Norma.uz

Кечикиш ҳам ҳар хил бўлади

14 майда бизнинг МЧЖга нисбатан суднинг 500 млн сўмни ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинди. 29 майда биз хўжалик судининг ҳал қилув қарорини олдик ва ҳукм қилинган сумманинг миқдорига қўшилмасдан, унинг устидан апелляция тартибида шикоят қилмоқчи бўлдик. Бироқ ҳисоб-китоб рақамида давлат божини тўлаш учун зарур маблағлар йўқлиги туфайли биз шикоят қилиш учун белгиланган муддатни ўтказиб юбордик.
20 июнда биз зарур маблағларни олдик ва энди шундай савол туғилади: шикоят қилиш учун муддат ўтиб кетганидан кейин суднинг ҳал қилув қарорига апелляция бериш мумкинми?
Директор ва бухгалтер.
Қашқадарё вилояти.


– Хўжалик процессуал кодекси 158-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ апелляция шикояти хўжалик суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ой ичида берилади. Ушбу муддатни ҳисоблаш ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан кейинги кундан бошланади. Яъни сизнинг ҳолатингизда апелляция шикояти учун белгиланган муддат 14 июнда тугаган.
Бироқ хўжалик суди апелляция бериш муддатини тиклаши мумкин. Бунинг учун судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, унда муддатнинг ўтказиб юбориш сабабини асослаш керак. Узрли сабаблар деб, хусусан, суднинг ҳал қилув қарорини 2 ҳафталик муддат ўтказиб юборилганидан кейин олиш, шикоят қилиш муддатининг амал қилиш даврида корхонанинг ҳисоб-китоб рақамида пул маблағларининг йўқлиги эътироф этилиши мумкин.
Муддатни тиклаш ҳақидаги илтимоснома апелляция шикоятида ёки алоҳида аризада баён этилиши мумкин (бу ҳолда у шикоят билан бир вақтда берилади). У ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилмасдан судьянинг якка ўзи томонидан кўриб чиқилади. Илтимосномани кўриш натижалари бўйича суд ажрим чиқаради.
Шунингдек низолашилаётган ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатиш учун, апелляция шикояти ва муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома билан бир вақтда, судга ишни апелляция инстанциясида кўриб чиқиш тугашига қадар қарор ижросини кечиктириш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилишингизни тавсия этамиз. Ижро муддатини кечиктириш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори ҳам ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимосномани кўриш якунлари хусусида қабул қилинган суднинг ажримида кўрсатилади1.

1Олий хўжалик суди Пленумининг «Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида» қарори (28.12.2007 йилдаги 173-сон) 5-банди.

Жавобларни адвокат Павел СИЛЬНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2160 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика