Norma.uz

Пластик карточка: банклар учун ягона тарифлар

«YANGIYOL AVTOUSTOZ» МЧЖ Сиздан «Ҳамкорбанк» ОАТБ Янгийўл филиалининг иш ҳақини ходимларимизнинг пластик карточкаларига нақд пулсиз кирим қилишига 2% миқдорида тариф белгилаш тўғрисида шартнома тузиш хусусидаги талабининг қонунийлиги масаласида тушунтириш беришингизни сўрайди.

Чунончи, «Норма» газетасининг 29.12.2011 йилдаги 52-сонида банклараро тўлов тизимида мижозларга нақд пулсиз ҳисоб-китобларда сўмдаги пластик карталар билан хизмат кўрсатиш чоғида тижорат банк­лари ва нобанк кредит ташкилотлари риоя этиши учун мажбурий тарифлар чоп этилган эди.

Ушбу мақоланинг нусхасини хат билан бирга «Ҳамкорбанк» ОАТБ Янгийўл филиалига тақдим этган эдик, бироқ жавоб хати вазиятни ойдинлаштирмади, бунинг устига бизга оғзаки тарзда 2013 йил июлдан бошлаб розилигимиздан қатъи назар, иш ҳақини пластик карточкаларга қайд этиш суммасидан ҳисобрақамимиздан фоизлар ушлаб қолиниши, бинобарин, банкнинг қолган мижозлари бунга розилиги ва ортиқча саволлар беришмаётганлиги хусусида расмий баёнот беришди.

Бундан чиқадики, банк ҳисобрақамга хизмат кўрсатиш бўйича ўз қонун ва тарифларини ўзича белгилашга ҳақли экан-да, зеро улар унчалик оз эмас (таклифлар рўйхатини бизга тақдим этишмаган).

Ушбу вазиятни ойдинлаштирсангиз ҳамда биз қандай хизмат турларига қанча миқдорда банкка ҳақ тўлашимиз кераклигини тушунтириб берсангиз.

Б.Т.Турсунбеков,

директор.

 

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарорига (19.04.2010 йилдаги ПҚ-1325-сон) мувофиқ Марказий банк томонидан Ягона умумреспублика процессинг маркази билан ҳамкорликда тариф режаси тасдиқланган бўлиб, унга банклар ва нобанк кредит ташкилотлари пластик карточкалар бўйича нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошираётганда амал қилишлари керак.

Мазкур тарифларнинг 6-бандига мувофиқ  жисмоний шахсларнинг пластик карталарига маблағлар кирим қилинишида (маблағлар манбаси ва банк эмитентидан қатъи назар) олинадиган комиссион тўловлар бепул деб белгиланган.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасининг 25.04.1996 йилдаги «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 28-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ банк операциялари бўйича фоиз ставкалари ва воситачилик ҳақи миқдори банклар томонидан мустақил белгиланади. Шунга мувофиқ тариф режасига киритилган хизмат турлари бўйича тарифлар хизмат кўрсатувчи банк билан мижоз ўртасидаги шартномага биноан тартибга солинади.

Бундан ташқари, пластик карточкаларга ўтказилган маблағлар, барча тижорат банк бўлимлари орқали юклаб олиниши, хизмат ҳақи ундирилмаган ҳолда нақд пулда олиниши, савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш шохобчаларида тасарруф этилиши мумкин.

 

А.А.САЙФУЛЛАЕВ,

Марказий банкнинг Тошкент вилояти бўйича бош бошқармаси бошлиғи.

 

 

Юрист шарҳи

Марказий банкнинг Тошкент вилояти бўйича бош бошқармасининг юқорида чоп этилган жавоб хатида кўрсатилганидек, Президентнинг 19.04.2010 йилдаги ПҚ-1325-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган тарифларга барча банклар (шу жумладан сизнинг банкингиз ҳам) амал қилишлари керак. Мазкур тарифларнинг 6-бандида белгиланишича, маблағларни жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларига қайд этиш (манба ва эмитент банкдан қатъи назар) воситачилик тўловларини ундиришсиз амалга оширилади.

Тариф режасига киритилмаган хизмат турлари бўйичагина банк воситачилик ҳақи миқдорини мустақил равишда белгилашга ҳақлидир. Бироқ маблағларни жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларига қайд этиш тарифларга бепул тақдим этиладиган хизмат сифатида киритилган.

Хўжалик юритувчи субъект юзага келган вазиятда банк раҳбариятига эътироз, прокуратурага шикоят ва хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, мижозларнинг ҳисобрақамларига маблағларни ўтказиш ва кўчиришнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибини бузганликлари учун банк устав сармояси энг кам миқдорининг 0,01 фоизигача бўлган миқдорда жарима тўлайди, хато амалга оширилган электрон тўловлар натижасида электрон тўловларни амалга ошириш ва пул маблағларини қайтаришнинг белгиланган муддатлари бузилиши бундан мустасно («Мижозларга ҳисобварақлар очиш, уларнинг ҳисобварақларига пул маблағларини ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш, иш ҳақи ва қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул маблағларини беришнинг ўрнатилган тартибларини бузганликлари учун тижорат банкларига жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди, МБнинг АВ томонидан 30.06.2001 йилда 1044-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 4263 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика