҳудудда автомобиллар шу белгиларга қараб қўйилади, ҳолбуки, режага кўра, периметр бўйича бостирмали жойлар жойлаштирилиши керак. Улар ҳам яқин орада қурилишига ишончимиз комил.

 

Ольга КИРЬЯКОВА,

мухбиримиз.

Муаллиф олган суратлар.

 

Прочитано: 3295 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика