Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 36 / Божхона

Божхоначилар Қасамёди

Давлат божхона қўмитаси Олий ҳарбий божхона институтида мазкур таълим даргоҳи ташкил этилганлигининг 10 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ҳамда жорий йилда институтга қабул қилинган тингловчиларнинг “Ҳарбий ва божхоначи қасамёди”ни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Парламент, тегишли вазирлик ва ташкилотлар вакиллари, ота-оналар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

 

Давлат ҳокимияти тизимининг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлмиш божхона хизмати мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлиги ва иқтисодий манфаатларининг ҳимояси билан шуғулланади. Табиийки, бу жараёнда замонавий билимларни чуқур ўзлаштирган, юқори малакага ва амалий тажрибага эга бўлган ёш божхоначи кадрларнинг ўрни беқиёс.

2003 йилда Президентимиз Ислом Каримов ташаббуслари билан ташкил этилган Марказий Осиё минтақасида ягона Олий ҳарбий божхона институтида ҳозирги кунда божхона иши ва юриспруденция мутахассисликлари бўйича  малакали божхоначи кадрлар тайёрланмоқда.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси С.Артикова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қ.Жўраев, Давлат божхона қўмитаси раиси З.Дусанов, Ўзбекистон божхона хизмати фахрийлари уюшмаси раиси Д.Кудриддинов ва бошқалар божхона хизматининг энг муҳим мезони – адолатли бўлиш, қонунларга оғишмай амал қилиш эканлигини, божхона ходимидан нафақат ўз касбининг сирларини чуқур эгаллаш, балки халқимиз маънавияти ҳамда олижаноб ахлоқий фазилатларни ўзида мужассам этиш талаб этилишини алоҳида таъкидлашди.

Айни вақтда институтдаги 11 та кафедра, ихтисослашган дарс хоналари, кимё ва криминалистика лабораториялари, амалий машғулот майдончалари, шунингдек иккита замонавий ётоқхона, кутубхоналар, спорт мажмуаси,  тренажёр заллари, тир, ёзги ва қишки сузиш ҳавзалари, теннис корти  ва бошқа зарур иншоотлар тингловчилар ихтиёридадир. Институт қошида ташкил этилган Ахборот ресурс маркази фондида эса 2,2 минг номдаги салкам 39 минг адабиётлар жамланган.

Юртимиз божхонаси – Ватанимиз остонасидир. Бу остонанинг поклиги, ундан ёвуз ниятлар ва ғаразли кимсалар ўтмаслиги кўп жиҳатдан божхоначиларга боғлиқ. Бугун қасамёд қабул қилаётган тингловчилар ҳам келажакда ана шу масъулиятни чуқур англайдиган божхона хизматининг профессионал ходимлари бўлиб етишиб чиқишади.

Тантаналар Олий ҳарбий божхона институти қошида ташкил этилган ҳаваскор ансамбль ва ҳарбий оркестр томонидан тайёрланган концерт дастурига уланиб кетди.

 

Давлат божхона қўмитаси

Матбуот хизмати.

Прочитано: 1548 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика