Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 32 / Оила муносабатлари

Агар ажрашсак, хотиним қайси мулкларга даъвогарлик қилади?

Оиладаги турли ихтилофлар туфайли ажралиш тўғрисида ариза бермоқчиман. Бироқ мени тараддудга солиб қўяётган масалалар бор.
Ҳозирги пайтда мен аёлим ва ота-онам билан биргаликда туғишган акамнинг номига расмийлаштирилган уйда яшаяпман. Мен ва хотиним отам номига расмийлаштирилган «Ласетти» енгил автомобилида юрардик. Хотинимнинг айтишича, агар бизни ажратишса, қонунга кўра мен унга яшаш учун бир хонани беришим, шунингдек автомобиль қийматининг бир қисмини тўлашим шарт экан. Ҳақиқатан ҳам у нималарни даъво қилиши мумкин?
Тимур,
тошкентлик фуқаро.



– Акангиз уй мулкдори  бўлган ва шундай бўлиб қолаверади ҳам. Агар хотинингиз доимий пропискага эга бўлса ва акангизнинг уйида яшаса, никоҳ бекор қилинганидан кейин ҳам у ана шу уйда яшашга ҳақли бўлади, зеро ажралиш пропискага таъсир қилмайди. Сиз унга яшаши учун хона ажратиб беришга мажбур эмассиз, бироқ уйда яшашига тўсқинлик ҳам қила олмайсиз.
Уй, квартиранинг мулкдори билан унинг собиқ оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тарафлар келишуви билан белгиланади. Турар жойдан фойдаланиш ҳамда қилинган харажатлардаги улуш миқдори ҳақидаги низолар суд тартибида ҳал этилади (Уй-жой кодексининг 32-моддаси).
Отангизнинг мулкидаги автомашинага келсак, агар бунга
отангиз эътироз билдирмаса, хотинингиз уни ишончномага асосан бошқариш ҳуқуқига эгадир. Отангиз автомобиль эгаси сифатида исталган пайтда ишончномани бекор қилиб, бундан хотинингизни хабардор қилишга ҳақлидир.

Ленара ХИКМАТОВА,
юрист.

Прочитано: 2128 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика