Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 36 / Ахборот технологиялари

«Ягона ойна» офислари кўпаймоқда

Ватанимиз мустақиллигининг 22 йиллиги арафасида «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси мамлакатимизнинг турли ҳудудларида «ягона ойна» тамойили бўйича фаолият кўрсатадиган яна 11 янги офис ташкил этди.

 

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимиз ахборот соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар иқтисодиётнинг барча соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш ва кенг жорий этишга хизмат қилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 27 июндаги қарори билан тасдиқланган 2013–2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг миллий ахборот-коммуникация тизимини комплекс ривожлантириш дастурининг қабул қилиниши мамлакатимиз ахборот ресурслари, тизим ва тармоқларини жадал ривожлантиришда муҳим омил бўлмоқда.

Аҳолига «ягона ойна» тамойили бўйича янги ахборот-коммуникация хизмати кўрсатадиган савдо офисларининг ишга туширилиши АКТ соҳасидаги ислоҳотларнинг  муваффақиятли амалга оширилаётгани самарасидир. Бу борада  «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси туман марказлари ва қишлоқ жойларда шундай офислар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ҳозирги кунда мамлакатимизда «ягона ойна» тамойили бўйича хизмат кўрсатадиган 144 офис фаолият юритмоқда. Тошкент шаҳри, шунингдек Тошкент, Фарғона, Наманган, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё ва Бухоро вилоятларида навбатдаги 11 офис фойдаланишга топширилди.

Бу офисларда абонентларга ажратилган линия бўйича Интернет, симсиз телефон ва СДМА-450 стандартидаги мобил Интернет, видеотелефон ҳамда рақамли телевидение каби хизматлар кўрсатилмоқда. Илгари абонентлар қайд этилган телефонга эга бўлиш, Интернетга уланиш, мобил алоқадан фойдаланиш учун «Ўзбектелеком»нинг турли филиалларига мурожаат қилган бўлса, бугун янги савдо пунктига келиб, шу ернинг ўзида барча турдаги хизматлар, жумладан, техник ёрдам олиш хизмати пакетига эга бўлиши мумкин.

«Ўзбектелеком» жорий йилнинг охирига қадар «ягона ойна» тамойили бўйича ишлайдиган яна ўн тўққизта қулай ва ихчам офисни фойдаланишга топширишни режалаштирган.                                  

                                                                                                         ЎзА материали асосида тайёрланди.     

Прочитано: 1997 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика