Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 32 / Минтақавий ҳамкорлик

Ўзаро фойдали ҳамкорлик

Иқтисодий соҳада Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим жиҳатларидан бири мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчиларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, улар товарларининг минтақавий ва халқаро бозорларга чиқиши учун шарт-шароитлар яратиш ҳисобланади. Қозоғистон Республикаси билан иқтисодий ҳамкорлик, савдо соҳасида ўзаро фойдали ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳам ушбу вазифаларни амалга оширишга имкон беради.
Яқинда мамлакатимиз экспортчиларининг бир гуруҳи Алматида бўлди. Қозоғистоннинг Миллий иқтисодий палатаси «Атамекен» уюшмаси» билан USAIDнинг минтақавий иқтисодий ҳамкорлик бўйича лойиҳаси ташкил этган «Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида савдо оборотини кўпайтириш йўллари» мавзусидаги давра суҳбати доирасида ўзбекистонлик экспортчилар Қозоғистоннинг давлат органлари ва ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашдилар. У бундай доирада иккинчи учрашув бўлиб, биринчиси шу йилнинг апрелида Тошкентда ўтказилган эди.
Тадбирда 60 дан зиёд тадбиркор ва ҚР давлат ҳокимияти органлари ва бизнес уюшмалари, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдони ривожлантириш бўйича ташкилотларнинг вакиллари иштирок этдилар.


БАТАФСИЛ МУҐОКАМА УЧУН
Амалиётнинг кўрсатишича, долзарб масалаларни давра суҳбатида муҳокама қилиш манфаатдор тарафларнинг мулоқотини янада самаралироқ ташкил этиш имконини беради, муаммоларни таҳлил қилиш, хулосаларни аниқлаштириш ва ҳаракатларнинг умумий режасини ишлаб чиқиш учун мақбул муҳитни яратади. Учрашув чоғида суҳбатнинг асосий жиҳатларини белгилаш учун олдиндан Қозоғистон Респуб­ликасида ташқи савдо операцияларини амалга оширишга тааллуқли бўлган муаммолар бўйича ўзбекистонлик экспортчилар ўртасида анкета тарқатилди.
Сўраб чиқилганлар Қозоғистон Республикаси билан ташқи савдо ҳамкорлиги бўйича республикага экспорт­ни амалга ошириш, божхона расмийлаштируви, савдо битимлари бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар, юкларни ташиш, улар ўровининг бутунлигини таъминлаш, товарларни транзит ташиш, шунингдек бошқа муаммолар билан боғлиқ саволларга жавоб бердилар.
Анкеталарда кўрсатилган
муаммолар доираси унча кенг эмас эди. Сўраб чиқилганларнинг амалда ярми ҳозирча Қозоғистонда ташқи савдо операцияларини амалга ошириш чоғида қийинчиликларга тўқнаш келмаганликлари ёки улар арзимас даражада бўлиб, жойларнинг ўзида тезкорлик билан ҳал этилганлигини айтдилар.
Жавобларнинг қолган қисми божхона расмийлаштирувига оид эди. Бу асосан ЎзР экспортчилари юкни ҚР божхона чегарасигача ёки импортчи – ҚР тадбиркорлик субъекти жойлашган жойга етказиб бериши, барча ички таомиллар (божхона тозалаши, лицензиялаш, сертификатлаш ва бошқалар)ни эса одатда Қозоғистон резидентлари амалга ошириши билан боғлиқ масалалардир. Бунда баъзи ҳолларда кўрсатилишича, ушбу резидентлар гоҳида юкнинг божхона расмийлаштируви чоғида шахсий алоқалардан фойдаланишга мажбурлар.
Кенг тарқалган муаммолар орасида қуйидагилар ажратилди: чегарадаги назорат; ЎзР компаниясининг савдо уйи, филиали (ваколатхонаси)ни барпо этиш; юкни, шу жумладан транзит юкни автотранспорт ва темир йўл транспортида ташиш.
Чегарадаги назорат тўғрисида сўз борганда сўраб чиқилганлар назорат қилувчи органларнинг диққатини ва чоралар кўрилишини талаб қиладиган ҳолларни кўрсатдилар. Баъзи назорат қилиш-ўтказиш пунктларида чегарани кесиб ўтаётган шахсларга асоссиз талабларни қўйиш учун сабаб бўлиб ЎзР божхона декларациясини тақдим этмаслик (фақат ЎзР божхона органларига тақдим этилади) ва ҚР декларациясининг йўқлиги хизмат қилган. Ҳолбуки, ҚР божхона қонунларига кўра*, эквивалентда 10 минг АҚШ долларига тенг бўлган ёки ундан ошмайдиган умумий суммада нақд пул маблағлари ва (ёки) йўл чеклари бир йўла олиб кирилганда, уларга ёзма равишдаги божхона декларацияси тўлдирилмайди.
Яна бир сабаб бўлиб ҚРда қисқа муддатли бўлиш ёки транзит билан чегарадош мамлакатлардан ҳаракатланганда гўё рўйхатдан ўтказиш муддатларини бир кунга ўтказиб юбориш ҳисобланади. Ҳолбуки, ҚРда бўлиш қоидаларига кўра, агар республика ҳудудида бўлиш муддати 5 кундан ошса, миграция хизматида рўйхатдан ўтиш лозим.
Шунингдек Қозоғистон НЎПга киришда ўтказиш пунктининг фаолиятига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган кишилар гуруҳи иш юритиши тилга олинди. Уларда гарчи «бепул» деб ёзилган бўлса-да, миграция карталарини (асосан 5 минг сўмга) сотадилар. Шунингдек ушбу ҳужжатни тўлдирганлик учун ҳам ҳақ оладилар.
Бир қараганда, ушбу муаммолар бевосита ТИФ билан боғлиқ эмасдек туюлади, бироқ шундай бўлса-да улар жисмоний шахсларнинг, шу жумладан ташқи иқтисодий масалалар бўйича ҚРга бораётган тадбиркор ва фермерларнинг чегарадан ўтишларида муайян мураккабликлар яратади.
Сўраб чиқилганларнинг бир нечтаси бюрократизм, қоғозбозлик ва ҳужжатларнинг ортиқча талаблари (2010 йилдаги вазият бўйича ахборот) сабабли ҚРда хорижий фирманинг савдо уйи, филиали (ваколатхонаси)ни очиш муаммоларини қайд этдилар. Уларнинг фикрича, ҚР ҳудудида чекланган масъулиятли жамият (ЧМЖ) очиш ва Қозоғистоннинг иштироки 100% бўлган юридик шахс учун ишлаш осонроқ.
Сўров жараёнида фуралар ҚР ҳудуди бўйлаб юрганда ва РФга транзит кирганда ёки ундан чиққанда йўл полицияси ундирадиган тўловлар тўғрисидаги ҳолатлар тилга олинди. Мисол учун, автоназорат ходимлари божхона юк декларациясини тақдим этишни талаб қилганлар, транспорт воситасининг оғирлик-ҳажм параметрлари, дорилар қутичасида дори-дармонларнинг яроқлилик муддати, суғурталаш ва бошқа ҳолларга асоссиз равишда аралашганлар. Темир йўл транспортида ҳаракатланганда вокзаллар НЎПларида божхоначилар томонидан, бориш йўлларида эса транспорт полицияси вакиллари томонидан ғайриқонуний тўловларни ундириш ҳоллари юз берган.
Сўраб чиқилганларнинг айримлари темир йўл билан боғлиқ бир қатор муаммоларни таъкидладилар, улар жумласида ҚРда турлари ва миқдори бўйича ихтисослашган ҳаракат таркиби, етказиб беришнинг талаб қиладиган шартларига асосан ташувчини (транспорт компаниясини) топишнинг мушкуллиги, линия контейнерларини қайтариб бермаслик ва улардан жойларда фойдаланиш масалалари бор.
Бошқа сабабларни таъкидларкан, қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалигида қайта ишлаш соҳаси вакиллари (Ўзбекистон фермерлар кенгаши аъзолари) биринчи ўринга ҳамкорларни излаш билан боғлиқ муаммоларни, саноат маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар эса Қозоғистон бозорини билмаслик масаласини илгари сурдилар.
Шунингдек республикамиз вакиллари мамлакатларимиз ўртасидаги ташқи савдо операциялари маркетингига тааллуқли муаммоларни: бўлғуси мижозлар тўғрисидаги ахборотнинг етишмаслиги, товар йўналишлари бўйича таҳлилий ахборотни олиш билан боғлиқ катта мураккабликларни кўрсатдилар.
Анкеталаштириш жараёнида ЎзР экспортчиларидан бир қатор таклифлар келиб тушди. Чунончи, ташқи савдо иштирокчилари ҳар доим ушбу мамлакат давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳаракатларини тўғри тушуниш ва талқин этиш учун етарлича билимларга эга бўлмайдилар. Шу сабабли улар мулоқотнинг иккала мамлакат давлат органлари ва бизнес ҳамжамиятлари вакилларининг иштирокида экспортнинг долзарб масалалари бўйича семинарлар, давра суҳбатлари сингари шаклларини мунтазам асосда жорий этиш зарурлигини таъкидладилар.
Шунингдек, Қозоғистонда юкларни дастлабки декларациялаш жорий этилганлиги сабабли, дастурий маҳсулотни ишлаб чиқувчиларга юкларни экспорт чоғида чегара орқали олиб ўтишни жадаллаштириш  мақсадида дастурдан фойдаланишнинг тақдимотини ташкил қилиш таклифи (ЎзР божхона брокерлари уюшмасидан) келиб тушди.

САВДО МУНОСАБАТЛАРИ ШАРҐИ
«ҚР савдо сиёсатини ривожлантириш маркази» АЖ савдо-иқтисодий ҳамкорлик департаменти лойиҳа менежери Даур ЧИГАМБОЕВнинг лойиҳаси ушбу масалага бағишланди.
Мамлакатларимиз ҳамкорлигининг шартномавий-ҳуқуқий асосини 116 давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжат ташкил қилади, улар амалда ҳаётий фаолиятнинг барча соҳаларини қамраб олган. Шартномаларнинг 68 таси савдо-иқтисодий соҳага тааллуқли. Улар жумласига ташқи иқтисодий ҳамкорликни тартибга соладиган Битимлар: эркин савдо зонасини барпо этиш тўғрисида (15.04.1994 йилдаги) – МДҲ доирасида, эркин савдо тўғрисида (2.06.1997 йилдаги); савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги (4.01.1993 йилдаги); инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида (2.06.1997 йилдаги); даромадлар ва мол-мулкка иккиёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисида (12.06.1996 йилдаги) – Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасидаги икки тарафлама шартномалар ва бошқалар бор.
1997 йилдан бошлаб ЎзР билан ҚР ўртасида икки тарафлама ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссия фаолият кўрсатяпти. Унинг охирги 12-мажлиси ўтган йилнинг 29 ноябрида Тошкентда бўлиб ўтди.
Д.Чигамбоевнинг таъкидлашича, Қозоғистон билан Ўзбекистон ўртасида товар обороти кейинги йилларда ўсган. 2010 йилда у 1 574 млн АҚШ долларидан кўпни, 2012 йил якунлари бўйича қарийб 2 161 млн долларни ташкил этган. 2012 йилда Қозоғистоннинг экспорти 1 343 млн АҚШ долларидан, импорти эса 817 млн АҚШ долларидан кўпроқни ташкил этган.
Қозоғистонга Ўзбекистондан 2012 йилда, хусусан, нефть газлари ва углевод, енгил автомобиллар, маъданли ўғитлар, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулоти (узум, ўрик, олча, помидор) импорт қилинган.
Қозоғистонлик вакил ЎзРга экспортнинг энг катта салоҳиятига эга бўлган товарлар гуруҳини акс эттирувчи диаграммаларни тақдим этди, республикамизга товарлар етказиб беришдан манфаатдор Қозоғистон компаниялари рўйхати билан таништирди, ҚР тадбиркорларининг фикрича, ўзаро савдонинг ўсишига тўсқинлик қилаётган савдодаги ғовларни кўрсатди.
Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўзларкан, Д.Чигамбоев транспорт ва коммуникациялар соҳасидаги бўлғуси имкониятларни тилга олди, улар Ўзбекистон ва Қозоғистон, шунингдек бошқа мамлакатлар ташувчиларининг транзит юклари салмоқли ҳажмларини жалб этиш имконини беради. У эътиборни транзит юкларни учинчи мамлакатлар билан чегарадан ўтиш пунктлари орқали тўсиқсиз ўтказишни таъминлашнинг зарурлигига қаратди. Аввало бу ҳол чегарадаги «Достық-Адашанькоу», темир йўлда Қозоғистон–Хитой ўтиш пунктининг тирбандлигига тааллуқли, у ХХР ва Ўзбекистонни Қозоғистон ҳудуди орқали боғлайдиган энг самарали транспорт йўлаги ҳисобланади. Унинг фаолияти самарадорлигини ошириш вақт сарфи ва молиявий харажатларни мақбуллаштиришга олиб келади, бу эса Ўзбекистон ҳамда Қозоғистоннинг иқтисодий манфаатларига ҳар томонлама жавоб беради.
Давра суҳбатида Ўзбекистон экспортчилари уларни қизиқтираётган саволларга масъул шахслардан жавоблар олдилар. Газетамизнинг кейинги сонларида улар Қозоғистон давлати органлари вакилларининг юкларни чегара орқали олиб ўтиш муаммоларига бағишланган тушунтиришлари билан бирга чоп этилади.
Тадбирда иккала мамлакат тадбиркорларининг ҳам учрашувлари бўлиб ўтди, уларда ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланди. Бир гуруҳ фермерлар Астанага боришди, у ерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришга доир шартномалар тузилди. Битимларнинг суммаси бир неча юз минг АҚШ долларини ташкил этади деб кутиляпти. Бу эса фақат бошланиши. Амалий самарадорлигини ҳисобга олиб, бундай доирадаги ҳамкорликни мунтазам асосда амалга ошириш таклиф қилинди.


Гулнора АБДУНАЗАРОВА,
махсус мухбиримиз.


*Божхона иттифоқининг божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан нақд пул маблағлари ва (ёки) пул дастакларини олиб ўтиш тартиби тўғрисидаги шартномага кўра (Евросиё иқтисодий ҳамжамияти Давлатлараро кенгашининг давлатлар раҳбарлари даражасидаги мажлисида имзоланган, 2010 йил 5 июлдаги 51-сон).

Прочитано: 2441 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Font не найден.
2014-01-13 19:11:15, Гость_муминов Отабек :
Вопрос направлен в редакцию
Вопросы экономико-правовой тематики, связанные с деятельностью Вашей организации или личные, Вы можете задать:
1)    отправив электронное письмо в редакцию газет «Норма» и «НТВ» по адресам: gazeta@norma.uz; ntv@norma.uz;
2)    по телефону «Горячей линии» 200-00-59, если Вы являетесь пользователем информационно-поисковых систем «Norma», подписчиком газет «Налоговые и таможенные вести» и «Норма»;
3)    воспользовавшись сервисом «Мы отвечаем!» в интерфейсе программных продуктов «Norma».

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика