Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 36 / Амалий бухгалтерия

Ҳар бир лавозим гуруҳининг ўз маоши бор

МАИМҚВ ва МВнинг АВ томонидан 14.04.2001 йилда 1027-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган лавозим разрядлари қайси мутахассисларга татбиқ этилишини айтсангиз.

А.Г., аудитор.

 

– Банд бўлган касблардаги мутахассислар ва хизматчиларнинг лавозим разрядлари (МАИМҚВ ва МВнинг АВ томонидан 14.04.2001 йилда 1027-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган, 1-жадвал) бюджет ташкилотлари учун белгиланган, улар учун тариф разрядлари Президент, Ҳукуматнинг бошқа қарорлари ёки уларни ижро этиш учун қабул қилинган Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда манфаатдор идоранинг қўшма қарорлари билан белгиланмаган.

Шу тариқа, давлат бюджети ҳисобига таъминланувчи муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарда банд бўлган универсал касблар мутахассислари ва хизматчиларининг лавозим разрядлари қўйидаги мутахассислар ва хизматчиларга татбиқ этилади:

бюджет ташкилотлари (барча турдаги ва номланишдаги мактаблар, мактаб-интернатлар, болалар боғчалари ва яслилар, болалар уйлари, мактабдан ташқари муассасалар: спорт мактаблари, болалар стадионлари ва бошқалар) учун қўлланадиган Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси (ВМнинг 21.07.2009 йилдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган) асосида ҳақ тўланадиган халқ таълими тизими муассасаларининг;

бюджет ташкилотлари (поликлиникалар, касалхоналар, санаторийлар, қон қуйиш станциялари, тез тиббий ёрдам станциялари ва бошқалар) учун қўлланадиган Ягона тариф сеткаси асосида ҳақ тўланадиган соғлиқни сақлаш муассасаларининг;

бюджет ташкилотлари (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) учун қўлланадиган Ягона тариф сеткаси асосида ҳақ тўланадиган ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасаларининг;

бюджет ташкилотлари учун қўлла­надиган Ягона тариф сеткаси асосида ҳақ тўланадиган олий таълим муассасаларининг мутахассислари ва хизматчиларига.

 

1-жадвал.

БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА БАНД БўЛГАН МУТАХАССИСЛАР ВА ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ ЛАВОЗИМ РАЗРЯДЛАРИ

 

  Мутахассислар ва хизматчилар лавозимлари

Тариф

разряди

Муассасаларга марказлаштирилган хўжалик хизмати кўрсатиш бўйича, метрология хизматлари раҳбарлари

8

Етакчи муҳандислар ва бошқа мутахассислар; фуқаролар мудофааси штаби бошлиғи

7

Барча ихтисосликдаги муҳандислар, ветеринар врач, зоотехник, агроном, социолог, ихтиолог, видеоёзувлар оператори, зоология бўлими мудири, таржимон, таржимон-дактиолог, зоолог, биолог, кимёгар, энтомолог, стажёр-тадқиқотчи ва бошқа мутахассислар

4

Худди шулар, II тоифали

5

Худди шулар, I тоифали

6

Механиклар

4

Барча ихтисосликдаги техниклар, ветеринария фельдшери

2

Худди шулар, II тоифали

3

Худди шулар, I тоифали

4

Девонхона, марказий омбор, ломбард омбори мудирлари; ломбард бош кассири, катта товаршунос, I тоифали портье, I тоифали маъмур

3, 4

Машинисткалар бюроси, паспорт-маълумотнома бюроси, ётоқхона мудирлари.

3, 4

Катта лавозимдагилар: кассир, инкассатор, инспектор, ломбард назоратчиси, товаршунос, II тоифали маъмур, комендант, I тоифали стенографистка, II тоифали портье 

 

Кассир, инкассатор, кадрлар бўйича инспектор, ломбард назоратчиси, маъмур, меҳмонхонада механизациялашган ҳисоб-китоблар оператори, II тоифали стенографистка, I тоифали машинистка.

2, 3

Архив, хўжалик, омбор, нусха кўчириш-кўпайтириш бюроси, ҳаммом бўлими, отхона, қуйиш станцияси, ахлатхона, қайиқ станцияси, курортларда турар жой тақдим этувчи бюро мудирлари; қабристон (колумбарий) назоратчиси

 

II тоифали машинистка, котиба-стенографистка, юкларни ташиш бўйича экспедитор, баҳоловчи ходим, катта табелчи, паспортист.

2, 3

Лифтларга диспетчерлик хизмати кўрсатиш, диспетчерлик хизмати (бирлашма, корхона, ташкилот) операторлари.

 

(Меҳмонхоналар, кемпинг, пансионат) қаватлари бўйича, маълумотнома бериш бўйича, ётоқхоналар бўйича навбатчилар; статистик

 

Котиба-машинистка, ҳисобчи, чизмакаш, иш юритувчи, архивариус, калькулятор, нарядчи, ҳисобга олувчи, табелчи, техник ҳужжатлардан нусха кўчирувчи, экспедитор, сақлаш хонаси мудири, таъминот бўйича агент, массажчи 

2, 3

 

Бунда рентген, радиацион, радиомет-рик, радиокимёвий, лазерли, плазмали, компрессор, вакуумли, электрон, телемет-рик, ультратовушли аппаратлар, кинони суратга олиш, овоз техникаси, ёруғликка оид (оптик) ва бошқа мураккаб асбоб-ускуналар, қурилмалар, препаратлар билан ишловчи муҳандис ва техниклар, гид-рогеологларнинг лавозим разрядлари 1-жадвалда келтирилганлардан кўра бир разрядга юқори белгиланади.

Юқорида келтирилган лавозим разрядлари қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.1996 йилдаги 147-сон қарори билан меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф разрядлари тасдиқланган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимларига;

меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими жорий этилган ва Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2005 йилдаги 275-сон қарори билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкаларининг миқдорлари тасдиқланган халқ таълими муассасаларининг раҳбар ва падагог ходимларига;

меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими жорий этилган, Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2005 йилдаги 276-сон қарори ҳамда Тиббиёт муассасалари раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашда соғлиқни сақлаш муассасаларини турларга ажратиш тартиби тўғрисидаги низом (Соғлиқни сақлаш вазирлиги, МАИМҚВ ва МВнинг АВ томонидан 14.01.2006 йилда 1538-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) билан соғлиқни сақлаш муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ва раҳбарлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткаси ва меҳнатига ҳақ тўлашнинг разрядлари тасдиқланган соғлиқни сақлаш муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимларига;

Вазирлар Маҳкамасининг 1.08.2008 йилдаги 164-сон қарори билан базавий лавозим маошларининг миқдорлари белгиланган олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби, раҳбар ва бошқа ходимларига;

академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари раҳбар ва педагог ходимларига. Улар учун базавий тариф ставкаларининг миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг 1.08.2008 йилдаги 165-сон қарори билан белгиланган ва ҳ.к.

Разрядларнинг иккита варианти назарда тутилган лавозимлар бўйича, масалан, девонхона мудирининг лавозим разряди 3 ёки 4, иш бошқарувчиники 2 ёки 3, архив мудири ва архивариусники 2 ёки 3 бўлиши мумкин, аниқ разрядлар тегишли манфаатдор вазирлик (идора), Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилганидан кейин белгиланади.

Шуни таъкидлаш лозимки, 2013 йил 1 апрелдан бошлаб бухгалтерлар, тафтишчи бухгалтерлар, иқтисодчилар ва юрисконсультлар (юристлар) лавозимлари лавозим разрядлари рўйхатидан чиқарилди. Вазирлар Маҳкамасининг 7.02.2013 йилдаги 33-сон қарори билан улар учун меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича оширилган лавозим разрядлари жорий этилди (2-жадвал).

 

2-жадвал.

АЙРИМ БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ БУХГАЛТЕРЛАРИ,

ИҚТИСОДЧИЛАРИ ВА ЮРИСКОНСУЛЬТЛАРИ (ЮРИСТЛАРИ)

МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ БЎЙИЧА ЛАВОЗИМ РАЗРЯДЛАРИ

 

Мутахассислар ва хизматчиларнинг

лавозимлари номи

ЯТС бўйича меҳнатга

ҳақ тўлаш разряди

Бухгалтер, иқтисодчи, юрисконсульт (юрист)

6

2-тоифали бухгалтер, 2-тоифали иқтисодчи

7

1-тоифали бухгалтер, 1-тоифали иқтисодчи, катта юрисконсульт (юрист)

8

Етакчи бухгалтер, етакчи иқтисодчи, етакчи юрисконсульт (юрист)

9

 

Бюджет ташкилотларининг бош бухгалтерларига (бош бухгалтер ҳуқуқи билан ишловчи бухгалтерларга) тариф разрядлари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг қўшма қарори билан белгиланади.

Бундан ташқари, 2013 йил 1 апрелдан бошлаб айрим бюджет ташкилотларининг бухгалтерлари, иқтисодчилари ва юрисконсультлари (юристлари) учун ушбу лавозимларда ишлашнинг узлуксиз стажидан, шунингдек юкланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига боғлиқ ҳолда лавозим маошининг (тариф ставкасининг) 10%игача миқдорида устама жорий этилади.

Президент, Ҳукуматнинг бошқа қарор­лари ёки уларни амалга ошириш учун Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва манфаатдор идора қабул қилган қўшма қарори билан тариф разрядлари белгиланган мутахассислар – бухгалтерлар, иқтисодчилар, юрисконсультлар (юристлар)га лавозим разрядлари татбиқ этилмайди. Масалан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф сеткаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.1996 йилдаги 147-сон қарори билан тасдиқланган. Тегишинча, юқорида келтирилган, айрим бюджет ташкилотларининг бухгалтерлари, иқтисодчилари ва юрис-консультлари (юристлари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари уларга татбиқ этилмайди.

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 18449 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика